Излаш
-
Apr 25, 2022
БМТнинг Афғонистондаги тинч аҳоли аҳволи бўйича махсус вакили тинч аҳолига ҳужумлар давом этаётган бир пайтда Толибон ҳукуматини ўз фуқароларини ҳимоя қилишга чақирди.
-
Apr 08, 2022
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини 93 киши ёқлаб, 24 киши қарши, 58 киши бетараф овоз билан тўхтатди.
-
Apr 06, 2022
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Афғонистондаги 24 миллион аҳолининг озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлганини бартараф этиш учун инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга чақирди.
-
Apr 03, 2022
Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Вена музокараларидаги таклифлари Европа Иттифоқи музокарачиси орқали АҚШ томонига ўтказилди ва ҳозир тўп АҚШ майдонида деб айтди.
-
Mar 26, 2022
БМТ Хавфсизлик кенгаши тарқатган баёниясида афғонистонлик қизларни мактабга бориш учун шароит муҳаё этишни таъкидлади.
-
Mar 17, 2022
БМТнинг Наркотик моддаларни назорат қилиш халқаро кенгаши раҳбари Эрон Ислом Жумҳуриятининг наркотикларга қарши курашдаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
-
Feb 20, 2022
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Толибон муваққат ҳукумати хавфсизлик хизмати раиси БМТнинг Афғонитонда ИШИД террорчилари сонини кўпайгани ҳақидаги ҳисоботини инкор этди.
-
Feb 05, 2022
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Толибон ҳукуматини мамлакатнинг турли ҳудудларида намойишчи аёлларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олинишини тушунтиришга чақирди.
-
Jan 23, 2022
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Женевадаги БМТ идорасида инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳозирги раиси ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссариати раиси ўринбосари, билан учрашди.
-
Jan 23, 2022
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш куни кеча Ол Сауд режими коалициясининг Ямандаги қамоқхоналаридан бирига уюштирган ҳужумларини кескин қоралади.
-
Jan 22, 2022
БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Афғонистондаги вазиятдан хавотир билдириб, мамлакатда миллионлаб инсонлар гуманитар фалокатга дуч келаётганини маълум қилди.
-
Jan 19, 2022
БМТ Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманнинг Санъо шаҳрига уюштирган ҳужумларида бир неча тинч аҳолини қурбон бўлганидан хавотир билдирди.
-
Jan 15, 2022
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу йил Афғонистондаги гуманитар ва қочқинлар лойиҳалари учун 5 миллиард доллар керак эканлигини таъкидлаб, деди: Афғонистоннинг 1,2 миллиард доллардан ортиқ валюта ресурслари Афғонистон аҳолисига қишда ёрдам бериш учун блокдан чиқарилиши керак.
-
Jan 13, 2022
БМТ Бош котибининг гуманитар ишларидаги ўринбосари, миллионлаб яманликларга ёрдам кўрсатиш учун 3,9 миллиард доллар кераклигини маълум қилди.
-
Jan 12, 2022
БМТ Ямандаги вазиятдан қаттиқ хавотирланиб Яман дунёдаги энг ёмон ва катта гуманитар фалокатга учраганини маълум қилиб, Ямандаги урушни кенгайишини мамлакатдаги можаролар ва кескинликларни тугатиш учун доимий сиёсий ечимгна эришишни қийинлаштирган деб изоҳлади.
-
Jan 05, 2022
БМТ Бош котиби матбуот котиби Афғонистонда совуқ мавсум бошланиши билан гуманитар инқироз юзага келишидан огоҳлантирди.
-
Jan 03, 2022
Эроннинг БМТдаги доимий вакили БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида, эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани йиллигига тўхталиб, бу террорчи ҳаракатнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка етказган оғир оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик кенгаши ўз вазифасига амал қлиши керак ва АҚШ ва сионистик режимни ҳам жавобгарликка тортиши керак деб изоҳлади.
-
Dec 23, 2021
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари чоршанба куни Афғонистонга ёрдам кўрсатишни осонлаштирувчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Ушбу резолюциянинг қабул қилиниши билан иқтисодий таназзул ёқасида турган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилиши осонлаштирилади, бироқ айни пайтда Толибон бу молиявий ёрдамдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.
-
Dec 23, 2021
Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Афғонистонга ёрдам етказишни осонлантирувчи резолюцияни маъқуллади.
-
Dec 16, 2021
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш билан телефон орқали суҳбатида Венада бўлиб ўтаётган ядровий музокаралар ва муштарак айрим масалаларни муҳокама қилди.