март 29, 2018 18:03 Asia/Tashkent

Ўз-ўзини англаш одамларга зайиф ўз куч-қудратларини  куч-қувват бағишлашига ёрдам беради.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ўз-ўзини англашнинг дастлабки қадами  бўлган ўз-ўзини  эҳтиёт қилишда ва иш ҳақиқий ўз билимлари билан бошланади. Ҳар бир инсон генетик  ва ўзининг турмуш тарзи хусусиятларига кўра, худди шу англаштиришга қарамасдан, турли хил ҳиссиётларни бошидан кечиришади. Мисол учун нохуш бир ҳодиса-воқеа  қаршисида,  бир киши ғамгин бўлса, иккинчиси эса асабийлашади.  Бири ўз ҳис-туйғуларни яширади, бошқаси эса   бақириш билан ҳиссиётини изҳор этади. Ўз-ўзини ҳимоя ва эҳтиёт қилишда муҳим бўлган нарса, бу ҳиссиётларни тўғри тушунтириш учун назорат қилишни тўғри йўлда қуйишдир.

Азизлар, “Соғлиғимиз ўз қўлимизда” дастуримизнинг  навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз. Ўтган дастуримизда айтдикки ўз-ўзимиздан ғамхўрлик этиш учун ўзимизни англашимизга эҳтиёж сезамиз. Ўз-ўзини англаш одамларга зайиф ўз куч-қудратларини  куч-қувват бағишлашига ёрдам беради, ҳамда зарур бўлганда ўзларини яхши ҳис қилиш учун ўз ҳис-туйғуларини назорат қилиб ўзига нисбатан яхши ғамхўрлик қилишади.

Ўтмишдаги ўз бахтсизлик ва омадсизликларини бартараф қилиш учун ўзининг ҳис-туйғу ва ҳаяжонларини инкор ёки яширишга сайъ-ҳаракат қиладиган одамлар ҳам бор. Бошқа томондан яшириш ўрнига, қичқириш ёки жисмоний аксуламал кўрсатадиган одамлар ҳам борким, ҳар икки йўналиш ҳам нотўғри бўлиб  муаммоларга олиб келади. Ушбу муаммони ҳал қилишда  ўз- ўзини англаш  ўз-ўзидан ғамхўрлик  қилишнинг дастлабки қадамлари ҳисобланади.

Ҳар бир инсон кун бўйи турли ҳис-туйғуларни бошидан кечиради.Сентиментал фикр ва ҳаракатларнинг инкор этилмайдиган таъсири бор. Биз ҳам бу ҳис-туйғулар билан ҳаяжонга келамиз ва кўламиз, баъзида ғам-қайғуга тушамиз ва йиғлаймиз.   

Бироқ, бу ҳис-туйғулар мувозанат ва оқилона нуқтаи назар билан бўлиши керак. Яъни, ҳис-туйғуларимиз бизни пушаймонлик ва афсусланишга олиб келадиган ҳолатларига йўл қўйманг. Таъкидлаш керакки ҳис-туйғу муайян бир неча маротаба такрорланса, унда ақл ва зеҳнимизга ҳукмрон бўлади.  Ҳамиша асабийлашган ва хатти-ҳаракати душманга ўхшаган одамни кўрганмисиз? Улар бундай ҳолатда дунёга келмаганлар, аммо ўз ҳис-туйғуларни ўзоқ вақт давомида ўз устидан ҳукумрон бўлишга  ижозат берган ва шундай кўринадиким ушбу  хатти-ҳаракатлар  уларнинг онгида ҳукмрон бўлиб қолган ва ҳамиша бу ҳиссиётлар асосида фаъолият қилишади.

Ўз-ўзларидан ғамхўрлик қиладиган ва ўз-ўзини англашнинг оқилона даражасига эришган кишилар, ҳис-туйғулар ғалаёнида дарҳол аксиламал кўрсатишнинг катта хатога йўл қўйганини билишади, бу эса албатта пушаймон бўлишига олиб келади. Шунинг учун аксуламал кўрсатишдан олдин чуқур нафас олиши лозим токим баданнинг мушаклари қисқаришнинг  тўхтагунича ва юрак тезлиги нормал ҳолатга қайтгунича кутиб туриш лозим. Кейин  бу масала бошқа масалаларга ўхшаб вақтинчалик бўлиши ва ўтиб кетишини ўз-ўзига эслатиши лозим бўлади.

Иймон барча инсонлар учун ҳаётдаги яхши ва ёмон шароитларда нажотбахш  арқон сифатида рол ўйнайди. Худо билан кучли алоқани барқарор қилиш инсонга қийинчиликлар ва муаммоларни осонроқ ҳал этишга ёрдам беради. Агар сиз ишонадиган  бирон-бир бой киши, барча қарзларингни мен туламан, сен хавотир бўлма, деб айтса, ушбу жуда оддий, аммо мақсадли жумла қандай сизга таъсир етказади?  

Меҳрибон Аллоҳ таоло шундай деб бизларга буюради: “Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени ундан бошқалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) мушрикларни Аллоҳ таолонинг тавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар: «Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади», деб у зотни (с.а.в.) қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан. Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир.)

Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)Раъд сураси 28 оят.

Бизнинг ҳаётимиздаги барча ҳодиса-воқеалар яхши ёки ёмонми, аниқ бир мақсад билан биз учун юз беради. Ўзини англайдиган киши дунёга кенг қараш билан эътибор беради ва барча ҳолатларда   иллоҳий неъматларини кўришга қодир. Эҳтимол, биз учун аввалида бир оз қийин бўлса, лекин озгина ғамхўрлик қилиш билан ва вақт ўтиши билан биз ушбу ҳолат ва вазъият ва шароитларнинг каттароқ ва мукаммал шаклда тасвирини кўришимиз мумкин. Аммо ҳисссиётларнинг жуда оғир вазъиятда ҳам келажакда дарк этадиган  якуний бир мақсад борлигига амин бўлишимиз керак.

Охирида,   саховатли Аллоҳ таоло бизнинг жисмимиз ва руҳимизни бизга ҳадя этганлигини унутмайлик. Ва афсуски кўп инсонлар соғлом бўлганича ўз соғлиги ҳақида қайғурмайдилар. Лекин оддий ва содда бўлиб кўринган бу ўз-ўзини англаш ҳаётимизда тинчлик-осойишталик кўпроқ баҳраманд бўлишга ёрдам беради  ва ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишимиз ва соғлиғимиз ҳақида қайғуришлари руҳимизни кўтаради.

 :