Қонда шакар миқдорининг ошишига сабаб бўлувчи 6 та одат
(last modified Tue, 24 Aug 2021 02:21:57 GMT )
август 24, 2021 07:21 Asia/Tashkent
  • Қонда шакар миқдорининг ошишига сабаб бўлувчи 6 та одат

Қандли диабет ёки диабетдан олдинги ҳолат бўлмаса ҳам, қондаги қанд миқдорини оширадиган кундалик одатлар ҳақида билиш жуда муҳимдир.

 

Нонуштадан воз кечиш

Ортиқча вазнга эга бўлганлар, айниқса, нонушта қилиши жуда муҳим, акс ҳолда тушликдан кейин қондаги қанд миқдори кўпроқ кўтарилади. Америка журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, нонушта қилишдан мунтазам воз кечиш диабет ривожланиш хавфини 21 фоизга оширади. Нонушта, айниқса, оқсил ва тўйинмаган ёғларга бой ҳамда кун бўйи шакар миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беради. Шунинг учун ҳар куни нонушта қилиш жуда муҳим!

Сунъий таъм берувчи қўшимчали таомларни истеъмол қилиш

Агар бемор шакар ўрнига сунъий таъм берувчи қўшимчали таомларни тановул қилмаслик керак. Исроилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, сунъий шакар қондаги қанд миқдорини оширади. Бундан ташқари, глюкоза даражаси одатдагидек ширин бўлган ичимлик ёки овқатларни истеъмол қилганидан ҳам ушбу касаллик кўпчиликда учрамайди.

Кўп қаҳва ичиш

Узоқ вақт давомида мунтазам қаҳва истеъмол қилиш 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Аммо изланувчилар қондаги қанд миқдори билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар учун қаҳвадан воз кечиш яхшироқ эканлигини тасдиқлайди. Чунки кофеин қондаги қанд миқдорини кўтарадиган моддалардан бирига айланиши мумкин. Бундан ташқари, қаймоқ ёки шакарсиз қора қаҳва ҳам глюкоза даражасини оширади. Бу ичимликни мойчечакли чойга алмаштириш яхшидир.

Тез -тез касал бўлиш

Албатта, буни одат деб аташ қийин, лекин буни билиш жуда муҳим: SARS, грипп ёки шунчаки сийдик йўллари инфекцияси қондаги қанд миқдорини оширадиган сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли қонда шакар билан боғлиқ муаммолар бўлса, бемор махсус парҳезга риоя қилиш муҳим ҳисобланади. Бундай вақтда кўпроқ сабзавот истеъмол қилиш ва иложи борича суюқлик ичиш лозим.

Етарлича ухламаслик

Агар шифокор қондаги қанд миқдорининг баландлигидан хавотирда бўлса, унинг рецептига яна бир нарсани қўшиш мумкин – иложи борича кўпроқ ухлаш. Голландияда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар кеча керагидан камроқ ухлаш тананинг инсулин қаршилиги 20 фоизга ошади. Уйқусизлик жиддий стрессдир ва мунтазам стресс диабет ривожланиш хавфини оширувчи омил бўлиши мумкин.

Чекиш

Чекиш – бу тананинг барча тизимларига зарар етказиши мумкин. Қандли диабетга чалинган беморлар ҳам бундан мустасно эмас. 2011 йилда Калифорния политехника университетида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, қондаги никотин ва шакар миқдори ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор. Бундан ташқари, чекиш диабетнинг ўзига хос асоратлари – масалан, юрак хуружи ёки буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфини оширади.