Излаш
-
Jun 27, 2023
Саудия ҳукумати эълон қилди:Бу давлат ушбу Ҳаж мавсумида қабул қилган зиёратчилар сони бўйича рекорд ўрнатади.
-
Jun 27, 2023
АҚШ президенти Жо Байден Украинани қўллаб-қувватлашини давом эттирар экан, Россиядаги сўнгги воқеаларда Қўшма Штатлар ва НАТОнинг роли йўқлигини даъво қилди.
-
Jun 26, 2023
Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилотининг Марказий Осиё, Кавказ ва Россия бўлими бош директори маьлум қилди:Евроосиё Иқтисодий иттифоқи билан имтиёзли савдо битими тузилиши билан Эроннинг ушбу мамлакатларга экспорти жорий йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 70 фоизга ошган.
-
Jun 26, 2023
Эрон Ислом Республикаси Президенти девонининг сиёсий ўринбосари айтди:Эрон Ислом Республикаси Президенти Россия Республикаси Президенти билан телефон орқали мулоқотда Эрон Ислом Республикасининг Россия миллий суверенитетини қўллаб-қувватлашини алоҳида таькидлади.
-
Jun 26, 2023
Ўзбекистонга Хитойнинг Сиямен портидан Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали товарлар етказиб бериш бошланди. Биринчи контейнер поездида мамлакатга маиший техника олиб келинди. Контейнерлар Эрон портида темирйўл платформаларига ортилиб, Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келди.
-
Jun 26, 2023
Пекин ҳукумати Россиянинг Вагнер қуролланган гуруҳининг қўзғолони ортидан Россия барқарорлиги ва миллий хавфсизлигини қўллаб- қувватлашини маълум қилди.
-
Jun 26, 2023
Эрон Ислом республикасининг наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби ўз сўзларида Афғонистонда афюн етиштириш бу йил ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошгани ва бу давлат дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчисига айланганини маълум қилди.
-
Jun 26, 2023
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияси Вашингтонга ташриф буюрганида АҚШдаги ҳукумат расмийлари ҳамда етакчи Америка компаниялари вакиллари ҳамда раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.
-
Jun 26, 2023
Қозоғистон президенти Жомарт Токаев миллий хафсизлик масалалар бўйича фавқулодда йиғилишида Россиянинг Вагнер қуролланган гуруҳи исёнларига қарши ҳаракатларни яна бир бор қўллаб-қувватлади.
-
Jun 25, 2023
Охир -оқибат Евгений Пригожин бошчилигидаги Вагнер ҳарбий гуруҳининг исёни ва унинг олдинга ҳаракатлари Белорус президкенти Александр Лукашенко воситачилигида тўхтатилди ва бу гуруҳ ва Москва ҳукумати ўртасида муросага эришилди.
-
Jun 25, 2023
Оятуллоҳ Хоманаий шаҳидларнинг юзлаб оталари, оналари ва рафиқалари билан учрашувда Ислом инқилобини Эроннинг “ахлоқий, диний ва сиёсий таназзул” водийсига тушиб қолишдан қутқарувчиси деб атадилар.
-
Jun 25, 2023
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Ҳиндистон элчихонасининг муваққат ишлар вакили Исломободнинг Ҳиндистон кучлари томонидан икки тинч фуқаронинг ўлими ва яна бир кишининг яраланиши билан якунланган оташкесим бузилишига қарши кескин норозилик билдирганини эьлон қилди.
-
Jun 25, 2023
Вагнер гуруҳи жангариларининг қўзғолон кўтариб, айрим шаҳарлар ва транспорт линияларини ўз назоратига олганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин шанба куни телевидение орқали қилган чиқишида бу қўзғолонни бу мамлакатнинг орқасига пичоқ уриш деб атади ва душманларнинг суиистеъмолига сабаб бўладиган ўзаро келишмовчиликларни четга суриб қўйиш кераклигини айтди
-
Jun 25, 2023
“Тимес олий таьлим Институти” нашри Осиёдаги энг яхши институтлар рўйхатида Эроннинг 65 та институти номини эьлон қилди.
-
Jun 25, 2023
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков шанбага ўтар кечаси “Вагнер” гуруҳи раҳбари Евгений Пригожинга қарши жиноий иш ёпилиши ва у Беларусга кетишини маьлум қилди.
-
Jun 25, 2023
Вагнер гуруҳи раҳбари Евгений Пригожин шанба куни кечқурун гуруҳ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётганини эьлон қилган аудиоёзувни эьлон қилди.
-
Jun 24, 2023
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон суҳбатида унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди.
-
Jun 24, 2023
Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси бу мамлакатда вазият нормал экани ҳақидаги хабарларга қарамай қозоқ фуқароларига хавфсизлик бўйича огоҳлантириш берди.
-
Jun 24, 2023
Қирғизистон ҳукумати ўз қуролли кучларига ҳаво мудофаасини кучайтириш мақсадида Россиядан “Mi-17” вертолётини сотиб олди.
-
Jun 24, 2023
Эрон Ислом Республикасининг Лондондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили 7 йил илгари Эрондан Англияга ноқонуний олиб келинган " Сарбози Сосоний"-"Сосоний аскари" ҳайкалининг мамлакатга юбоирш учун Эроннинг Лондондаги элчихонасига топширилганини хабар қилди.