Излаш
-
Jan 30, 2019
АҚШнинг Невада штати Атлетика комиссияси аралаш яккакураш бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни Конор Макгрегор билан жангидан сўнг содир этилган муштлашда иштирок этгани учун 9 ойга спортдан четлатди. Бундан ташқари Ҳабиб Нурмагомедов 500 минг доллар миқдорида жаримага тортилди.
-
Jan 30, 2019
Тожикистоннинг "Варзоб" номли дам олиш минтақаси
-
Jan 30, 2019
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
-
Jan 30, 2019
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
-
Jan 29, 2019
Шавкат Мирзиёевнинг махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бўйича халқаро мулоқот гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун 29 январь куни Лондонга жўнаб кетади.
-
Jan 28, 2019
Баҳо Валад “Султонул-Уламо” номи билан танилган Баҳоуддин Валад Муҳаммад бин Ҳусейн Хатибий ҳижрий-қамарий 6-7 асрда яшаб фаолият олиб борган Хуросон тасуввуф илмининг машҳур шайхи, воизи ва орифлари жумласидан эди.
-
Jan 28, 2019
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 25 феврал кунида ҳам музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтишини маълум қилди
-
Jan 28, 2019
Манба хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.
-
Jan 28, 2019
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Кун уз манбаси хабар бермоқда.
-
Jan 27, 2019
Яман мудофаа вазири Яман халқи ишғолгарларнинг тажовузларини тугатилишига ва Шведцияда имзоланган Сулҳ битимининг амалга ошишига умидвор деб айтди. Унга кўра, ал-Ҳадийда минтақасида оташкесмни бузиш ҳаракатлари яна давом этса, Яман халқи душманларга қатъий жавоб қайтаради.
-
Jan 26, 2019
Венесуэлада сиёсий кискинликлар шиддат билан кучаймоқда. Вашингтон эса Венесуэланинг қонуний президенти Николас Мадуронинг мухолифларини ошкора тарзда қўллаб-қувватлаш билан бирга Венесуэлада давлат тўнтарувини вужудга келтириб, Мадуронинг сўлчи давлатини ағдаришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
-
Jan 26, 2019
АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Мексика билан чегарада девор қуриш учун пул ажратилса, шатдаунни тўхтатадиган бюджет қонунини кўриб чиқади
-
Jan 26, 2019
Россия президенти Владимир Путин фармойишига асосан Федерал божхона хизматининг мутахассислари шу йил ўзида Ўзбекистонга юборилиши мумкин
-
Jan 25, 2019
Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Америка томонининг таклифига биноан 2019 йилнинг 26-30 январь кунлари АҚШга ташриф буюради.
-
Jan 25, 2019
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
-
Jan 24, 2019
"Ватанам эй шукуҳи побарҷо" Солори Ақилий ижросида
-
Jan 24, 2019
Америка ҳукумати америкалик дипломатларни чиқариб юбориш ҳақидаги Венесуэла давлатининг бўйруғини рад этди.
-
Jan 24, 2019
Венесуэла президенти чоршанба куни Американинг Венесуэланинг ички ишларига аралашуви ва Венесуэла давлати мухолифларининг раҳбари мамлакат президенти унвонида ўзинини таништиришига аксиламал кўрсатиб, мен таслим бўлмайман,-деб таъкидлади.
-
Jan 23, 2019
Нато ташкилоти сешанба куни кечаси Афғонистонда яна бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.