Америка мусулмонларининг босим ва камситиш ҳодисаларига юзмаюз бўлишларининг шакли
Азиз тингловчилар Ғарбда исломга нисбатан бадбинлик дастуримизнинг бугунги сонида исломдан қурқитиш сайъ-ҳаракатлари билан Америка мусулмонларининг босим ва камситиш ҳодисаларига юзмаюз бўлишларининг шакли ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ғарб жамиятларининг аксариятида, айниқса мусулмонларга қарши мазҳабий камситишларнинг чегараси йўқ ва ҳар куни ушбу жамиятларда исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитишнинг янги шакллари пайдо бўлиши шоҳидига айланмоқдамиз. Америка мусулмонлари ҳуқуқини муҳофазат этувчи энг катта ташкилот “Америка ва исломий алоқалар кенгаши” Калифорния штатидаги мактабларда мусулмон ўқувчиларига қарши камситиш ва озор етказишнинг энг янги маълумотлари ҳақида хабар тарқатди. Бу маълумот “Мусулмон талабаларга озор етказиш ва уни томиридан йўқ қилиб ташлаш учун устувор ҳаракат” унвонида Калифорния мактабларида таҳсил оладиган 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1000 нафар мусулмон талабалар билан қилинган сўҳбатларнинг натижасидир. Бу маълумотга кўра, ўқувчиларнинг 53 фоизи фақат мусулмон бўлганлари сабабли мактабларда таҳқирланиш ва ҳурматсизликка юзмаюз бўлишади. Улардан 26 фоизи эса вертуал фазода таҳқирланишади ва 57 фоизи эса мусулмон ва исломга қарши ўз синфдошлари томонидан интернетда таҳқирланишади. 36 фоиз ўқувчи қизларнинг синфдошлари уларнинг ҳижобларини тортиб олиб, уларга нисбатан қуполлик билан муносибат қилишади.
Шунингдек, ислом дини ҳақида мактаб масъуллари, ходимлари ва ўқитувчиларннинг озор етказувчи изҳоротлари кенг кўламда ривожланмоқда. Бу тадқиқотнинг натижаси шундан далолат берадиким, мусулмон талабалар ҳар куни ўз мактабларида камситиш ва таҳқирланишнинг оғир юкини кутариш ва чидашга мажбур бўлишади. Ҳамда улар Дональд Трампнинг сиёсатларидан келиб чиққан ва қонунийлик шаклини олган исломдан қурқитиш мушкулотлари билан дуч келишади. Бу маълумотни тайёрлаган маданий ҳуқуқ адвокати бўлмиш Марва Рифоҳий шундай эълон қилади: “ Америка мактабларида таҳсил оладиган мусулмон ўқувчиларининг вазъиятига Трампнинг сайловолди рақобатлари ва 2016 йилдаги сайлов рақобатларининг салбий тасирини инобатга олмаслик мумкин эмас”.
Мусулмон ўқувчилари билан ирқпарастлик хатти-ҳаракатларни амалга оширишнинг бирон бир шаклига ишора этиш уларнинг Америкада оғир аҳволда эканликларидан далолат беради. Вашингтон штатининг Кант шаҳридаги мактаб деворига ёзилган таҳдид қилувчи паёмда барча мусулмонлар октябр ойининг охирида ўлим билан таҳдидланишган. Бунга қўшимча бошқа таҳқирловчи жумлалар бу мактабнинг турли нуқталарида ёзилган эди.
Вашингтонда Америка исломий алоқалар кенгашининг маданий ҳуқуқининг бошлиғи Язмин Сомий шундай деб фикр билдиради: "Бир мактаб ёки бир олий ўқув юртида исломга қарши амалга оширган биринчи сайъ-ҳаракат эмас.” Таълим-тарбия олиш маконларида таҳқирланиш ёки ҳужум қилиш нишонига айланишдан талабалар ва ўқувчиларнинг қурқиш жараёни ортиб кетмоқда ва бунинг сабаби президентлик сайловолди рақобатларида Трампнинг ғалаба қозониши ва сайловолди кампаниясининг тасиридир. Мусулмонлар ҳақиқий исломни таништириш ва уни тушунишда инсонсеварлик сайъ-ҳаракатлар билан мусулмонларга қарши амалга оширадиган таҳқирлар ва камситишларга қарши кўраш олиб боришмоқда. Ўтган ойда Американинг бўрон билан гирифтор бўлиб қолган штатларидаги халқ учун масжидларнинг эшикларини очиб қуйиш Америка мусулмонларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларидан бири эди. Бу заминада Ирма, Мария ва Харвей каби кучли бўронлардан катта зарар кўрган одамларга Америка мусулмонларининг кўмак беришлари ҳақида хабарлар тарқатилди. Мария кучли бўрони Американинг Кариб минтақаси ҳамда Кариб минтақасидаги шимол-шарқидаги Порто-Рико оролига катта зарар теказди. Бу бўрон 5 даражали тезликда эсиши билан 50 нафарни ўлдирди ва Порто-Риконинг инфратизилмаларига жидди ва катта зарар етказди ва миллионлаб одамларни сув, алоқа имкониятлари ва электроэнергиядан маҳрум этди. Мусулмонлар Порт-Рико халқига кўмак бериш учун пул йиғиб, Порто-Рикода Мария бўронидан амонда қолган одамларга ичимли сув захираларини таъминлашга сайъ-ҳаракат қилишди. Мусулмон шифокорлар ҳам даволаш марказларининг эҳтиёжига қараб Мария бўронида зарар кўрган ва ярадор бўлган шахсларнинг кўмакига шошилишди.
Дастуримиз давом этади. Американинг шимолидаги исломий ташкилотнинг наттоқи бу ҳақда шундай деди: “Биз бўҳроний вазъиятга юзмаюз бўлган шахсларга нисбатан масъулиятни ҳис этдик. ” Мария Атлантикада жорий йил давомида рўйхатга олинган 14- чи бўрон саналади ва бу бўрон Ирма бўрони вужудга келишидан бир ҳафта ўтгач рўй берди ва минтақанинг кенг вайронага айланиши сабабига айланди. Ўтган бир неча ой давомида бўронда гирифтор бўлган америкаликларга мусулмонларнинг кўмак беришлари ҳақида кўп хабарлар нашр этилди. Американинг жануб-шарқида Харвей бўрони юзага келгани жараёнида Техаснинг энг катта шаҳри Хюстон шаҳридаги масжидлар катта зарар кўрганлар ва селда овора бўлиб қолганларга ўз эшикларини очиб қуйди. Хюстон масжидлари кечаю кундуз бир бошпанаҳ унвонида бўронда гирифтор бўлиб қолганларга мизбонлик қилди ва озиқ-овқат, сув ва мўҳтожларга биринчи кўмакларни етказди. Хюстон исломий жамиятнинг раиси бу ҳақда шундай деб айтди: “21 масжид уй-жойсиз қолган одамларга инсонпарварлик ёрдам кўрсатишга тайёрдир”.