декабр 26, 2016 17:09 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

  • Азиз тингловчилар, аёл ва эркак фарқининг масаласи психология,  жамиятшунослик, фалсафа ва иллоҳиёт ҳавзаларида баҳс -мунозара этиладиган масалалар жумласидандир ва турли қарашлар ҳамда баъзида эса қарамақарши қарашларнинг вужудга келишига сабаб бӯлган. Айрим муттахассислар эркак ва аёл ӯртасидаги фарқни ва эркакнинг аёл устидан ҳукумрон бӯлишини табиий ва зотий бир амр деб билишадиким инсоннинг дастлабки жамиятида кенг ва ошкора намоён бӯлган. Био-генетик  қараши номи билан машҳур бўлган қарашга асосан инсон таърихининг такомул топиши даврида эркаклар аста -секинлик билан қупол, ҳукумдор ва раҳбар мавжудотга айланишган. Бунга қарши аёллар меҳрибон, зайиф ва ҳукумдорликка буйсунадиган мавжудотга айланишди. Шу тартиб билан таърих давомида эркаклар доимий равишда ҳукумронлик қилишди ва сиёсий қудратни қӯлга киритишди.  Функционал   қарашнинг тарафдорлари ҳам Эркак ва аёлнинг табиий фарқиятларига эътибор қаратишган. Улар бу фарқнинг рамзини оиланинг фаъолиятида деб билишади. Функционал жамиятшуносларнинг  фикрларига кӯра, оила авлодларни бир -бирига боғловчи занжир, ҳамда авлоддан авлодга маданият,  қадрият ва эътиқодларни етказувчи восита деб билишади. Шунинг учун оила болалар, яъне келаси авлод учун ўрганиш муҳити,  ҳамда оиланинг эркаки учун эса меҳрибонлик ва осойишталик муҳит  саналади.
  • Бу ӯртада аёл бу ташкилотнинг асосий маркази саналади. Чунки аёл болани дунёга келтиради ва она унвонида бола ҳаётининг дастлабки йилларида энг муҳим рол ӯйнайди. Шу сабабдан табиий равишда қадриятлар ва эътиқодларни етказишни ӯз зиммасига олади. Шунингдек аёлнинг меҳрибонлиги ва меҳр -муҳаббати оила аъзолари учун осойишталик ва тинчлик муҳитини ийжод этувчи манба саналади.  Бу қарашнинг тарафдорларига кӯра, агар эркак ва аёл ӯртасида табиий фарқ бӯлмаганида янада болаларнинг ижтимоий бӯлиш заруратлари бир томондан ва бошқа томондан  оиланинг меҳр -муҳаббат ва самимийлик муҳитини ижод этиши бу икки жинсдан бири бу ролни ӯз зиммасига олишини талаб этарди.
  • Бошқа бир гуруҳ  аёл ва эркак ӯртасидаги фарқни эътиборга олмайди ва аёлларнинг устидан эркакларнинг ҳукумронлик қилишлари ва фарқини фақат иқтисодий муносабатларда деб билади. Уларнинг эътиқодларига кӯра, эркакнинг иқтисодий ҳукумронлиги давом этса унинг ӯз турмуш ӯртоғи устидан ҳукмронлик қилиши ҳам давом этади. Ва ниҳоят бошқа бир гуруҳ бу тенгсизликларни маданий эътиқодлар ва маданиятнинг самараси деб билади.

              Ғарбда феминизм номи билан машҳур бӯлган бу қарашнинг тарафдорлари оилада аёлнинг меҳрубонлик қилиш ролига аҳамият беришмайди. Жинсига қараб ишни тақсимлаш билан мухолифат қилишадиким бу нарса аёлларнинг маъдан саноати,  қурилиш ишлари, ҳамда ҳарбий катта хатарларга эга бӯлган оғир ишларда фаъолият олиб боришларига сабаб бӯлди.

  • Ислом дини нуқтаи назаридан эркак ва аёлнинг генетик фарқияти инкор этиб бӯлмайдиган ҳақиқатдир. Аллоҳ таоло ана шу фарқлар асосида бу икки жинснинг ўзига хос вазифа ва мақсадларини белгилаган. Ана шу вазифа ва масъулиятларга риоя этилса, борлик низоми энг услубда бошқарилади.  Парвардигори карим Нисо муборак сурасининг 32 -чи ояти каримасида бу фарқиятларга ишора этиб шундай марҳамат қилади: .

“Аллоҳ баъзингизни баъзингиздан афзал этган нарсаларни (ҳасад ила) орзу этманг. Эркакларга ўз касбидан насиба бор. Аёлларга ўз касбидан насиба бор. Аллоҳдан фазлини сўранг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. (Ояти каримада афзаллик ва фазл аниқ нимадан иборат эканлиги очиқ айтилмай, умумий ҳолда қолдирилган. Бу қуръоний усулга кўра, ҳар ким ўз фикри, идрокига яраша тушуниб олаверади. Фазл сиҳат-саломатликда, мансабда, молу пулда, хотиржамликда, ҳилмда, обрў-эътиборда бўлиши мумкин. Демак, Аллоҳ баъзи шахсларни бошқалардан афзал қилиб қўйса, унга ҳасад қилмаслик керак, балки фазлни Яратувчининг Ўзидан сўраш лозим.)

Ақл –билим ва барча ислом қабул қиладиган қадриятлар аллоҳ таоло ҳар бир кишига ато этмайдиган имтиёзлар ва қадриятлардирким, уни аллоҳ таолодан сўраш лозим.

Аслида борлик низоми фарқиятларга асосланиб яратилади. Ва Парвардигор дунё ишлари юриши учун мавжудотларни турли хусусиятлар билан яратган. Айрим нарсаларни жонсиз, бир гуруҳини ўсимлик ва бошқа айримларини ҳайвон ҳамда айримларини бўлса инсон этиб яратди. Инсонлар ўртасида бир гуруҳни эркак ва бир гуруҳини эса аёл этиб яратган. Эркак ва аёллар орасида бир жиҳатдан бир-бирларига ўхшайдиган икки инсонни топиш қийин бўлса керак.  Балки уларнинг жисм ва психологияларида фарқиятлар бор ва шу нарса аниқки инсонлар орасида бу фарқиятларнинг борлиги ҳакимона ҳисобланади ва жамиятнинг турли  эҳтиёжларини қониқтириш учун зарурийдир.