март 03, 2018 16:13 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим хабарларнинг шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашиш тақиқланди;
  2. Россияда Тожикистон маданият марказининг собиқ раҳбари ўлдирилди;
  3. Қирғизистонда коррупцияга тегишли минглаб жиноий ишлар кўриб  чиқилди;
  4. 7 мартдан бошлаб Туркманистон  ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида авиақатновлар қайта тикланади.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашиш тақиқланди.

Қозоғистон республикаси президенти мамлакат миллий маданиятини ва тилини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашишни тақиқлаб қўйди. 

Қозоғистон республикаси президенти мамлакат миллий маданиятини ва тилини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашишни тақиқлаб қўйди. 

Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Вазирлар маҳкамасида рус тилида гаплашмаслик учун чиқарган қароридан олдин, айрим расмийлар ва вазирлар рус тилини қозоқ тилидан устун билиб рус тилида кўпроқ гаплашар эди. 

Қозоғистон президентининг ушбу қарори душанба куни қабул қилинган бўлиб сешанба кунидан ушбу қарорнинг ижроси кучга кирди. 

77-ёшли Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатни 1989 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг ўзи рус ва қозоқ тилида бемалол сўзлашади ва ўзининг чиқишларида иккала тилда гапиради.

Ўтган  сешанба куни Қозоғистон вазирлар маҳкамаси йиғилиши биринчи бор қозоқ тилида ўтказилди.

Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида Россияга кетаётан автобусдан 52 киши, жумладан 2 бола эвакуация қилинган. Автобус йўлда бузилиб қолган, деб хабар берди вилоятнинг фавқулодда вазиятлар департаменти.   

“2018 йил 2 март куни Остона-Петропавловск автомобил йўлининг 140-кмида, Буландин тумани Алакўл қишлоғи яқинида Мерке-Екатеринбург йўналиши бўйича кетаётган Van Hool маркасидаги йўловчи автобуси бузилиб қолган. Туман фавқулодда вазият бўлими ва маҳаллий ҳокимият идоралари ходимлари томонидан носоз автобусдан 54 йўловчи эвакуация қилинган ва исиниш пунктига жойлаштирилган. Улардан 52 нафари Тожикистон фуқароси, бир нафари Россия фуқароси ва автобус ҳайдовчилари – икки нафар Қозоғистон фуқароси бўлган”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, эвакуация қилинганларнинг ҳолати қониқарли, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмаслар. 

“Айни вақтда автобус таъмирлаш учун иссиқ боксга етказилган. Авария-қутқарув ишларини ўтказиш учун иккита техника ва 4 киши жалб қилинган”, деб қўшимча қилинган департаментда.

Рязан вилоятидаги "Сино" Тожикистон маданий жамоатчилик маркази раҳбарининг тахминий қотили қўлга олинди.

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Бегмахмад Медведев жорий йилнинг 17 февралида Рязандан Калуга вилоятига йўлга чиққан бўлган. Унинг автомобили ҳақидаги сўнгги хабар Захарово туманида қайд этилган, ўша вақтдан буён Медведев бедарак йўқолган.

Россия Тергов қўмитаси эса полиция ходимлари тезкор операция давомида рязанлик қотиллигида гумон қилинаётган шахсни аниқлаб, қўлга олганлиги ҳақида маълумот берган.

Айни вақтда ушбу жиноят тафсилотлари ўрганилмоқда, далиллар тўпланмоқда, деб ёзади Спутник Тожикистон.

Қирғизистонда коррупцияга тегишли минглаб жиноий ишлар кўриб  чиқилди.

Қирғизистон бош вазири муовини ўтган икки йил ичида бу мамлакатдаги молиявий коррупцияга тегишли 4 минг 31 делони қайта кўриб чиқилгани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қирғизистон бош вазири муовини Дайир Кенекеев  Қирғизистон хавфсизлик органлари 2015 -2017  йиллар ичида  давлат мулозимлари ва масъулларининг коррупцияларига тегишли 4 минг 31 делони текшириб, кўриб чиқишди, деб эълон қилди.Кенекеевга кўра,  Қирғизистондаги коррупцияга қарши органлар ҳисоботга биноан,  коррупцияга тегишли делолар борасида тергов ва текширишларини ўта мураккаб эканлиги ҳамда аниқ маълумотлар мавжуд бўлмагани  бундай жиноятларни ошишига замин яратмоқда.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари    келажакда  иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва бу масала борасида маълумотлар тўплашга алоҳида эътибор қаратилади, деб таъкидлади.

Қирғизистонда милицияни полицияга ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов “Умумий хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш сиёсати” миллий анжуманида маълум қилди. 

Унинг айтишича, милиция ва полиция ўртасида фарқ катта. Милиция бу собиқ Шўролар  иттифоқи замонларидан мавжуд милитаристик ташкилотдир. Унинг жамиятга таъсири кам. Полициянинг вазифаси эса жамият билан алоқа ва ҳамкорлик қилишдан иборат.  

Исоқовнинг қўшимча қилишича, у қўшни давлатларнинг полицияни татбиқ қилиш бўйича тажрибаларини ўрганиш топшиғирини берган.

2018 йилнинг 1—2 март кунлари Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 14-мажлиси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Акмалжон Қўчқоров икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ашхободда бўлиб ўтган брифинг вақтида сўзлади, деб хабар берди UZ24 сайти.

Шунингдек, элчининг маълум қилишича, 7 мартдан бошлаб икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланади, март охирига эса Ўзбекистон саноати маҳсулотларининг Туркманистонда кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.

Брифинг доирасида Ўзбекистон элчихонасининг Туркманистон фуқаролари ва дипломатик корпус вакиллари учун Buk Tour (Хоразм) ва Authentic Travel (Бухоро) сайёҳлик компаниялари билан биргаликда яратилган «Сеҳрли ва эртакнамо Хива» ҳамда «Амирлик пойтахтига саёҳат» номли турпакетларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 6 март санасида Турманистонга давлат ташрифини амалга оширган эди. 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лебап вилоятига амалий сафари доирасида вилоят маъмурий марказида қурилган Халқаро аэропортнинг очилишида иштирок этди ва «Буюк Ипак йўли» оммавий мусобақаларига старт берди. Бу ҳақда Туркманистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар қилган.

«Амуль-Хазар» кузги раллисига тайёргарлик доирасида, «Париж-Дакар» раллисининг икки карра ғолибаси бўлган Жан-Луи Шлессер Туркманистон президентига пойга автомобилини совға қилди. Давлат раҳбари машинани ўғли Сардор билан дарҳол синовдан ўтказиб кўрган, дея таъкидланади матнда.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Бердимуҳамедов парламентнинг депутати ҳам саналади. Гурбангули Бердимуҳаммедовда бир ўғил (Сардор), уч қиз ва тўрт нафар набира бор. У 2007 йилдан буён Туркманистон президенти саналади.

  Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ