Излаш
-
Oct 30, 2021
Эрон ТИВ матбуот котиби, Европа Иттифоқи ва Толибон ҳаракатининг Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларининг келаси учрашувида қатнашиши ҳақидаги таклифи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
-
Oct 30, 2021
Толибон наттоғи ўринбосари Кобулда Эрон телерадиокомпанияси мухбирига уюштирилган қуролли ҳужум юзасидан терговни бошлаганини маълум қилди.
-
Oct 30, 2021
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияси бугун Кобулга ташриф буюрганида Толибон кабинети раиси билан учрашиб турли мавзулар юзасидан фикр алмашди.
-
Oct 29, 2021
Толибон гуруҳи Афғонистон билан қўшни давлатларда АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларни ўрнатиш бутун минтақа учун хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирди.
-
Oct 28, 2021
Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги вазифасини бажарувчиси дунёни 14 мамлакат элчилари билан учрашганида Толибонга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилишни сўради.
-
Oct 27, 2021
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги ҳукмрон гуруҳ бўлган Толибон гуруҳи халқаро ҳамжамият ва Афғонистон халқининг талабларига эътибор қаратиши ва уларни бажариши лозимлигини маълум қилди.
-
Oct 25, 2021
Россия ҳукумати Толибон гуруҳини инклюзив ҳукумат ташкил қилишга ҳаракат этиши зарурлигини таъкидлаб, БМТ бу гуруҳга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр деб эълон қилди.
-
Oct 25, 2021
Толибон гуруҳи яқин келажакда ИШИД ҳужумларини бутунлай тўхтатилишини иддао қилди.
-
Oct 21, 2021
АҚШнинг бир қатор ОАВ нинг Толибон раҳбари Мулло Ҳайбатуллоҳ Охундзоданинг ўлими ҳақидаги хабарларидан кейин Толибон етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний Охундзоданинг Афғонистон ичкарисида эканлиги аммо АҚШ ҳаво ҳужумларидан қўрқиб омма олдида кўринмайдиганини иддао қилди.
-
Oct 21, 2021
Тошкент ҳозирча Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган янги муваққат ҳукуматини тан олиш учун имконият кўраётганини кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Москвадаги халқаро анжуманда айтиб ўтди.
-
Oct 20, 2021
Толибон муваққат ҳукумат ТИВ наттоғи, АҚШнинг Афғонистондаги янги элчиси Томас Уестиннинг тайинланиши олқишлади.
-
Oct 19, 2021
" Субҳи Кобул" газетаси Толибон гуруҳи етакчиларидан бирининг сўзларига таяниб, бу гуруҳ раҳбари Мулло Ҳайбатулло Охундзоданинг ўлимини тасдиқлади.
-
Oct 19, 2021
Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати бошлиғининг ўринбосари Москвага борди.
-
Oct 17, 2021
Толибон делегациясининг Афғонистонга қўшни давлатларга ташрифи доирасида, Толибон муваққат ҳукумати раисининг ўринбосари Мавлави Абдул Салом Ҳанафий бошчилигидаги юқори даражали делегация шанба (16 октябр) куни Ўзбекистон расмийлари билан учрашиш учун ушбу давлатга ташриф буюрди.
-
Oct 17, 2021
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 2021 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтганини хабар қилди.
-
Oct 16, 2021
Толибон гуруҳи мувақат ҳукумати бо вазири ўринбосраи бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон расмийлари билан музокарлаар қилиш учун Тошкентга келди.
-
Oct 13, 2021
Афғонистондаги Толибон гуруҳининг муваққат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, Ғарб давлатларини Афғонстонда янги ташкил этилган ҳукуматига путур етказиши ҳақида огоҳлантирди.
-
Oct 12, 2021
АҚШ Давлат департаментининг якшанба кунги баёнотида айтилишича, АҚШ ва Толибон расмийлари, ушбу ҳаракат Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан кейин икки тараф ўртасида ўтказилган илк учрашув "самимий ва профессионал" бўлган. Шу билан бирга, баёнотда айтилишича, АҚШ ҳукумати Толибонга нафақат улар айтаётган сўзлар, балки уларнинг амалий ҳаракатларига қараб баҳо беради.
-
Oct 11, 2021
АҚШ армиясини Афғонистонни тарк этганидан кейин, Вашингтон расмийлари ва Толибон гуруҳи ўртасида илк учрашув Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтди.
-
Oct 09, 2021
Жума куни Қундузда содир бўлган қонли ва террористик портлашда 100 га яқин намозхон ҳалок бўлди, 200 га яқин киши яраланди. Портлаш Қундуз вилоятининг Хон Обод туманидаги шиа масжидида содир этилган.