Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 4-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июн ойининг 25-чи кунидир.
Бундан 1442 йил олдин ҳижратдан олдинги учинчи йил шаввол ойининг 11-чисида:
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ислом динини таблиғ этиш учун Тоиф шаҳрига ҳижрат қилдилар. Расули Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Макка яқинидаги Тоиф шаҳрига таблиғот олиб бориш учун қилган сафарлари шундай бир ҳолда амалга оширилдиким, ул ҳазратнинг ҳомийси ва ёронларидан бири Абу Толиб яқинда вафот этган эди. Шу сабабдан Қурайш мушриклари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни озор беришни кучайтиришди. Бинобарин Тоиф аҳолиси агар исломни қабул қилганларида бу шаҳар Макка зулмида қолган мусулмонлар учун хавфсиз бир маҳалл ва маконга айланарди. Аммо Тоифдаги Сақиф қабиласининг раҳбарлари нафақат ягона Худо ва Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳ ва олиҳи ва салламнинг рисолатларига иймон келтиришмади, балки улардан айримлари гижгижлантириш билан Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни ранж-азоб беришди ва ул ҳазратни ярадор этишди.
Бундан 55 йил бурун ҳижрий-шамсий 1342 йил тир ойининг 4-чисида:
Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қўлга олингандан кейин шоҳ режимининг Савок хавфсизлик ташкилоти томонидан Ишратобод лагерига жўнатилди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қўлга олинганларидан кейин қирқ кун ўтгач ушбу лагердан дастлаб Туркияга ва бир йилдан кейин Ироққа сургун қилинди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ 13 йил ўз ватанидан узоқда бўлишдан сўнг шогирдлари орқали шоҳга қарши кўраш олиб бориш наҳзатини раҳбарлик ва ҳидоят этдилар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари бу муддат давомида ул ҳазратнинг Эрон халқи билан алоқаларининг воситаси эдилар ва ул ҳазратнинг паёмлари улар орқали халққа бориб етарди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойида (милодий 1979 йил феврал) Эронга қайтиб келдилар ва беш миллион одам ул ҳазратни истиқбол этиш учун чиқишди. Эронда 2500 йиллик подшолик тизими Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронга киришларидан 10 кун ўтгач инқирозга учради.
Бундан 30 йил бурун, ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 4-чисида:
Эронга қарши юклатилган саккиз йиллик урушнинг охирги кунларида Саддом тажовузкор режимининг самолётлари яна бир маротаба химиявий бомбалар билан Мажнун оролида қарор олган эронлик ҳарбийларни бомбардимон қилишди. Ноинсоний ушбу ҳужумда эронлик кучлардан юзлаб кишилар шаҳид ва ярадор бўлишди. Ироқнинг собиқ режими ҳижрий-шамсий 1359 йилда Эронга қарши урушнинг уша дастлабки кунларидан бошлаб химиявий ҳалокатли қурол-яроқларни тўқнашув фронтида ишлатди ва эронлик ҳарбий кучларнинг ғалаба қозониши биланоқ химиявий қуролларни ишлатишни янада кучайтирди. Чунончи, Эронга қарши Ироқнинг юклатган саккиз йиллик уруши давомида Ироқ армияси камида 200 марта химиявий қуроллардан кенг кўламда фойдаланди ва ушбу қуроллар билан эронлик ноҳарбийлар ва ҳарбийлар ўртасидан 30 минг кишини ярадор ёки шаҳид қилди. Аммо Саддом режимига ман этилган ушбу қурол-яроқларни етказиб берган Ғарб давлатлари бу режимни химиявий уруш воситаларини ишлатишдан қайтариш учун амалий ҳеч қандай сайъ-ҳаракат қилмади.