август 09, 2018 11:32 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 18-чиси Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойнинг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 9- чи кунидир.

Милодий йилномада август ойининг 9-чи куни маҳаллий халқлар халқаро куни деб номланган. Маҳаллий халқлар деб одатда инсоният жамиятининг бир қисмига айтиладиким, ҳалигача анъанавий усул ва билим пояси асосида ҳаёт кечиришади. Одатда, маҳаллий жамиятларда ривожланиш бошқа жамиятларга кўра секин ва сустроқ  жараён олади. Бу аста-секинлик билан ривожланишнинг сабаби маҳаллий жамиятлар ўзларининг анъанавий билимлари ва тажрибалари ҳамда ўз жамиятларидаги эҳтиёжлар ва тажрибалар ўртасида мувозанатни барқарор этиш асосида ривожланишади. Айтиш мумкинки, маҳаллий жамиятлар бошқа жамиятларга қараганда барқарор ривожланишга аҳамият қаратишади. Маҳаллий жамиятларнинг ривожланишнинг энг муҳим воситаси унвонида табиий манбаларга нисбатан диққат-эътибор қаратишлари дунёнинг илмий ҳамжамиятлигининг ушбу маҳаллий билимга янада кенгроқ аҳамият қаратишлари сабабига айланган. Шу сабабдан август ойининг 9 куни маҳаллий халқ халқаро куни деб ном қуйилган.  

Бундан 99 йил олдин милодий 1919-чи йил август ойнинг 9-чисида:

Англия мустамликачилиги ва Эрон ўртасидаги нафратли шартнома Эроннинг уша вақтдаги бош вазири Вусуқуд- Давла ва Англия ташқи ишлар вазири Лорд Карзан томонидан имзоланди. Милодий 1919-йил шартномаси номи билан машҳур бўлган ушбу шартномага асосан Эроннинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ишлари Англиянинг маъмурлари назорати остида қарор олди.  

Россияда инқилоб вужудга келгани ва ушбу мамлакат мустамликачилик рақобатлари саҳнасидан чиққанидан сўнг Англия бу шартномани Эронга юклатди.

Аммо Эроннинг эркинсевар халқи амалан мамлакатни Англиянинг ҳимояти остида қарор берадиган мазкур шартномага қарши кўраш олиб боришни бошлади.

Охири бу шартнома бир ярим йилдан кейин бекор этилди. Англия давлати ағдариш бўйича давлат тунтарувини лойиҳалаштириши ва ижро этиши билан Ризохонни қудратга етказишга кўмак берди ва унинг ҳукумати орқали Эронда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун сайъ-ҳаракат қилди.

Бундан 73 йил олдин шу куни, милодий 1945 йил август ойининг 9-чисида:

АҚШ Хиросима шаҳрида атом бомбасини портлатилишидан 3кун ўтганидан сўнг мамлакат президенти Гарри Трумэн дастури билан америкаликларнинг иккинчи атом бомбаси Япониянинг Ногасаки портига ташланди ва бир неча лаҳзада бу шаҳарни вайронага айлантирди. АҚШ-нинг инсониятга қарши бу жиноятни такрорлашдан мақсади Японияга қатъий шикаст етказиш ва бу мамлакатни Иккинчи Жаҳон Урушида ҳеч бир шарт-шароитсиз таслим қилиш ҳамда АҚШ-нинг ҳарбий қудратини кўрсатишдан иборат эди. Ногасакига атом бомбасининг ташланиши лаҳзасидаёқ 80 минг киши ҳалок бўлди, лекин замон ўтиши ва хатарли радиоактив моддаларнинг таъсир қилиши билан қурбонлар сони ошди. Хиросима ва Ногасакига атом бомбасининг ташланиши Японияни Иттифоқчилар қаршисида таслим бўлишга мажбур қилди, аммо жаҳон аҳлига атом аслаҳасига эга мамлакатлар, айниқса АҚШ ўз манфаатлари хатар остида қолган ҳар лаҳзада бирор жиноятдан қўл тортмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни англатди.

Бундан 44 йил олдин шу куни, милодий 1974 йил 9 августда республикачилардан бўлган АҚШ президенти Ричард Никсон Уотергейт можароси номи билан дунёга ёйилган президентлик сайловларда қалбакилаштириш далиллари сабабли истефо беришга мажбур бўлди. Милодий 1972 йилги президентлик сайловлари тарғибот компонияси жараёнида республикачилар партиясининг вакиллари Вашингтон шаҳридаги Уотергейт мажмуасидаги демократлар партиясининг марказий штабига кирдилар ва баъзи ҳужжат ва далилларни уғирлашдан ташқари эшитиш учун махфий микрофонлар ўрнатишди. Никсон президентлик сайловларида бу ҳийла орқали президентликка етган бўлсада, аммо мазкур сиёсий шармандаликнинг олдини олиш учун эгаллаган вазифасидан воз кечди ва унинг ўринбосари Жералд Форд Никсоннинг президентлик даври сўнггига етгунига қадар унинг вазифасини бажарди.