Излаш
-
Nov 18, 2018
Ўзбекистон терма жамоаси "Dubai Cup" мусобақасининг иккинчи турида БАА устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-
Nov 18, 2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳукумат аъзолари иштирокида депутатлар томонидан Ўзбекистоннинг бош молиявий ҳужжати лойиҳаси – солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
-
Nov 17, 2018
16 ноябрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида икки мамлакат расмийлари визаларни тан олиш бўйича шартномани имзолади.
-
Nov 17, 2018
Ўзбекистон ва яна 25 мамлакат БМТ Бош ассамблеясининг учинчи қўмитаси йиғилишида қабул қилинган «Қрим мухтор республикаси ва Севастополь шаҳрида (Украина) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият» янгиланган резолюция лойиҳасига қарши овоз берди.
-
Nov 05, 2018
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Беларусь бош вазири Сергей Румас ҳамкорлик бўйича иккиёқлама битимни имзоладилар,
-
Oct 17, 2018
Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида "Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" имзоланиши кўзда тутилган
-
Oct 12, 2018
Озарбайжон мудофаа вазири билан бўлиб ўтган учрашув якунида 2019 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама режалар имзоланди.
-
Oct 10, 2018
Тенгсизликни камайтириш бўйича Ўзбекистон ва Сингапур охирги ўринларда эканлиги аниқланди.
-
Oct 03, 2018
Ўзбекистон БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021—2023 йиллар давомида аъзо бўлишга номзодини қўйди. Бу ҳақда мамлакатнинг халқаро ташкилотдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов Бош ассамблея 73-сессиясидаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.
-
Sep 30, 2018
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2018-2023 йилларга Ўзбекистон учун янги стратегияни қабул қилди. Ҳужжат ЕТТБ Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланди. Унда қайд этилишича, стратегия очиқ, интеграциялашган ва экспортга йўналтирилган иқтисодиётни кўзда тутади.
-
Sep 09, 2018
Ўзбекистон ва Миср Ўзбекистон-Миср бизнес форуми ҳамда Тошкентдаги кооперацион биржанинг якунлари бўйича умумий қиймати 470 миллион доллар бўлган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзолади.
-
Sep 06, 2018
Фарғона.ру сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Гулнора Каримовага пора бериш иши бўйича ишда гувоҳ сифатида судга чақиришлари мумкин, TeliaSonera ширкатининг Евроосиë фаолияти бўйича собиқ бош маслаҳатчи Ули Туиманинг адковати Ҳанс Станберг маҳкама давомида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни сўроқ қилиш ниятида эканлигини айрим манбалар хабар қилган.
-
Sep 01, 2018
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қарори билан молиявий жиноятларга қарши курашда икки юрт ўртасидаги ҳамкорликлар жараёни доирасида, солиқ ва пул ювишга оид маълумотлар алмашиш бўйича Анқара ва Тошкент ҳамкорлиги тасдиқланди
-
Aug 25, 2018
Шанхай ҳамкорилк ташкилотига аъзо ва назоратчи мамлакатлар адлия вазирларининг йиғилишида Эрон адлия вазири ўзбекистонлик касбдоши билан учрашиб мулоқот қилди.
-
Aug 25, 2018
Ўзбекистон ва Франция 2019—2021 йилларда халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича мақсадли дастурни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегациянинг Франция халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан музокаралари давомида маълум бўлди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
-
Aug 18, 2018
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
-
Aug 13, 2018
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Cooperation Agency — JICA) вакилларидан иборат делегация расмий қабул қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
-
Aug 08, 2018
2018 йилнинг 1-7 август кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳларининг музокаралари бўлиб ўтди.
-
Aug 07, 2018
Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишига тайёргарлик кўриш борасида ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтади
-
Aug 06, 2018
Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида хизматлар бўйича эркин савдо ҳудуди битими лойиҳасини яратиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятида қатнашади.