апрел 03, 2018 14:37
Дунёнинг яратилиш тарихи қанчалар қадимий бўлса, аёл омили ҳам шу қадар теран тушунчадир. Гарчи унинг мулки борлиқда яратилишдаги хилқати эркак жинсидаги Одамнинг пайдо этилишидан фурсат жиҳатидан озгина фарқ қилса-да, заминдаги ҳаёт нуқтаи назаридан уларнинг фаолияти бир вақтда бошланган бўлиб, замон ва макон мезонида улар айнан тенг ҳисобланадилар.