Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 5-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 246 йил илгари милодий 1772 йил июл ойининг 27-чисида:
Европанинг учта буюк қудратлари ўртасида Польшани тақсимлаш шартномаси милодий 18 асрда имзоланди. Бу сарзамин бугунги кунда Европа шарқида жойлашган мустақил мамлакатларнинг бири ҳисобланади. Россия, Австрия ва Пруссия мамлакатларининг намояндалари иштирокида ушбу шартноманинг имзоланишидан сўнг бу мамлакат тақсимланиб олинди. Россия, Австрия ва Пруссия Польша мамлакатини фасодлик ва нобуд бўлишдан ҳимоялаш баҳонаси билан бу мамлакатни тақсимлаб олишди. Шуни зикр этиб этиш жоизки, Польша ҳозирги кунгача тўрт маротаба турли мамлакатлар ўртасида тақсимлаб олинган.
Бундан 194 йил олдин, милодий 1824 йил июл ойининг 27 кунида:
Франциялик адиб ва ёзувчи Александр Дюма (уғли ) Парижда таваллуд топди. У Франция армиясининг генерали ва ёзувчи Александр Дюма (ота)-нинг фарзанди эди. Думанинг ёшлик даври меҳнат ва машаққат билан ўтди ва ушбу машаққат ва кулфатнинг таъсирини унинг асарларида мушоҳида этиш мумкин. У турли роман ва повестлар ёзиб, унда ижтимоий туғри ва солеҳ одобни ташвиқ ва тарғиб этди. Унинг асарларидан "Камилия хонум" "Дунёнинг ярими" ва "Пул масаласи" деб номланади. У милодий 1895 йилда вафот этди.
Бундан 177 йил илгари милодий 1841 -чи йил июль ойининг 27 -чисида:
Рус халқининг ёзувчиси ва шоири Михаил Лермонтов дуэлда ҳалок бўлди. У милодий 1814 йилда Масквада таваллуд топди. Ва шеър ёзишда жуда барвақт ўзининг маҳорати ва қизиқишини намоён этди. Лермонтов рус халқининг бошқа машҳур ва буюк шоири Александр Пушкиннинг замондоши эди. Шунинг учун унинг таъсири остида қарор олган эди. Бу икки шоирни рус адабиётининг энг буюк шоирлари деб тан олишган. Лермонтовнинг шеърлари эътирозли мазмун-мундарижага эга бўлиб, Россиянинг адабий романтизмининг яққол намунаси саналади. Албатта у ёзувчилик ҳунаридан ҳам ғафлатда қолгани йўқ эди. У наср жанрида ҳам машҳур асарларни ижод этди. Рус халқининг бу ёш ёзувчиси ва шоири асарлари жумласидан "Асримизнинг қаҳрамонлари", "Пайғамбарнинг ўлими" "Фаластин филиали" номли асарларни тилга олиш мумкин.
Бундан 39 йил илгари ҳижрий-шамсий 1358 йил мурдод ойининг ойининг 5-чисида:
Эрон Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин биринчи маротаба Теҳронда жума намози ўтказилди. Бу жума намозининг Имомлигини инқилобчи ва кўрашувчи уламолардан бўлмиш марҳум Оятуллоҳ Сайид Маҳмуд Толиқоний ўз зиммасига олди. Бу жума намозида халқнинг турли қатламлари иштирок этишди. Исломий Инқилобдан олдин ҳоким ҳукуматнинг босими ва мустабидлиги туфайли жума намозида эркин тарзда кунлик масалаларни баён этиш учун имомларда имконият мавжуд эмас эди. Аммо Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин ушбу сиёсий маросим ўз ҳақиқий ўрнига эга бўлди ва Эрон мусулмон халқининг қудрат ва ваҳдатининг тажаллийгоҳи ҳамда халқаро ва ички масалаларнинг огоҳлантирувчи минбарига айланди.