апрел 22, 2018 11:02 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга қачон ташриф буюриши маълум бўлди;
  2. Тожик цементининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 16 баробар ортди;
  3. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бельгия пойтахти Брюсселга сафар қилди;
  4. Назарбоев: руҳонийлар диний билимни пухта эгаллаши зарур.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга куз фасли бошида расмий ташриф билан келади деб хабар берди Sputnik Тожикистон Тожик ТАнинг ҳукуматдаги манбасига таяниб берган хабарига асосланиб.

Манбанинг айтишича, Раҳмоннинг ташрифи давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсли чегара участкаси бўйича ҳал этилмай қолган масала ўз ечимини топади.

«Тожикистоннинг Сўғд ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятлари туташган чегарадаги мазкур участка бўйича Эмомали Раҳмоннинг куз фасли бошида Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давомида расман келишиб олинади», — деди у.

Тожикистон ҳукуматидаги манбанинг аниқлик киритишича, мазкур чегара участкасида ҳеч қандай иншоот ёки аҳоли пункти мавжуд эмас, у ердан чиқиндихона сифатида фойдаланилади.

19 апрел куни Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан тожик-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари ҳақидаги шартномани ратификация қилдни. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Душанбега амалга оширган ташрифи давомида имзоланганди.

Тожикистонга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки, бу республика   ўтган йили цемент экспортини деярли 2,5 баробарга оширди. Жорий йилнинг биринчи чорагида қўшни мамлакатлар бозорларига 322 минг тонна цемент етказилди. Ўтган йилнинг шу даврида 133 минг тонна ушбу қурилиш материали экспорт қилинганди, деб ёзмоқда «АП».

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Тожикистон цемент заводлари 774 минг тонна цемент ишлаб чиқарди, деб хабар берган Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги. Бу 2017 йил январь-март ойига нисбатан 348 минг тоннага кўпдир.

Ҳисоботда айтилишича, ушбу даврда Ўзбекистонга (172 минг тонна), Афғонистонга (131 минг тонна) ва Қирғизистонга (19 минг тонна) 322 минг тонна цемент экспорт қилинди.

Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 162 минг тоннага (16,3 мартага), Қирғизистонга 16,8 минг тоннага (6 мартага) ошган бўлса, Афғонистонга эса – аксинча, 10,6 минг тонна (8,8 фоиз)га пасайган.

Сўнгги йилларда Тожикистон цемент ишлаб чиқариш ҳажмини янги тожик-хитой қўшма қувватларини барпо этиш орқали сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди. Сўнгги саккиз йил ичида хитойлик сармоядорлар Тожикистонга цемент ишлаб чиқариш ҳажмини ўн баробар оширишга ёрдам берди.

Ўтган йили республикада 3,1 млн тоннадан зиёд ушбу қурилиш материали чиқарилди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бельгия пойтахти Брюсселга сафар қилди.

Европа иттифоқи кенгаши раиси Қирғизистон президенти билан бўлган учрашувда бу мамлакатни демократик республика  ҳамда   Марказий Осиё республикалари учун  муносиб ибрат- намуна эканлигини таъкидлади.

Бишкекдан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа кенгаши раиси Дональд Туск  Қирғизистон президенти Сооронбой Жеенбеков билан қилган мулоқот чоғида   сиёсий ўзгаришлар ва демократияни қўллаб- қувватлашда  Қирғизистон президентининг тажрибаларини Марказий Осиё республикалари учун ўрнак эканлигини таъкидлади.

У , жумладан , демократия стандартларини риоя қилиш учун Бишкек ҳукуматининг саъй -ҳаракатларига ишора қилиб,  Европа  Қирғизистон республикаси муаммолари ва камчиликларидан огоҳ эканлиги  ва  Бишкек  ҳукуматининг сиёсатларидан  қониқиш ҳосил қилганини  қўшимча қилди.

Жеенбеков ҳам бу учрашувда  Қирғизистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада оширишни таъкидлаб,  Бишкек ва Европа Иттифоқининг келгуси  муштарак алоқалари  ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришга кўмаклашишини урғулади.

Қирғизистон президенти ,шунингдек  Европа Иттифоқи билан ўзаро  товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга қизиқаётганини маълум қилди.

Қирғизистонга оид бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирди

«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, парламент йиғилиши вақтида 101 нафар депутат 2017 йил августида тайинланган ҳукуматга ишончсизлик билдирган, фақат 5 киши жорий ҳукуматни ёқлаган.

Ҳукуматга ишончсизликни ифода этиш ташаббуси қирғиз парламентининг 40 нафардан ортиқ депутати (жами 120 депутат) томонидан илгари сурилган. Бу эса ушбу мавзуни парламентда муҳокамага қўйиш учун етарли бўлди. Пайшанба куни парламентнинг Конституцион қонунчилик қўмитаси депутатларнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Мухолифатдаги «Онугуу-Прогресс» фракцияси депутати Исхак Масалиевнинг айтишича, ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши Исаковнинг автоматик истеъфосини англатмайди.

«Бундан кейинги сўзни президент айтади - у парламентнинг қарорини қўллаб-қувватлаши ҳам, аксинча бўлиши ҳам мумкин. Лекин мен Сооронбай Жээнбеков ҳукуматни истеъфога чиқаришини истардим», деган Масалиев.

У Қирғизистон президенти бу борада қарор қабул қилиши учун қанча вақт талаб этилишига аниқлик киритмаган. У ҳукумат истеъфоси бугуннинг ўзидаёқ рўй бериши мумкинлигини қўшимча қилган.

«Энди кўп иш парламентда кўпчиликни жамлаган коалиция ҳаракатига боғлиқ - ёки бирликни сақлаб қолиб, янги бош вазир номзодини илгари суради, ёки парчаланади. Янги коалиция ва ҳукумат шаклланиши учун вақт керак бўлади», дея қўшимча қилган парламентарий.

«Қирғизистон парламенти биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик билдирмоқда. Бунга Вазирлар Маҳкамаси мухолифат томонидан қатор лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятсизликка учраганликда айблангани сабаб бўлмоқда», деган агентлик суҳбатдоши.

Исаков ҳукуматига ишончсизлик билдириш масаласи парламент фракциясидаги икки партия - «Республика — Ата Журт» ва «Ата Мекен» партиялари томонидан кўтарилди. 

16 апрель куни қўшма йиғилишда «Онугуу-Прогресс», «Ата Мекен» ва «Республика — Ата Журт» парламентдаги фракциялари ҳукуматнинг 2017 йил учун иш ҳисоботини қониқарсиз деб топганди.

Қозоғистон президенти терроризм ва экстремизга қарши курашни кучайтириш уун руҳонийлар  диинй билимини янада ошириш зарурлигини баён этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев " янги гуманитар илмлари; қозоқ тилидаги 100 китоб" унвонли китобнинг тақдимоти маросимида  руҳонийлар  диний илм -билимни пухта эгаллаши зарурлигига ишора қилар экан,  руҳонийлар экстремистларнинг барча саволларига мантиқий жавоб топа олиш билими ва қудратига эга бўлиши керак, деб айтди.

Назарбоев, шунингдек  ислом ва насроний динларининг мазҳабий ва таниқли шахсиятлар -руҳонийлари  юқор даражада ўз масъулиятини ижро этиши учун динлар тарихидан яхши огоҳ бўлиши зарурлигини таъкидлаб,  руҳонийлар ўртасида турли музокара ва йиғилишларни ташкил этилганилигига қарамай, турли  динлар эргашувчилари  ва  вакиллари  ўртасидаги жанжаллар  ҳамон давом этмоқда, деб қўшимча қилди.

19 апрель  куни  Қозоғистон президенти ва бу мамлакатнинг олий мартабали масъуллари иштирокида " Янги гуманитар илмлар; қозоқ тилидаги 100 та янги китоб" унвон остидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ