июл 12, 2018 12:06 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 22-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 618 йил олдин милодий 1400 йил июль ойининг 13-чисида:

Дунёнинг энг қадимий армияси Швецарияда ташкил этилди. Жаҳоннинг энг қадимий армияси ташкил этилиши кунидан бошлаб ҳозирги кунгача уша шаклда боқий қолган. Ҳатто ундаги содатларнинг кийимлари ҳам ўзгартирилгани йўқ. Муназзам ва кичик ушбу армиянинг сони 83 нафарни ташкил этади ва Швецария халқидан танлаб олинади. Фақат швецариялик фуқаролардан таркиб топган ушбу армия ушбу кунда уша вақтдаги католик раҳбарларни муҳофазат этиш учун ташкил топди ва ҳалигача 600 йил вақт ўтишига қарамай  Ветиканда попни муҳолфазат этиш вазифасини бажаради. 

Бундан 75 йил олдин милодий 1943 йил июл ойининг 13-чисида:

Жаҳон ўз тарихида танкларнинг энг йирик тўқнашувининг шоҳидига айланди.  Бу кунда Маскванинг яқинида жойлашган Курск минтақасида ерда Германия ва Совет Иттифоқининг 6 мингу уч юз танки, 2 милллион 240 минг аскари ва осмонда эса икки томоннинг 4 мингу 400-та самолёти бирбирига ҳужум қилди. Қисқа бир муддат ичида 2 миллион 900 танк ўртадан йўқ бўлди, 238 минг аскар ҳалок бўлди ва 700 минг нафар эса тан жароҳатлари олиб тўқнашув майдонидан чиқишди. Гитлер биринчи маротаба орқага чекинишга дастур бердиким, мағлубиятининг бошланиши эди. Танклар тўқнашувининг энг йирик саҳнаси Прохоровка ноҳиясида юз берган эди. Танклар тўқнашуви ҳақиқатда 5 июлдан бошланган эди ва 12 июлда шиддат билан куч олди ва 13 июл кунида эса ўз авжига чиқди. Бу тўқнашув Сталинград ва Харьков озод этилганидан кейин бошланган эди.   

Бундан 6 йил илгари ҳижрий-шамсий 1391 йил тир ойининг 22-чисида:

Эрон театр санъатининг устоди ва режиссери Ҳамид Самандариён вафот этди. Ҳамид Самандариён шамсий 1310 йил урдибиҳиш ойининг 9 кунида Теҳронда таваллуд топди. Театрда ўз фаолиятини ўрта мактабда ўқиётган вақтида бошлади. Самандариён олти йил давомида академик шаклда театр санъатининг машҳур устодларидан бири бўлмиш Эдвард Маркснинг таълим бериши остида актёрлик ва режиссёрлик санъатининг сир-асрорларини ўрганди. Шу билан бирга Германияда профессионал даражада иш билан шуғулланди. У бу даврани битирганидан кейин Эрон тасвирий санъатнинг бош идорасининг драмматургия санъати идорасининг даъвати билан Эронга қайтиб келди. Шунингдек Маҳдий Фуруғ билан ҳамкорликда мамлакатнинг тасвирий санъат идорасига боғлиқ бўлган драмма санъатининг эркин театрини таъсис этди. Бундан кейин Самандариён Муҳандис Ҳушанг, Маҳдий Беркшелий ва Маҳдий Номдор билан ҳамкорликда Теҳрон университетининг театр факультетини очиб, дарс беришни тўхтамасдан ўз умрининг охиригача Теҳрон университетлари ва теарт институтларида давом эттирди.   

13 июл куни Руминиянинг мутақилликка эришган куни билан туғри келади.

Милодий 1878 йил ушбу кунда Руминия Усмонийлар императорлигидан ўз истиқлолини қўлга киритди. Руминия Европанинг жануб-шарқида ва Қора денгизининг ғарбида жойлашган. Бу мамлакатнинг аҳолиси 22 миллион нафарни ташкил этади ва халқнинг мазҳаби эса ортодоксдир. Руминия 15 асрда усмонийлар императорлиги ҳукмронлигининг остида қолди. Аммо милодий 1877 йилда Руминия усмонийларга қарши уруш олиб боришда Россияга қўшилди ва 1878 йилгача бу урушни давом эттирди. Бу йилнинг 13 июл кунида ва Берлик конгрессининг қарорига асосан Руминия расмий равишда мустақил мамлакат бўлди ва уч йилдан кейин ўзининг қатъий ва комил мустақиллигини қўлга киритди. Руминия миллий куни ҳам декабр ойининг бошига туғри келади.