феврал 17, 2018 16:20 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини янада мустаҳкамлайди;
  2. Қозоғистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди;
  3. Тожикистонда “Миллат етакчиси-Имомали Раҳмон” давлат мукофоти таъсис этилди;
  4. Қирғизистонда хатарли террорчи қўлга олинди;
  5. Ашхободда Эрон маданият кунлари ўтказилди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Россия ТИВ-даги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича 3 - идора масъули терроризмга қарши кураш доирасида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидаги Россия ҳарбий базалари фаолиятини оширилиши ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Александр Стерник  сўзлаган нутқида,  Москва давлати  Афғонистон ҳудудларидан таҳдид қиладиган ҳар қандай террорчи гуруҳ ва ё терактларга қарши кураш олиб бориш мақсадида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидаги ҳарбий базалари фоалиятини ошириш ва кенгайтириш қарорига келган, деб  қўшимча қилди.

Унга кўра,  Россия давлати Афғонистонга яқин жойлашган  Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларига алоҳида эътибор қаратиб келган ва  терроризмга қарши кураш жараёнида бу мамлакатларни Россия билан ҳамкорликларини кенгайиши минтақа  манфаатидадир деб таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги МДҲ ишлари бўйича 3 - идораси масъули,   Россия ва унинг иттифоқчиларини ҳар қандай террорчилик таҳдидлар қаршисида тура олиб қарши курашни кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлаб,  МДҲ мамлакатлари чегаралари хавфсизилиги тобора кучайтирилмоқда. Россия хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўз ҳарбий кучларини модернизация қилиб, янги қурол- яроқ билан жиҳозлантирмоқда, деб айтди.

12-13 февраль кунлари Душанбе шаҳрида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда вазир ўринбосари Булат Акчулаков ҳамда Тожикистон инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш бўйича давлат қўмитаси раиси Фаррух Ҳамрализод иштирок этди.

Эксперт ва ялпи сессияларда томонлар ўзаро савдо-сотиқнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ҳажмини, шунингдек, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, миграция ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, Тожикистон ва Қозоғистон ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда ўзаро бизнес миссияларини ташкил этишга ёрдам беришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиёдаги ягона электр энергия тизими билан параллель ишлаши қайта тикланганидан кейин электр энергиясини ўзаро етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув якунида эришилган келишувлар ва Қозоғистон ҳамда Тожикистон ўртасида келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини акс эттирувчи баённома имзоланди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон «Миллат етакчиси - Имомали Раҳмон» давлат мукофотини таъсис этди.

У фуқароларга «демократик тараққиётга алоҳида ҳисса қўшганлиги учун» берилади. Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги фармон 2 февраль куни Раҳмон томонидан имзоланди.

Ушбу мукофот низомига кўра, у «жамиятдаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун» ва «халқлар ўртасидаги дўстликни ривожлантириш учун» ҳам берилади. Уни Тожикистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар олиши мумкин.

Мукофот фахрий нишон ва пул мукофотидан иборат. Фахрий нишон рамзий маънога эга бўлиб, унда Имомали Раҳмоннинг тасвири олтиндан туширилган. 

«Миллат етакчиси - Имомали Раҳмон» мукофотининг пуллик қисми бугунги кунда 125 минг сомонийга (14 минг доллардан зиёд) тенг.

«Тинчлик ва ҳамжиҳатлик асосчиси – миллат етакчиси тўғрисида»ги конституциявий қонунга кўра, шунингдек «Миллат етакчиси» ордени, «миллат етакчиси» музейи, кутубхона ва архивини ташкил этиш мўлжалланган.

Қирғизистонда терактларни содир учун этиш тайёргарликдан ўтган яширин гуруҳ иштирокчиси қўлга олинди.

Бу ҳақда «Интерфакс» Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

«Аниқланишича, қўлга олинган шахс Сурияда тақиқланган бирлашмалар таркибида жанговар тайёргарлик ва республикада террорчилик хуружларини амалга ошириш учун «худкуш» махсус курсидан ўтган», - дея айтиб ўтишган матбуот хизматидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда «Ҳизб ут-Таҳрир» тарафдорлари ушлангани хабар қилинган эди.

Аввалроқ Қирғизистонда террорчилик ячейкаси раҳбари ушлангани, у Фарғона водийсида одам ёллаш бўйича плацдарм ташкил этгани хабар берилган эди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг тўрт нафар тарафдорини қўлга олишди. Бу ҳақда пайшанба, 8 февраль куни маҳкама матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, тақиқланган ташкилотнинг фаол аъзолари Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятида қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, улардан энг ёши кичиги 39да, энг каттаси эса – 55 ёш. Ушбу шахсларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида «Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик материаллари аниқланди ва олиб қўйилди.

Эрон маданият ва исломий алоқалар ташкилоти раиси  Абузар Иброҳимий Туркмон маданият ва санъат аҳлидан бўлган ҳайъат ҳамроҳлигида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида барпо этилган Эрон маданият кунлари маросимида иштирок этди.  У мазкур сафар чоғида  ушбу мамлакат маданият вазири Атогалди Шомуродов ва Туркманистон президентининг маданият ишлари бўйича муовини билан ҳам учрашди.

Эрон маданият ва исломий алоқалар ташкилоти раиси  Абузар Иброҳимий Туркмон барпо этилган маросимларда сўзлаган нутқида Эроннинг Туркманистондаги маданий дастурлари билан таништириб,  Эрон томони маданий масалаларни  сиёсий ва иқтисодий масалалар билан қўшмаслигини ҳамда Эрон ва Туркманистон ўртасида маданий алоқаларни янада оширишга саъй-ҳаракат қилишини таъкидлади.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ