март 10, 2018 16:34 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид янгиликларнинг шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Қозоғистон бош муфтийси исломий мамлакатларни огоҳлантирди;
  2. Тожикистон пойтахтида Абдураҳмон Жомий ва  Алишер Навоий  ёдгорликлари ўрнатилади.
  3. Қирғизистон президентиЎзбекистон ва Тожикистончегараларидаги муаммоли масалалар бўйича делимитация ишларини тезлаштириш тўғрисида топшириқ берди;
  4. Россия ва Қирғизистон ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари Қирғизистон шимолида ушбу мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида ўтказилди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистон бош муфтийси ислом душманларининг экстремизмни кенг тарқалиши учун, Ислом динини ниқоб қилиб олишлари ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантирди. Қозоғистоннинг бош муфтийси Серикбай Кажи Уроз  ўтган жума куни Остонада ўтказилган Евроосиё мусулмонлари уламоларининг конференциясидаги чиқишида қўшни юртларда охирги йилларда рўй бераётган можаро ва зиддиятларни Исломга боғламаслик керак, деб таъкидлади. Қозоғистон муфтийсига кўра, бугунги кунда экстремизмдан фойдаланиш учун ислом динини ниқоб қилиб олиш ва  ислом динини бузиб кўрсатиш ҳамда ёшлар ўртасида салбий фикрларни ва ғояларни кенг тарғиб қилиш ҳаракатлари очиқ-ойдин ва яққол намоён этилмоқда. Ушбу муаммоларга қарши курашнинг бирдан бир йўли   фақат мусулмонларнинг бирлигини ва ҳамжиҳатлигини сақлаб қолишдир. Унга кўра, Ислом дини ҳеч қайси бир инсонга ва бошқа динларга зиён етказишга тарғиб қилмайди, лекин ғаламис мақсадларни кўзлаганлар муқаддас ислом динидан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни кўзлашмоқда.

     Марказий Осиё республикаларида экстремистик оқимларнинг салбий оқибатларини ва асл башарасини оммага таништириш ва ушбу гуруҳларга қарши курашишга қаратилган йиғилишларнинг ўтказилиши, жумладан ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш олиб бориш йўлларини ўрганиб чиқиш деб талқин қилинади. Шу каби йиғилишларда  Марказий Осиё республикалари ёшларининг террорчилик гуруҳларига қўшилиши учун мойиллигининг янада кўпайиб бораётганидан далолат қилади. Ўрта Осиё республикалари ичида Қозоғистонда адашган ваҳҳобийлик фирқаларига ва ИШИД террорчилик гуруҳига боғлиқ экстремистик гуруҳлар ва  ушбу гуруҳларга хомийлик қиладиган ташкилотлар кўпроқ жойлашган. Ўтган йили Қозоғистон мусулмонлар идораси  180 нафар экстремистик ғояларга берилган ва адашганларни ҳақиқий исломга қайтаришга муяссар бўлганларини қайд этган эди. Ушбу соҳада Қозоғистоннинг диний ишлари бўйича таниқли мутахассислардан бири бўлмиш Давлат Иброевнинг айтишича, Қозоғистонда халқ ичида айниқса ёшларнинг диний саводсизлиги ва диний таълимотлардан узоқлашгани ортидан экстремизмга бўлган мойиллик кун сайин кенгайиб бормоқда. Шунингдек, ушбу диний соҳа бўйича мутахассиснинг билдиришича, ёшларнинг экстремизм гуруҳларига мойиллигининг сабабларидан бири, бу ижтимоий муаммолардир. Айни пайтда  экстремистик гуруҳ аъзоларининг аксариятини 25-35 ёшлардаги қишлоқ аҳолиси ташкил этмоқда.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғи номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади

Жорий йилнинг 5 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги «Ёшликнинг 50 йиллиги» истироҳат боғи номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Бундан ташқари, боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.

Ушбу республикага оид бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий Интерпол қидирув рўйхатидан чиқарилганини билдирди

Хабарларга кўра, Муҳиддин Кабирий номи  Тожикистон ИИВ-нинг расмий сайтидаги қидирув рўйхатида  мавжуд эмас.

Кабирий Интерпол рўйхатидан олиб ташлангани эса халқаро ҳуқуқ-тартибот ташкилотлари ҳукуматлар ўз фуқароларини сиёсий сабабларга кўра қидирувга берган ҳолатларни яхшироқ кўриб чиқаётганидан даракдир.

Мазкур хабарга биноан, бу қарор сабаблари ҳалигача маълум эмас.

Айтиш керакки, 2015  йилнин сентябридан кейин Тожикистон Ислом уйғониш партияси фаолияти ман этилди.

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларидаги муаммоли масалалар  бўйича делимитация ишларини тезлаштириш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Жээнбеков давлат чегаралари хизмати раиси Уларбек Шаршеев ва чегараларни делимитацияси масалалари бўйича давлат махсус вакили Курбанбай Искандаров билан учрашди.

"Давлат чегарадаги вазият, шунингдек назоратдан-ўтказиш пунктлари иш фаолиятини такомилаштириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Сооронбай Жээнбеков Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегараларида олиб борилаётган делимитация ишларини тезлаштириш ҳақида топшириқ берди", — дейилган хабарда.

Искандаровнинг сўзларига кўра, ўзбек-қирғиз давлат чегара участкаларида қолган жойлар бўйича жадал равишда ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2018 йил март ойида Тожикистон чегарасида келишилмаган жойлар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегарасида 20 тага яқин келишилмаган участкалар бор, улар ичида чегара олдидаги Андижон сув омбори ва иккита ўзбек анклав ҳудудлари. Тожикистон билан эса 70 та участкалар бўйича келишиш зарур.

Россия ва Қирғизистон ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари Қирғизистон шимолида ушбу мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида ўтказилди. 

Қирғизистон ва Россия ҳарбий кучларининг қўшма машғулотлари Қирғизистон шимолида ушбу мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида ўтказилди. 

Қирғизистон ҳарбий кучлари матбуот хизмати Қирғизистон қуролли кучлари ва Россия армиясининг махсус бўлинмалари ўртасида бўлиб ўтган қўшма монёврларнинг тугагани ҳақида хабар берди. 

Россия ва Қирғизистон ҳарбий кучларининг қўшма монёври Қирғизистон шимолида ўтказилди. Мазкур икки мамлакат ҳарбий кучлари машғулотларида режага кўра  уюшган террорчилик гуруҳлари томонидан қўшни юртлар орқали кириб келганда ,уларга қарши қандай чоралар кўрилиши ва тезкор ҳаракатларни амалга ошириш бўйича тадбирлар ўтказилди. 

Шунингдек, ушбу машғулотларда Қирғизистон ва Россия ҳарбий кучларининг илғор ҳаво ва ер техникалари ишлатилди. 

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ