май 15, 2018 13:15 Asia/Tashkent

Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 «Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                          

Инсон, ҳайвон, наботот ва маъдандан олиб барча ашёлар жуфт-жуфт яратилган. Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудотни жуфт-жуфт қилиб яратгани каби инсон наслини ҳам ўз жуфти билан яратган. Бундан кўзланган мурод, ҳар икки жинснинг биргаликда турмуш қуриши, зурриёт қолдириши, биргаликда саодатли ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Шунинг учун ҳам оиланинг муқаддаслиги ва бу нарса илоҳий назорат остида экани борасида Қуръони каримда бир неча ояти карималар бор .Аллоҳ таоло Қуръони карим Зориёт муборак сурасининг 49 ояти каримасида шундай марҳамат этади. “Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз.”

Шунингдек Шуро муборак сурасининг 11 ояти каримасида “У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.” деб марҳамат этади.

Қуръони карим ана бундай инсоннинг жуфт-жуфт бўлиб яратилишига аҳамият қаратади. Эркак ва аёлнгинг бир-бири билан турмуш қўриши ва ўз висолига етишини инсоннинг табиий эҳтиёжларига жавоб бериш деб талқин этади. Кейин шу сабабдан самовий китобда ишора этиб Рум муборак сурасининг 21 ояти каримасида шундай буюради. “Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.”

Эрон оилаларини таништириш қисмида бугун Эронда уйланишдан олдинги маросимлар ҳақида сўҳбатлашамиз. Ҳар бир мамлакат тўй маросимини ўтказиш учун ўзига хос расм-русумларга эгадир. Бу анъаналар ё мазҳабий эътиқодлардан олинган ёки ҳар бир миллатнинг маданиятидан илдиз олган. Бу мавзўга аҳамият қаратиш шу даражада кенг ривожланганки, ҳар куни ўнлаб мақолалар бу ҳақда нашр этилади. Аммо яна ҳам айрим нуқталар борки, ёзувчилар диққат-эътиборидан четга қолган. Бу одоб ва расм-русум чиройли бир торт сотиб олиш ёки тўй маросимни ўтказиш билан чегараланиб қолмайди. Жамиятшунослар нуқтаи назаридан бир жамиятда ривож-равнақ топган ҳар бир маросим ёки расм-русум бу жамият маданияти ва тарихининг нишонасидир.                                       

Мувафаққиятли бир оилани ташкил этиш учун икки томон бирбирларини яхши билишлари лозим. Совчилик қилиш масаласи қиз ва уғил бир муддат сўҳбат қилишлари ҳамда бир-бирларининг хулқ-атвори ва характерлари билан яқиндан ошно бўлишлари учун муносиб фурсатдир.  Эронда шундай расм борки, куёвнинг сингли ва онаси унга муносиб бир қизни танлашади. Кейин бўлажак куёв билан машварат қилишади ва агар розийлик берса унда совчиликка боришади. Совчилик маросимида одатда куёвнинг оиласидан бир неча нафар аёллар келинни яқиндан кўриш мақсадида унинг уйга боришади. Қиз куёвнинг оиласига мизбонлик қилади ва уларнинг саволларига жавоб беради. Чой ичишдан кейин агар куёвнинг оиласи қизни маъқул қилган бўлсалар, унда муҳим ва асосий масалаларни ҳал этишади. Акс ҳолда оз-моз сўҳбат қилгандан сўнг меҳмонликни тарк этишади. Агар икки томоннинг нуқтаи назарлари мувофиқ тушса, кейинги йиғилиш куёвнинг ҳузур топиши билан совчилик йиғилиши бўлади. Бу маросимда бир-бирлари билан яқиндан ошно бўлишлари учун ўзаро сўҳбат қилишади. Маросимнинг якунида агар қиз ва уғил бирбирларини маъқулланган бўлсалар, келинга бир совға берилади ва наботи арўси, яъни тўй қанди синдирилади. Куёв ва келин бир-бирлари билан бир неча маротаба сўҳбат қилганлари ва бир-бирларини маъқуллаганларидан кейин «бале бурун», яъни розилик бериш маросимига тайёргарлик бошланади. Бу маросимда оиланинг кекса ёшда бўлган аъзолари йиғилишади ва келининг маҳрияси ва тўй маросимини қандай ўтказиш учун  маслаҳатлашиб олишади. Куёв оиласи томонидан бир узик, фаранжи, тўй кийимлари, рўймол ва бир даста гул ширинлик билан бирга келинга совға қилинади. Шунингдек қилинган сўҳбатлар ва мажбуриятларни бир қоғозга ёзишади ва унга имзо қуйишади. Кейин оила улаштириш хурсандчилигига тайёргарлик кўришади.

  Бугунги кунда айрим оилалар ўзларининг қадимий урф-одатларидан узоқлашиб қолишган ва совчилик қилиш модерн, яъни замонавий шаклда ривожланган. Бу ҳолатда қиз ва йигит оиласининг роли камаяди ва улар совчилик ва бошқа маросимларни расмий равишда ўтказишади. Чунки бу маросимларни ўтказишдан олдин қиз ва йигит бир-бирлари билан учрашган ва бир неча маротаба бир-бирлари билан сўҳбатлашган. Шунинг учун бу масалада оиланинг роли камаяди. Ёшлар танлаш муҳим масаласида тажрибасизлик зоҳир этиб, ҳисс-туйғуларга берилиб кетишади ва баъзида салбий оқибатларга дуч келишади.

Нисо муборак сурасининг 34 ояти каримасида шундай келтирилган: « Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир. (Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Жумладан, эркак киши оила раҳбари бўлса ва у ўз раҳбарлигини шариатда кўрсатилгандек адо этса, бундай оилалар бахт-саодатга соҳиб бўлмоқда. Бу кўрсатмага юрмаган оилалар эса, бахтсизликка учрамоқда, шундайлардан ташкил топган жамиятлар ҳам бахтсизликка дучор бўлмоқда. Бу ерда гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз «итоаткорлик» деб таржима қилаётган сўз ояти каримада «қонитатун» лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила итоат қилиш маъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлларнинг эрларига итоати ўз масъулиятини тушунган ҳолдан келиб чиққан бўлади. Қўрққанидан, мажбурлашдан ёки бошқа бирор босқидан эмас. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масъулиятини ҳис этган гўзал инсоннинг итоатидир.)