Январ 20, 2024 16:18 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида 4 эронлик ҳарбий маслаҳатчини шаҳид бўлгани ортидан Ислом Инқилоби соқчилар корпуси баёнот берди
    Сионистлар ҳужумида 4 эронлик ҳарбий маслаҳатчини шаҳид бўлгани ортидан Ислом Инқилоби соқчилар корпуси баёнот берди

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси сионистик режимнинг ҳаво ҳужумларида Сурия пойтахти-Дамашқ атрофида 4 нафар эронлик ҳарибй маслаҳатчиларини шаҳид бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтаимз бугун пешиндан один сионистик режим қирувчи самолётлари Дамашқ шаҳрига яна ҳужум қилди. Сионистик режим ҳардоим халқаро қонунларни бузган ҳолда Суриянинг турли ҳудудларини нишонга олади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича жиноятчи ва ёвуз Исроил режими  яна бир бор Сурия пойтхати -Дамашқ шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу босқинчи режим қирувчи самолётлари томонидан уюштирилган  ҳужумда Суриянинг бир қанча ҳарибйлари ва Эрон Ислом республикасининг 4 нафар ҳарбий маслаҳатчиси шаҳид бўлди деб қўшимча қилди, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ўз баёнотида.

Сурия телевиденияси ҳам бир соат аввал содир бўлган портлаш Дамашқ  шаҳрининг  Ал-Меззеҳа маҳалласидаги турар-жой биносига уюштирган ҳужум билан боғлиқлигини маълум қилди.

Айрим манбалар ҳужумда вайрон бўлиш кўлами сабабли яна кўплаб яралангани ва ё шаҳид бўлиши эҳтимоли ҳақида хабар қилишган.

Исроил режимини Ғазо секторидаги ҳарбий мақсадларига эриша олмаганлиги сабабли бу режим қаршилик кўрсатувчи қўмондонлари террор қилиш тактикасига ўтган. Сўнгги ҳафталарда АҚШ  ва сионистик режим қаршилик ўқи қўмондонларига қарши бир неча терор ҳужумларини амалга оширди.

Ёрлиқ