Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 30-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюc-сони ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил феврал ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 780 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 659 -чи йил жумодиюс-сонида:
Андалусиялик ёзувчи, тарихчи, ҳадисшунос ва фақеҳшунос Инб Сайидун-Нос номи билан танилган Абу Бакр Муҳаммад бин Аҳмад Тунисда вафот этди. У ҳижрий-қамарий 597 йилда бугунги Испаниянинг Эшбилия атрофида таваллуд топди. У ўз маълумотини олишни уша жойда бошлади. Ибн Сайидуннос кўп йиллар давомида таълим бериш билан шуғулланди ва кўп шогирдлар унинг илмидан баҳраманд бўлишди. Андалусиялик ушбу тарихчи ёзувчилик ва шоирликда ҳам катта истеъдодга эга эди. У ўзининг кўп шеърларини ҳазрат Муҳаммад салаллаҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таърифига бағишлаб ёзган. Сайидуннос ёзган асарлардан ислом динининг буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг сийрати ҳақида ёзган китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 545 йил олдин милодий 1473 йил феврал ойнинг 19-чисида:
Польшалик математик ва астроном Никола Каперник таваллуд топди. У дастлаб астрономия илмини ва кейин тибиёт илмини ўрганди ва ўз таҳсилотининг охирида Римда математика фаннидан дарс бериш билан шуғулланди. Каперник айни ҳолда астрономия илмини ўрганишдан қўл тортмади ва астрономия илми донишмандларининг асарларини кўп мутолаа қилишидан кейин милодий 1503 йилда қуёш атрофида ернинг доира шаклда айланишини шунингдек ер ҳар бир 24 соатда ўз атрофида бир маротаба айланишини кашф этди. Каперник милодий 1543 йил май ойининг 24-чисида оламдан ўтди. Уша вақтда “Самовий жисмларнинг айланиши” назариялари ҳақидаги китобининг нашр этилишидан бир неча кун ўтган эди.
Бундан 8 йил олдин ҳижрий-шамсий 1388 -чи йил баҳман ойининг 30-чисида:
Эроннинг энг илғор ҳарбий крейсерларидан бири бўлган Жамарон ҳарбий крейсери ишга туширилди. Бу крейсер денгиздан денгизга ҳамда денгиздан ҳавога бошқариладиган ракеталар, мудофаа тўплари, замонавий электрон навигацион ускуналар ва электрон ҳарбий ускуналар билан жиҳозланган. Бу кеманинг узунлиги 94 метр, 1420 тонна юкни ташиш имконияти ва бир соатда 56 км тезликда ҳаракат қилиш шунингдек 140 нафар денгизчи ва верталетни ташиш қудратига эгадир. Жамарон крейсери учта маъмуриятни бажарувчи кема ҳисобланади ва ҳаво, сув усти ва сув ости арсаларда ривожланган тажҳизотлар билан жиҳозланган. Жамарон буюк крейсери асосий системаларининг айрим қисмлари фақат бир нечита мамлакатларнинг манополиясига тегишлидир, бироқ эронлик мутахассислар ушбу халқаро манаполияни бузиш ва Эронни ушбу муҳим тизимларни лойиҳалаш ва қуриш илми билан таъминлашга муваффақ бўлишди.