апрел 05, 2018 17:00 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда ўз-ўзидан бохавар  бўлишда муҳим рол уйнайдиган ўз ҳисс-туйғуларини назорат қилишнинг айрим шакл ва йўл-йўриқларига ишора этиб ўтамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  илк  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ўтган дастурларимизда зикр этиб ўтган эдикки, ўз-ўзидан бохавар бўлишда  муҳим бўлган унсурлардан бири бу ўз ҳис-туйғулурани билиш ва уларни назорат қилиш ҳисобланади. Чунки ҳар бир инсон бирбиридан фарқ қилади ва ҳар бир шахс эса ўз оиласининг ҳаёт услуби ва генетик хусусиятларига аҳамият қаратиш билан ҳаракат берувчи бир хил нарсалар баробарида турлича аксуламал кўрсатишади. Бир шахс бирон бир ҳодиса баробарида хафа бўлади ва бошқа киши эса шиддат билан ғазабланади. Биров ўз ҳис-туйғуларини яширса, бошқа биров эса уни ошкора баён этади. Бугунги дастуримизда ўз-ўзидан бохавар  бўлишда муҳим рол уйнайдиган ўз ҳисс-туйғуларини назорат қилишнинг айрим шакл ва йўл-йўриқларига ишора этиб ўтамиз.

Кўп одамлар ўзларининг ҳис-туйғулари билан қандай муносибат қилишни билишмайди ва уни бартараф этиш учун турли мушкулотларга гирифтор бўлишади. Айниқса. Агар бу ҳис-туйғулар ифрот ёки тафритга дуч келган бўлса, бўзғунчи ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳис-туйғуларга гирифтор бўлиб қолган одам туғри ва мантиқ юзасидан фикр қила олмайди ва бу ҳис-туйғунинг кучайиши билан ҳақиқатдан узоқлашади. Ҳамда мулоҳаза ва фикрлаш қобилияти заифланади. Бундай ҳолатда шахснинг хатти-ҳаракати ва гапириши зиён етказувчи ёки қабул қилиб бўлмадиган даражада бўлади. Бинобарин бундай ҳодисалардан узоқда бўлиш учун ўз ҳис-туйғуларини назорат қилиш ва мантиқий қарашга яқинлаштириш лозим. Албатта мақсад бир яхши хабарни эшитиш билан хурсанд бўлишимиз ё бизга азиз бўлган бирон бир шахснинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитишимиз билан йиғламаслигимиз маъносида эмас, чунки булар ҳаётнинг яхши ҳис-туйғулари ҳисобланишади, балки ҳис-туйғуни, айниқса салбий ҳис-туйғуларни назорат қилишимиз ёки бошқаришимиз маъносидадир.      

Энг ривожланган салбий ҳис-туйғу бу асабилашиш ва ғазабланиш ҳис-туйғуси саналади. Афсўски, ғазаб кучли қудратга эга бўлган ҳис-туйғулардан биридирким, одамларнинг аксарияти уни осонлик билан бошқариш ёки назорат қилишолмайди. Шунинг учун айрим пайтларда қоплаб бўлмайдиган муаммларга гирифтор бўлишади. Бир оддий ғазабланиш билан юзага келган жанжал, тортишув ҳатто қатл этиш сабабига айланган аччиқ ҳодисалар ҳаётда кам эмас. Ҳар бир шахс асабийлашиш ҳолатида, унинг дастлабки белгиларини топиш ва бу аломат ёки белгига эътибор қаратиши ва асабийлашиш мавзўлари баробарида ўзининг аксуламал кўрсатиш шаклини танлаши мумкин. Муносиб бўлмаган шапроитга инсонларнинг дастлабки аксуламаллари инстикт шаклида ғазабланишнинг намоён бўлишидир. Аммо бу ҳис-туйғу устидан назорат қилиш билан юмшоқроқ ва яхшироқ йўлни танлаш мумкин. Ғазабни назорат қилишнинг йўлларидан бири бу жисмоний позицияни ўзгартириш техникасидан фойдаланиш  ҳисобланади. Яъни, агар тўрган бўлсак, ўтиришимиз ва ўтирган бўлсак тўришимиз, агар имкон бўлса, озгина заминда ёмбошлаб дам олишимиз ва чуқур нафас олишимиз маъносидадир. Тавсия этиладиган бошқа йўл бу ўз тасаввур қилишимиздир. Агар асабийлашган пайтимизда қандай амал қилишимизни ва назарга  қандай кўринишимизни билсак шароитга нисбатан бошқача ва яхши қарашга эга бўламиз. Масалан: асабийлашган пайтингизда ёки бирон кишига қараб қичқиришга тайёр бўлганингизда бир неча сония ўзингизнинг чеҳрангизни тасавур этиб кўринг. Албатта муносиб ҳаракат эмаслигини сезасиз. Бинобарин ўз шахсиятингизни муҳофазат этиш учун ўз ғазабингизни бартараф этишингиз лозим.   

Салбий ҳис-туйғулардан бошқа бири бу безорлик ва нафратланиш ҳис-туйғуси ҳисобланадиким, уни контрол ва назорат қилиш мумкин. Кўп вақтларда шахсий ва ижтимоий ҳаётда шундай одамлар учрайдиким, уларни яхши кўрмаймиз. Ўз-ўзидан бохавар бўлиш усули бундай шахслар билан муносибат қилишда муҳим рол уйнайди.  Албатта аввалида шу нуқтага эътибор қаратиш лозимки, сиз яхши кўрмайдиган одам албатта ёмон инсон эмас, балки сиз ва унинг ўртасидаги фарқли қадриятлар руҳий ҳамжиҳатлик ва ҳамдилликка монеа яратади. Шу нарсани қабул қилиш лозимки, биз ҳам бошқаларнинг назарида яхши кўринмаслигимиз мумкин. Бу мавзўни дарк этиш ҳис-туйғуни ушбу масаладан узоқлаштириши мумкин.  Ҳатто биз билан мухолиф бўлган шахслар билан яқин муносабатда бўлишимиз ёки улар билан келиб олишимиз сабабига ҳам айланиши мумкин. Бизнинг ақидамиз ёки фикримиз билан мухолиф бўлган ёмон хулқ-атворли ва баҳонажўй одамлар билан муносибат қилиш инкор этиб бўлмайдиган масаладир. Гоҳида уларнинг кетмакет танқид қилишларидан ўзимизни юқотиб қуямиз, уларнинг ўринсиз ҳазиллари сабабли зўрға ўзимизни ушлаймиз, ички меҳр-муҳаббатимиз заифланади. Аммо бу ҳис-туйғумизни ошкор этишимиз мумкин эмас. Стенфорд университет бошқарув устоди ва ёзувчи Роберт Саттон шундай фикр билдиради: “Мулоқот қиладиган шахсларни ҳаддан ташқари яхши кўриш уларга нисбатан камроқ меҳр-муҳаббат зоҳир этишдан кўпроқ мушкулот ижод этиши мумкин. Сиз шундай шахсларга эҳтиёж сезасизким, турли қарашларга эгалар ва баҳс-мунозара қилишдан қурқишмайди. Улар кўп ахмоқликча амалга оширадиган ишларга монеа яратадиган шахслар ҳисобланишади. Эҳтимол осон бўлмаса керак, аммо сабр-тоқат қилиш лозим. Улар шундай шахслар сирасига кирадиларким, бизни кескин баҳс-мунозара этишга ва бизни янги қарашга эга бўлишимиз ва мувафаққият сари чорлайдилар. Шу нарса эсимизда бўлиши лозимки, биз ҳам комил инсон эмасмиз ва бизнинг хулқ-атворимиз ва хатти ҳаракатларимизга чидайдиган одамлар ҳам бор.”         

                                      

Ёрлиқ