Нетаняху ва унинг Ню-Ёрк сафаридан муваффақиятсиз қайтиши
(last modified Mon, 25 Sep 2023 11:59:51 GMT )
сентябр 25, 2023 16:59 Asia/Tashkent
  • Нетаняху ва унинг Ню-Ёрк сафаридан муваффақиятсиз қайтиши
    Нетаняху ва унинг Ню-Ёрк сафаридан муваффақиятсиз қайтиши

Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги сўнгги баёнотларини бир неча томондан танқид қилиш мумкин.

Биринчидан, бу нутқи ва умуман Нетаняхунинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун қилган сафари, шунингдек, унинг бош вазирлик лавозимини тиклаб, ўнг қанот кабинетини шакллантиргандан кейин Америкага биринчи сафари шуни кўрсатдики, Нетаняху нафақат сионистик режим ичкарисида, балки халқаро майдонда ҳам ўзининг имижи ва нуфузини йўқотди ва аслида унинг мушти ҳаммага ошкор бўлди, ҳатто Илон Маск ҳам ўз баёнотларида Нетаняхунинг Эронга туҳмат қилганига ишонмаслигини тан олди, чунки у Эрон расмийларидан Старлинк’га суньий йўлдош орқали интернетни фаоллаштириш қоидаларини эьлон қилиш бўйича жуда мулойим хат олган.

Иккинчидан, ўзи янги Яқин Шарқ деб талқин қилган янги харитани кўрсатиб, Нетаняху ўзини томошабинлар ва оммавий ахборот воситаларининг масхара ва истеҳзо қилиш обектига айлантиришдан ташқари, Саудия Арабистонига муштини очди. Чунки Нетаняхунинг янги режаси Саудия Арабистони таклиф қилган тинчлик режасини бузади

Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Ғарбий Осиёнинг (Яқин Шарқ) янги харитасини тақдим этди, унда мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш ёки босиб олинган Суриянинг Голан ерларини қайтариш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

Бу Нетаняхунинг Доналд Трамп даврида тайёрлаган ва 1967-йилда босиб олинган ерларнинг, жумладан, Ғарбий Соҳил ва Голан тепаликларининг 1948-йилги ишғол остидаги Исроил номи билан аталган ерларига доимий қўшиб олинишини маьқуллаган режадир. Энди уни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида кўрсатиб, уни билвосита глобал маъқуллашга ҳаракат қилди, бу эса, албатта, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигида катта глобал реакцияни талаб қилди.

Шу пайтгача айнан Саудия Арабистони сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш шартларини белгилаган эди. Аммо энди кўринадики, Нетаняху ўзи хоҳлаган Ғарбий Осиё харитасини тақдим этиш орқали Саудия томонига икки томон ўртасида муносабатларнинг ўрнатилиши ушбу режимнинг 1967-йилда босиб олинган ерлар устидан доимий суверенитетини тасдиқлашни англатишини билдирган.

Аммо Нетаняхунинг янги режаси нафақат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режимнинг 1967-йилда босиб олинган ҳудудлардан сўзсиз олиб чиқиб кетилиши ҳақидаги 242 ва 338-резолюцияларини бузади, балки, Саудия Арабистонининг марҳум қироли Қирол Абдуллоҳ томонидан таклиф қилинган Фаластин инқирози ва Яқин Шарқ инқирозини ҳал қилиш учун таклиф қилинган тинчлик режасига мутлақо зиддир. Ўша тинчлик режасида Фаластин давлатининг ташкил топиши ва сионистик режимнинг 1967 йилги босиб олинган ерлардан чиқиб кетиши аниқланиб, таькидланган эди.

Муҳаммад бин Салмон ва Нетаняҳу

Бундан келиб чиқиб, Саудия Арабистони ва Муҳаммад бин Салмон Нетаняхунинг Ғарбий Осиё бўйича янги режасини қабул қилмоқчи бўлса, у ҳолда мамлакатнинг аввалги тинчлик режаси билан хайрлашишлари керак. Ҳозирча унинг бундай таваккал қилмоқчи эканлигига далолат йўқ.

Шу боис Арабистон сионистларнинг Масжид-ул-Ақсога қилган янги ҳужумларига биринчилардан бўлиб муносабат билдириб, кескин қоралади ва худди шу тарзда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳам ўз вақтида фаол муносабат кўрсатди.

Учинчидан, Нетаняхунинг БМТ форумидаги минтақа учун харита чизиб,  янги Яқин Шарқ ҳақида орзу қиларкан, айни пайтда босиб олинган ҳудудларнинг ички муҳити бугунги кунда жуда хаотик ва заиф.

Минглаб сионистлар ва америкаликлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси олдида унга қарши шиорлар айтишар экан, сионистик режим Бош вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига кирди.

Шу билан бирга, минглаб сионистлар шанба куни кетма-кет 38-ҳафтадан бери босиб олинган ҳудудларнинг ўнлаб жойларида Нетаняху вазирлар маҳкамасининг суд тизимини ўзгартириш режасига қарши тўпланиб, намойиш ўтказдилар.

Айни пайтда, ишончсизлик ва хавфсизликнинг йўқлиги туфайли босиб олинган ҳудудлардан тескари миграция тўлқини кучаймоқда.

Кўпгина сионистик ва ғарб оммавий ахборот воситалари Нетаняхунинг ҳаракатини шу қадар масхара қилишдики, улар бир вақтнинг ўзида сионистик режим Бош вазири нутқи ва унинг сиёсатига қарши бўлган мухолифларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳи олдида оммавий намойиши акс этган тасвирларни эфирга узатди.

Нетаняхунинг БМТнинг бўш залидаги нутқи иброний оммавий ахборот воситаларининг мавзусига айланди

Ниҳоят, Нетаняху Эрон ҳақида лоф ура бошлади ва Эрон таҳдиди араблар ва Исроилни яқинлаштирганини даъво қилиб айтди:Шу сабабли, "ишончли ядровий таҳдид"га дуч келиш керак

Аммо Нетаняхунинг идораси Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги нутқидан кўп ўтмай эълон қилди:Исроил бош вазири оғзаки хатога йўл қўйди ва нутқи матнида тилга олинган Эронга нисбатан “ишончли ҳарбий таҳдид” ўрнига “ишончли ядро таҳдиди” иборасини янглишиб ишлатди.

Бундан келиб чиққан ҳолда, Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясида лоф уришидан асосий мақсад унинг ички инқирозлари ва ундан келиб чиқадиган хорликларни яшириш ва бошқа томондан, Эрон ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг кучайиш жараёнига тўсиқ яратишдир.

Ёрлиқ