август 07, 2018 12:14 Asia/Tashkent

Эрон мис конлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Эрон бозори” рукни остидаги  эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз  “Эрон металлургияси ” мавзуига   бағишланган. Эшиттириш  поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ўтмишда эронликлар конларни қандай аниқлашгани ва улардан фойдаланиш учун қанақа йўлларни қўллашгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Қадимдан қолган кон ва туннеллар қолдиқларидан маълум бўлишича, улар бу ишни жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширишган.

Эронда конларни кашф этишнинг илмий йўли милодий 1939 йилда бошланади. Бугунги кунда Эрон юрти минглаб  кашф этилган ва фойдаланишга топширилган конлар ҳамда  ўнлаб турдаги ер ости бойликларга эга бўлгани боис дунёнинг табиий манбаларига  энг бой бўлган минтақаларидан бири  саналади.

Эрон жануби-шарқида жойлашган Кирмон вилоятидаги “Миси сарчашма” кони ва Эрон марказида жойлашган Язд вилоятининг Чодурмалу минтақасидаги темир тоши сифат ва холислик даражаси бўйича халқаро шуҳратга эга бўлган. Эрон юртида нефт ва газдан ташқари  60 турдан кўпроқ  турли металлар ва ер ости бойликлари мавжудки, уларнинг қиймати 700 миллиард долларни ташкил этади.

Эрон  нефтдан ташқари металлардан ишлаб чиқарилган  маҳсулотларни  экспорт қилади ва бу мамлакатдан  экспорт қилинган   маҳсулотларнинг  30-35 фоизини ташкил этишади. Кон маҳсулотларининг Эрон иқтисодиётига бўлган ижобий таъсири тижорат ва саноат секторидан кўпроқдир. Зеро пулад, цемент, қўрғошим, темир ва бошқа йирик саноат корхоналарининг хом ашё билан таъминловчи манба конлар ва ундаги бойликлар ҳисобланишади.

Бунга Эрондаги йирик пулад саноат корхонаси, Электро-энергетика саноат корхонаси, қурилиш, коммуникация, автомобилсозлик ва бошқа муҳим бўлган корхоналарни мисол келтириш мумкин.

Янги-янги конларни кашф этиш ва улардан мамлакат тараққиёти учун самарали фойдаланиш давлат сиёсатида муҳим ўрин эгаллайди.

Археологларнинг ақидаларига кўра, мис инсон томонидан  кашф этилган ва ишлатилган биринчи металл ҳисобланади. Минглаб йиллар олдин  инсон оддий асбоб-ускуналар билан мисдан тангалар, қиличга ўхшаган ҳарбий қурол, зийнат берувчи заргарлик буюмлари  ва бошқа нарсаларни яратишни ўрганади.  Миснинг кашф этилиши ва фойдали хусусиятлари инсон ҳаётида янги даврнинг бошланиши бўлди.

Мис қачон ва қаерда биринчи бор кашф этилгани ва ишлатилгани борасида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Мис қачон ва қаерда биринчи бор кашф этилгани ва ишлатилгани борасида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Миср аҳромларида ўтказилган қувурлар мисдан ясалган экан. Бу нарса бир неча минг йил олдин мисрликлар мисдан фойдаланишганини  кўрсатишади.  

Байнаннаҳрайн минтақасида археологлар томонидан амалга оширилган қазиш ишлари натижасида маълум бўлишича, мазкур минтақадаги инсониятнинг биринчи тамаддуни бўлган маконларларда яшаган кишилар милоддан ўн минг йил олдин мисдан фойдаланишган. Мазкур минтақанинг бир қисмида бугунги кунда Ироқ юрти жойлашган. Ироқда топилган мисдан ясалган сирғаларнинг тарихи милоддан саккиз йил  олдинги даврга бориб тақалади ва жаҳонда  мисдан ясалган энг қадимий маҳсулотлардан ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори”  рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги  сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.

Европаликлар ҳам милоддан 4 минг йил аввал мис металлидан фойдаланишни бошлашган. Бунга Европада топилган Оетзи ёхуд муз эркаги номланган ва табиий мумиёланган энг қадимий топилмани мисол келтириш мумкин. Милодий 1991 йилда Италия ва Австрия ҳудудлари ўртасидаги Алп тоғлари музликларида топилган Оетзининг музлаган  жасади 5300 йиллик тарихга эгадир. Ушбу жасад билан биргаликда учи холис мисдан ясалган болта ҳам топилган.

Лотин Америкасидаги Мая, Азтак ва Инко тамаддунига тааллуқли халқлар мисдан ташқари олтин ва нуқрадан ҳам фойдаланишган.

Эрон юрти мис конларидан бой мамлакат ҳисобланади. Шу сабабдан мазкур мамлакатда мисдан фойдаланиш ва ушбу аҳамиятли металлдан турли масҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни узоқ тарихга эгадир.  

Эронда мавжуд қадимий метал эритиш корхоналари қолдиқлари ҳамда топилган мис ашёларидан маълум бўлишича, эронликлар узоқ ўтмишда ҳам мис қазиб чиқариш, эритиш ва ундан маҳсулотлар тайёрлаш санъати билан шуғулланишган. Қазвиндаги зоға тепасида топилган қадимий печкалар ва мис қолдиқлари милоддан 5 минг йил олдинги даврга тегишлидир.

Кошоннинг Силк минтақасида ҳам топилган ва мисдан ясалган ашёлар милоддан 6 минг аввалги даврга тааллуқли эканлиги исботланган. Мазкур минтақада топилган ашёлар ўша вақтда эронликлар мисни махсус қолибларда эритиш ва болғалардан  фойдаланишни билишганидан ҳам  далолат беради.

 Эронда амалга оширилган тадқиқотларга кўра, дунёдаги мис захираларининг  3 фоизи мазкур мамлакатда жойлашган. Мис конлари Эроннинг турли минтақаларида тарқоқ тарзда жойлашган. Тарихий Кирмон вилояти ҳам мисдан бой минтақаларидан ҳисобланади. Ушбу вилоятга Эрон конларининг жаннати номи берилган. Мазкур вилоят Эрон жануби-шарқида жойлашган бўлиб, масоҳати энг катта бўлган  минтақалардан саналади. 

Геология жиҳатидан  мазкур минтақа шундай жойлашганки, вилоятнинг турли бўлимларида бирқанча ер ости бойликлари ва конларни учратиш мумкин.  Мис,  темир тоши, қўрғошим, руд, крамит, олтин, фосфат, оҳок, албастр, гранит, кварц, мармар, кўмир шулар жумласидандир.

“Миси сарчашма” комплекси металлургия соҳасида дунёнинг йирик саноат марказларидан бири ҳисоблнади. Мазкур мажмуа геосайт сифатида танилгани билан биргаликда муҳим бўлган геотуризм мажмуаси ҳам саналади.

Эронда муҳим бўлган бошқа мис конларидан бири Сунгун конидир. Бу мис кони эса Эроннинг  Шарқий Озарбайжон вилоятида жойлашган.

Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори”  рукни остидани янги эшиттиришларнинг  навбатдаги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

Ёрлиқ