май 23, 2018 10:58 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба           Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи  йил рамазон ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 23-чи кунидир.

 

Бундан 1429  йил муқаддам биъсатнинг 10-чи йили рамазон ойининг 7 -чисида:

Ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг буюк ҳомийси ва амакилари ҳазрат Абу Толиб Маккада оламдан ўтди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг бузургвор боболари Абдулмуталиб вафот этганларидан сўнг, ул ҳазратни тарбиялаш вазифасини Абу Толиб ўз зиммасига олди. Абу Толиб пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг биъсатларидан кейин ул ҳазратга  ҳамроҳлик қилишдан қўл тортмади ва Қурайш қабиласининг мушрикларига қарши тўрди. Абу Толибнинг риҳлат қилиши билан мушриклар ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга катта озор-азиятлар беришди ва ул ҳазратни қаттиқ босим остига қарор беришди. Охири ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Маккадан Мадинага муҳожират қилдилар ва биринчи исломий ҳукуматни ташкил этдилар.

Бундан 400 йил олдин милодий 1618 йил май ойининг 23-чисида:

Европада ўттиз йиллик мазҳабий урушлар бошланди. Милодий 16 асрнинг бошларида протестант мазҳабининг зуҳур топиши масеҳийлар издошлари орасида жиддий бушликни вужудга келтирди. Католиклар ва протестантлар ундан кейинги асрларда бир неча маротаба ўзаро тўқнашишди. Германияда рўй берган ушбу урушлар турли муаммоларга юзмаюз бўлган эди. Уруш давомида Франция, Швеция ва Дания мамлакатлари протестантларни ҳимоят этиб, Испания давлати ва Рим императорлиги эса католиклар тарафдори бўлиб урушга киришди. Европадаги ўттиз йиллик мазҳабий урушлар охир-оқибат милодий 1648 йилда Вестфал шартномасининг имзоланиши билан охирга етди. Бу урушда католик ва протестантлар мазҳаблари асосий рол уйнаган бўлсада, аммо бу қитъанинг давлатлари ўртасидаги сиёсий ва ер-ҳудудлари бўйича келиб чиққан ихтилофлар ҳам урушнинг бошланишида катта тасир етказди. Бу урушларнинг натижаси католиклар ва протестантларнинг мазҳабий урушларининг нисбий охирга етиши ва Европада ирқпарастлик, миллатчилик ва националистик жараёнларнинг ривож-равнақ топишининг бошланиши эди.  

 

 Бундан 27 йил илгари , ҳижрий-шамсий 1370 йил хурдод ойининг 2-куни Ироқдаги БААС режими томонидан  мусулмонларнинг муқаддас маконларига ҳужум уюштириб, ҳурматсизлик зоҳир этишига қарши дунё мусулмонлари норозилик намойишига чиқишди. Ироққа ҳоким бўлган режимнинг ҳаддан ташқари жиноятлар содир этишидан ғазабга келган Ироқнинг мусулмон халқи қиём қилганларидан кейин Саддом буйруғи билан Ироқ  қуролли кучлари исломнинг муқаддас масканларига ҳужум қилиб, кӯпгина зиёратчиларни ӯлдириш билан бирга бу улуғ масканларга нисбатан ҳурматсизлик қилишди. БААС режимининг бу амали мусулмонларни, айниқса, дунё шиаларини ғазабга келтирди.  Мусулмонларнинг норозилик ҳаракатлари  БААС режимини ағдаришига оз қолган пайти Америка ва унинг иттифоқчилари Саддомга кӯмак беришга шошилди ва уни барчатомонлама қӯллаб-қувватлади. Одамлар муқаддас маконларга тӯпланиб, жон сақламоқчи бӯлишди. Аммо БААС-чи кучлар муқаддас маконларга ҳужум уюштириб, ӯч олишни давом эттирдилар. Саддом режими ағдарилгач, Ироқ ҳудудидан бир неча оммавий қабрлар топилди. Булар дунё аҳлига шафқатсиз Саддом режимининг янги-янги қирраларини намойиш этди.

 

Бундан 21 йил олдин ҳижрий-шамсий 1376 йил хурдод ойининг 2-чисида:

Эроннинг ботаника илмига асос солган профессер Аҳмад Порсо вафот этди. Аҳмад Порсо Теҳрон университети ботаника илмининг биринчи устоди ва Эрон ўсимликлари бўйича амалий равишда тадқиқот олиб борган биринчи олимлардан эди. У шамсий 1286 йил тир ойининг 20 чисида Тафришда дунёга келди. У ўзининг ўрта ва бошланғич маълумотларини Теҳронда олди. Сўнгра Франциянинг Рен ва Пуатье университетларида ўз таҳсилотини давом эттирди. У Франция ботаника йўналишида докторлик даражасини олганидан кейин Эронга қайтиб келди. Аҳмад Порсонинг энг муҳим ишларидан бири бу “Музеи улуми табиий Эрон”, яъни Эрон табиий илмлар музейини ташкил этиши эди. У таълиф этган асар француз тилида ёзилган “Флор де Ирон” деб номланадиким, шамсий 1321-1329 йилларда уша вақтдаги маданият вазирлиги ҳиммати билан нашр этилди. Аҳмад Порсо ўз умрининг 60 йилини Эрон табиатини ўрганишга сарфлади ва шамсий 1376 йилда 90 ёшида оламдан ўтди.   

 

Ёрлиқ