сентябр 26, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Лавров АҚШнинг Австралияга сув ости атом кемаларни етказиб бериш ниятини танқид қилди
    Лавров АҚШнинг Австралияга сув ости атом кемаларни етказиб бериш ниятини танқид қилди

Россия ТИВ раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясида АҚШ, Британия ва Австралиянинг янги келишиви ва Вашингтон давлатини Австралияга сув ости атом кемаларини етказиб бериш қарорини қоралади.

Россия ТИВ -и интернет сайтининг  хабар қилишича,  Сергей Лавров  БМТ Бош Ассамблеясининг 76 чи сессиясида  АҚШнинг сув ости атом кемаларини Австралияга етказиш ниятмини  Еврора Иттифоқининг АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқарилганидан кейин  мукўпроқ мустақилликка интилишига жавоб сифатида талқин қилиш мумкин деб қўшимча қилди.

Сергей Лавров ўз сўзларида  Ғарб томонидан сунъий ва ўзбошимчалик тамойилларни қўллаши, Халқароо ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиш ўрнида салбий оқибатларга олиб келиши ва Ғарб давлатлари билан  дунёнинг қолган қисми ўртасида янги тўсиқлар пайдо бўлишидан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз 15 сентябр куни  Австралия Бош вазири Скотт Морисон, Британия Бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ президенти Жо Байден "Окост"- 3 томонлама ҳарбий хавфсизлик битимни имзоладилар ва бу битим Ҳинд океани ва Тинч океанида томонлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Янги қўшма ҳамкорликка биноан,  Британия ва  АҚШ Австралия денигз кучларини  сув ости атом технологиялар билан жиҳозлашга ваъда берган.

3 томонлама бу шартнома эса Хитой, Индонизия , Малайзия ва Россиянинг кескин аксиламали ва қораланишига сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ