Ҳаётий муаммолар калиди
Атроф-муҳит ва яшаш муҳитининг саломатлиги жамиятнинг соғлом ҳаёти билан чамбарчасб боғлиқдир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Инсон ва бошқа тирик жонзотлар ҳар бирининг ҳаёт муҳити унинг ўй фазосидан бошлаб ижтимоий муҳит ва яшайдиган муҳитигача бўлган шароит ҳисобланади. Атроф-муҳит ва яшаш муҳитининг саломатлиги жамиятнинг соғлом ҳаёти билан чамбарчасб боғлиқдир. Тана аъзоси, саломатликни даволаш ва гигиена даволанишдан устун тўриши туфайли соғлом фазони ва муносиб яшаш тарзини таъминлаш ҳам атроф-муҳитни бузиш ва унга зарар етказиб кейин уни қоплаш учун соғлом атроф-муҳит ва тегишли атроф муҳитни ижод этишдан афзал тўради. Диний кўрсатмаларда ҳам атроф-муҳитни ифлос қилмаслик учун одамлар даъват этилган ва уни поклаш учун тарғиб ва ташвиқ этилган. Яхшилик ва покликнинг муаттар ҳиди руҳни нозиклантиради ва хушбўй шаббада фуқароларнинг машомларини на фақат бу ҳид билан ошно этади, балки дўстлик, сафо ва вафонинг паёмчисидир.
Пайғамбари Акрам (с) буюрмишлар: “Аллоҳ таоло покдир ва покликни яхши кўради, ....бас ўз ҳаёт муҳитингизни тозаланг”.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.дот ком дроб уз орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Сув, ҳаво ва ҳосилхез ерлар Худонинг меҳр-муҳаббати ва неъмати ҳисобланади ва уларни етиштириш ва сақлаш ҳаётнинг зарурати саналади. Қуръон оятларига кўра, сув ва тупроқ ер юзидаги ҳар қандай тирик мавжудот ва ердаги ҳаёт яратилишининг биринчи моддаси ҳисобланади. Шунинг учун улардан туғри фойдаланиш ва уларни тўғри ишлатиш керак.
Соғлом ва чиройли муҳит-атрофга эга бўлиш учун мусулмонлар дарахтни экишлари лозим, чунки дарахтлар саломатлик ва ҳаво тозалигига махсус таъсир кўрсатади. Расули Акрам (с) бир ҳадисда илм-фанни таълим бериш, масжид қуриш, Қуръоннинг мероси ёки бошқа фойдали илмий китоблар билан бирга дарахт экишни бир қаторга қўйганлар. Ул ҳазрат кўркам табиат, оққан сув ва эзгў чеҳрани ёрқинлик мояси деб билиб шундай марҳамат этадилар: “Агар кўчатлар сизнинг қўлларингизда бўлса ва қиёмат арафасида уни экиш имконига эга бўлсангиз, уни экинг!.”
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.