май 05, 2018 13:02 Asia/Tashkent

Китоб ва китобхонлик инсоннинг таҳлил этиш қудратини кенгайтиради ва уни соғлом тафаккур этишга ҳидоят этади

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ўз саломатлигидан бохавар бўлиш ҳар бир шахснинг бошқалар ва оилаларнинг руҳий ва жисмоний саломатликларини муҳофазат этиш учун ўрганиш, огоҳлик ва мақасад билан амалга оширадиган сайъ-ҳаракат ҳисобланади.  Ҳаёт йўлида ва ўз саломатлигини муҳофазат қилишда ижобий ўзгаришлар ва амалга оширадиган муҳим сайъ-ҳаракатлардан бири  китобхонлик саналади.

Ўтган дастуримиз давомида ўзи саломатлигидан бохавар бўлиш руҳий ва жисмоний саломатликни муҳофазат этиш йўлида бошқалар ва оилаларга мақсад билан амалга оширадиган сайъ-ҳаракатлардир деб таъкидлаб ўтган эдик. Ҳар бир шахс ўзининг шахсий ва ижтимоий  ҳаётида  ҳал этиб бўлмайдиган ва қийинчилик ва муаммолар билан юзмаюз бўлади ким, уни стресс ва босим остига қарор беради. Бугунги инсон саноатлашган ушбу ҳаётга эътибор берган ҳолда турли стрес ва изтиробларга гирифтор бўлиб қолган. Шунинг учун у руҳий ва психологик турли касаллик ва хасталиклар уни қуршаб олган. Бу муаммолардан қутилишнинг муҳим йўл-йўриқларидан бири бу меҳр-муҳаббат билан тўла китобга паноҳ топиш саналади. Англиянинг Сосикс университети  томонидан амалга оширилган тадқиқотларга кўра, стрессларга қарши кўраш олиб боришнинг энг муҳим ва асосий йўли китоб ўқишдир. Китоб ўқиш ҳатто пиёда юриш , бир пиёла чой ёки қаҳва ичиш ва мусиқани этишитишдан ҳам изтироб ва стреслар билан қарши кўраш олиб бориш ва мушкулотларни ҳал этиш ҳамда осойишталикни муҳофазат этишда катта тасир етказади. Бу тадқиқотнинг натижасига кўра, мушак кекинликлари ва юракнинг ўришини таҳлил этиш билан амалга оширилди. Бу тадқиқотнинг иштирокчилари китоб ўқиш ва китобни варақлашни бошлаганларидан фақат олти дақиқа ўтганидан кейин осойишталик ва таскин топишни ҳис этишди. Ажабланарли томони шундаки, бу проектнинг тадқиқотчиларидан бири доктор Девид Луис шундай деб айтади: “Қайси китобни ўқиш учун танлашингизнинг фарқи йўқ. Китобнинг мавзўси ва мундарижасига кириб қолишингиз билан кунлик стресс ва хавотирланишлар дунёсидан узоқлашасиз ва ёзувчининг дунёси ва тахаюлотларини кашф этиш билан шуғулланиб қоласиз.”

 Ҳар бир яхши китоб ў психолигия мавзўсида бўладими ёки бошқалар таклиф этган китоб бўладими ҳар бир одамнинг дунёқараши ва билимининг сатҳини юксалтириш қудратига эгадир ва ҳаёт учун фойдали ҳаракат қилиш ва ижобий ўзгаришларни ижод этишга уни етаклайди. Китоб ва китобхонлик инсоннинг таҳлил этиш қудратини кенгайтиради ва уни соғлом тафаккур этишга ҳидоят этади. Соғлом тафаккурга эга бўлган ҳар бир шахс ўз хатти-ҳаракатлари ва ўз шахсиятини таҳлил этиш ва синашга қарор бериши ва ўз хатоларига тушуниб етиши мумкин. Шу тартиб билан бундай инсонлар ўзларининг шахсий алоқаларини оила ва жамият миқёсида яхшилаб, бошқалар билан яхши ва соғлом алоқа ўрнатишлари ва янада осойишталик ва саломатликка эришишлари мумкин. Ҳазрат Али алайҳиссалом ҳазратлари бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Кимки китоб билан осойишталикка эришса, осойишталик ва таскин топиш ундан узоқда бўлмайди.”   Китоб ўқиш инсон учун шундай мавқени яратадиким, турли ҳодисалар билан гирифтор бўлиб қолмасдан бу ҳодисаларда ҳузур топиш  тажрибасини касб этади ва бу ҳодисанинг қандай яку топиши шоҳидига айланади. У достондаги ҳодисалар билан юзмаюз бўлишда мавжуд бўлган шахсиятларнинг  мақсадларига тушуниб етади ва ўз зеҳнини бу ҳодисалар билан банд қилиб қуяди. Шу тартиб билан ўқиладиган ҳар бир нарса шахснинг фикрий жиҳатларини кенгайтиришга кўмак беради. Шунингдек ўқиладиган ҳар бир нарса шахснинг олдинги касб этган маълумотларига янги маълумотларни қўшади. Бу маълумот кичик бўлса ҳам, албатта шахсни ҳаётнинг турли кескинликлари устидан ғалаба қозониши  учун ёрдам берадиким, ўз ўзидан бохавар бўлиши жиҳатида юксак аҳамиятни касб этади.

Ҳозирги башариятнинг мушкулотларидан бири бу склероз касаллиги ҳисобланади. Бу касалликда хотира заифланади ва бошқа зеҳний муҳим фаолиятларга ҳам зарар етказади. Хотирани мустаҳкамлаш тактикалари орқали ақлни фаол ҳолатда сақлаш билан бу касалликка гирифтор бўлиб қолиш жараёнини заифлантириш мумкин. Мияни фаол ҳолатда сақлаш қудратнинг камайишига тўсиқлик яратади. Пинас илмий ҳафтаномада нашр этилган тадқиқотларнинг натижасига кўра, китоб ўқиш каби мияни банд қилиб қуядиган фаолиятлар билан шуғулланадиган кекса ёшдаги одамлар склероз касаллилига камроқ мубтало бўлиб қолишади. Бу проектнинг тадқиқотчиларидан бири Доктор Роберт Фридланд шундай ёзади: “Инсон мияси ҳам организмнинг бошқа аъзоларидек,  ундан қандай фойдаланишларини эътиборга олган ҳолда, қарияди ва заифланади. Жисмоний фаолиятлар юрак,  мушак ва суякларнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлганидек ақлий ва зеҳний фаолиятлар ҳам бош мияни турли касалликлар баробарида устувор қолиши ва кучли бўлишига кўмак беради. ”    

 

Ёрлиқ