Январ 31, 2024 17:45 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: ислом дунёсининг биринчи ва асосий масаласи Фаластин ва Қуддус шариф озодлигидир
    Эрон президенти: ислом дунёсининг биринчи ва асосий масаласи Фаластин ва Қуддус шариф озодлигидир

Эрон президенти Иброҳим раисий ислом оламининг биринчи муаммоси Фаластин ва Қуддус Шарифнинг сионистик режим ишғолидан озод қилиш эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Фажр даҳаси ва Эронда Ислом Инқилоби  ғоялари билан аҳдини янгилаш маросимида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ таъкидлаганидек зўравон ва сохта сионистик  режим ҳалокатга  учраши аниқдир, бугунги вазиятга назар ташласак бу режимни нобуд бўлишига яқинлашаёганимизни кўрамиз  деб таъкидлади.

Эрон президенти ўз сўзларида Имом Хумайний /р.а/ меросини зўравон қудратларга қарши ҳаёт сифатида баҳолаб бу инқилоб ҳали ҳам бутун дунёда шакланган зўравонликка қарши мавқеига эга ва бугунги кунда дунёда зўравон ва сохта сионистик режимга нисбатан нафрат ҳар қачонгидан ҳам кучайган деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий сўзларинин боқша қисмида буюк Эрон халқи турли соҳаларда душманни синаб кўрди ва мувафақияизликка учратди зероки дунёда янги цивилизация ваъда қиладиган тамойиллар, асослар ва кўрсаткичлар тақдим этилган ва Имом Хумайний /р.а/ ўша цивилизациянинг асосчиси бўлган ва бугунги кунда бутун Эрон ва минтақада унга амал қилинмоқда. Дин ва диний қадриятлар деган цивилизация бугунги турмуш тарзига ва замонавий инсонга таъсир қилиши мумкин деб  қўшимча қилди.

Эрон парламенти ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши сайловларини яқинлашиб қолганига тўхтали ўтган Раисий,  республикага эътибор қаратиш ва халқ овозига махсус қараш ҳам катта  аҳамиятга эга деб эълон қилди.

Ёрлиқ