Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Ислом дини Пайғамбари (с.а) шундай марҳамат қилганлар: "Ғазабланиш пайтида совуқ сув билан вузў олинглар ёким ўз танангизни сув билан йўвинглар, чунки олов шўъласини фақат сув билан учириш мумкун."
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Ғазабнинг конструктив тарзда ифодаланиши ушбу дастурда баён этадиган эмоционал ўз-ўзидан ғамхурлик қилишнинг яна бир омилидир.
Ўтган бир неча дастурларимизда эмоционал ўз-ўзидан ғамхурлик қилиш ҳақида сўҳбатлашган эдик ва "ўзига нисбатан меҳрубон бўлиш", "ўзи билан фахрланиш", керак бўлганда йиғлаш" ва кулиш учун бирон-бир нарсани излаш каби факторларни баён этган эдик. Бугунги дастуримизда ғазабни конструктив тарзда ифода этиш йўл-йуриқлари билан танишамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Ғазаб хавф-хатарга нисбатан табиий аксиламал кўрсатишдирким одамларни хавф остида қолдириш ва ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кўпинча жанжалли энг кучли тажовузкор хатти-ҳаракатларга олиб келади. Шунинг учун муайян миқдорда ғазабни сақлаш унинг боқий қолиши зарурий ишдир. Аммо ғазабланиш ғазаб ва жаҳл каби ҳис-туйғуларга шиддат беради.
Ғазаб инсоннинг организмда бирон- бир хасталикка ўхшайдиким, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозимлиги ва муаммоли бўлишини англатади.
Одамлар ўз ғазабларига нисбатан аксиламал кўрсатишда жавобан турли усулларни қўллашади. Инсоннинг ғазаб ва жаҳлини ифодаланишнинг услуби унинг олдинги тажрибаси ва ишончига боғлиқ. Айримлар тартибсизлик ва жисмоний стресс кескинлиги билан ўзларини ғазабдан озод этишлади деб ўйлашади. Улар қичқириш, пичирлаш, бошқаларни калтаклаш ёки нарсаларни ташлаш ва бузиб ташлаш билан куч-қудратни ҳис қилишади ва бу хатти-ҳаракат билан уларнинг аҳволлари яхши бўлишади, ҳамда жисмоний ва руҳий мушкулотлари енгиллашади деб тасаввур қилишади. Ҳолбуки бу ҳолат давом этса ўзоқ муддат ўзлари катта зарар кўришади.
Баъзилар пассив ва бевосита тарзда жанжалкаш бўлишади. Бу гуруҳ одамлар бошқаларни назорат қилиш учун ҳийла-найранг, фирибгарлик каби усуллардан фойдаланишади.
Жанжалкашларга хилоф тарзда бу гуруҳ ўз ғазабларини бостиришади. Улар ўзларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилишади ва ғазаблаиш ва асабийлаш белгиларини кўрсатишмайди. Ҳолбуки улар ўз ғазабларини бартараф этмасдан уни яширадилар.
Бостирилган бу ғазаб вақт ўтиш билан тўпланиб муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзўларга нотўғри жорий бўлиши мумкин.
Психологларнинг фикрига кўра, соғлом руҳияга эга бўлган шахслар ғазабланиш пайтида қатъийликни зўравонлик, урушқоқлик, қуполлик ва мантиқсиз хатти-ҳаракатлар билан алмаштиришади.
Нотўғри ғазабланишнинг назорат этишда ақл ва ундан фойдаланишга қўшимча бошқа бир куч, яъни иродага эҳтиёж сезамиз.
Дарҳақиқат ғазаб келганда, жаҳл чиққанда ғазабни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик ўз руҳий муаммолар билан бирга жисмоний ва руҳий соғлиққа, шу жумладан юрак қон томир касалликлари, саратон, юқорий қон босими ва депрессияга олиб келадиган узоқ муддатли салбий таъсирларни келтириб чиқаради.
Аммо ғазабни кўрсатишнинг энг яхши усули, бошқа томонга ҳужум қилмасдан ва ўзларингиз ва бошқа томонини безовта қилмасдан ҳис-туйғуларингизни баён этишингиз мумкин. Шундай қилиб хулқ-атворни ўзгартириш бошқа томонга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишни ифодалайди. Ғазабни ифода этиш услуби шундай бўлиши лозимки қарши томон ўзини ҳимоя қилиш вазъияти тушмасин. Бу йўлда бошқаларни айблаш ва уларни гунаҳкор деб билишдан ўзини тийиш керак. Ҳис-туйғуларни тарифлашда "сен бу ҳис-туйғуни менда ижод этдинг" ўрнига "мен ҳис қилияпман" сўзидан фойдаланиш тавсия этилади. Чунки одамлар ҳис-туйғуларига масъулдирлар ва масъулиятни қабул қилиши ва уни " мен" шаклида ифодалашлари керак. Бироқ бу масъулиятни қабул қилмаса ва ўз ҳис-туйғусини "сен" олмоши билан ифодаласа бошқаларни айбдор қилган бўлади.
Ғазабга қул бўлган банда, унинг хунук оқибатларидан қочиб қутулолмайди. Бу кўнгилсиз оқибатлар аввало унинг ўзига, иккинчидан эса жамиятга зарар келтиради. · Ғазабнинг кишига етказадиган зарарлари жисмий-моддий, хулқий-маънавий ва руҳий-диний йўқотишлардан иборат. Сиз дарғазаб кимсанинг ҳолатини кузатсангиз, бунинг моҳиятини тўла-тўкис англаб етасиз. Унинг ранги ўзгаради, қони қайнайди, томирлари бўртади, бармоқлари калтирай бошлайди, ҳарақатларидан маъно кетиб, оғзидан боди кириб, шоди чиқади. Ғазабдан ўзини йўқотиб қўйган одамнинг тилидан хунук ҳақоратлар ёғилади. Баъзан оғзидан куфр сўзлари ҳам чиқиб кетади. Устига-устак, унинг жоҳилона ҳатти-ҳаракати туфайли молу жонига зиён-заҳматлар етади.
Ғазабнинг жамиятга зарари: ғазаб қалбларда нафрат уйғотади, ғаламисликка ундайди. Охир-оқибат у ўзига қул бўлган кишини бошқалардан ажратиб олади. Ғазабу нафратга тўлган қалб ўзгалар мусибатидан қувонади. Пировардида, одамлар орасига зулм оралайди. Яқинлар алоқаси узилади, ёру-дўст ораси бузилади. Ҳаёт издан чиқади. Ғазабдан қутулиш учун киши сабр, мулойимлик, собитлик ва оғир-босиқлик каби гўзал ахлоқларни ўзида шакллантирмоғи керак. Биз ҳар бир соҳада Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак оламиз.
Ғазабланиш пайтида аввалида ўз мавқеъ ва жойини ўзгартириш тавсия берилади. Мисол учун, агар тикка туриш ҳолатда бўлсангиз ўтиринг, ёки аксинча. Ёки жуда ғазабланган пайтида уша турган манзил ва маконни тарк этишимиз мумкин. Ҳамда бир чуқур нафас олиб мушакларимиз учун дам олишга фурсат беришимиз лозим. Шундай қилиб ғазабимизни пасайтиришимиз мумкун. Ҳамда совуқ сув ичиш, жисмнинг ҳаяжонлари ва қон ҳаракатининг пасайиб қалбнинг талпинишини секинлаштиради.
Ислом дини Пайғамбари (с.а) шундай марҳамат қилганлар: "Ғазабланиш пайтида совуқ сув билан вузў олинглар ёким ўз танангизни сув билан йўвинглар, чунки олов шўъласини фақат сув билан учириш мумкун."