феврал 07, 2017 16:49 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки  Пайғамбар (с) ул ҳазратни ўз жонидан устун қўйган ун нафар ўз ёронлари билан қолган эдилар. Али (а)  ул ҳазратнинг рупарусида қилич билан урушди ва унинг амакиси Аббос Пайғамбар (с)-га ёрдам бериш учун мусулмонларни даъват этарди. Аммо қўшиннинг қумондони Молик мусулмонлар қалбида қурқув солган эди. Молик қизил бир туяга минган қорача  қад-қомати келишган бир йигит эди. Али алайҳисалом мусулмонларнинг Моликдан қурқишларини кўргани билан унинг томонига югуриб бориб бир зарба билан уни ўлдирди. Қизил туя Моликнинг жонсиз жасадини қолдириб ўзи жанг майдонидан ўзоқлашди.

Мусулмонлар Моликнинг мағлуб бўлишини куриб душманнинг мағлуб бўлишига ишонч ҳосил қилишди. Бу мағлубият уларнинг руҳияларини кутарди. Шунинг учун улар Пайғамбар (с) атрофида йиғилишди ва ул ҳазрат шундай марҳамат этдилар: “Мен Худонинг пайғамбариман ва фақат ҳақ гапни тилга олганман. Билингизларким, Парвардигор менга ғалаба қозониш башоратини берган!”

Шаймоъ деди: “Бундан 60 йил илгари бизнинг Бани Саъд аҳолийси ҳақ сўзни айтадиган ва бошқа болалар каби ёлғон ва нотўғри гапларни айтмайдиган қурайшилар боласининг бирини тарбия берган эдик. Унинг ростгўйлиги ва парҳизкорлиги Бани Саъд аҳолисини ҳайратга келтирарди. Кунлардан бир куни Куч аҳлидан бўлган бир башоратчи Бани Саъд қабиласига келиб қолди ва менинг онам Ҳалима ушбу қурайший боласини қўлига олиб бу боланинг тақдири ҳақида ва пешонасида нима ёзгани ҳақида билиш учун шошилинч билан бу башоратчи олдига борди. Башоратчи аввалида ўтирди ва бир неча вақт ўтмасдан унинг баланд товушини эшитиш мумкин эди. У шундай башорат этди: “Жоним билан қасам ичаманки, бу бола подшоҳлар тахтларини таг-томиридан йўқ қилиб ташлайди. Араб халқи ўртасида бир буюк динни вужудга келтиради.                                 

 Шаймоъ деди: Афсўски, онам дунёдан ўтди ва ўзи эмизган боласининг Ҳунайн майдонида ғалаба қозонишини куриш унга насиб қилмади. Уша қурайший ятим қолган болага ҳатто Бани Саъднинг энг қашшоқ аёллари ҳам доялик қилишни қабул қилмасдилар.

Р) Парвардигор мусулмонларнинг ғалаба қозонишлари ҳақида ўз пайғамбарига берган ваъдаси амалга оширилди. Мухолифларнинг кўпчилиги бу уруш майдонида ҳалок бўлишди. Аёллар ва болалар эса асирликка тушдилар. Жангдан кейин пайғамбар (с) қўлга тушган асир ва ғаниматларни йиғдилар.

Шаймоъ деди: Чўл-биёбоннинг асирлари орасида мен ҳам бор эдим ва пушаймон бўлиб келажакнинг оғир кунларини интизор бўлиб, пушаймон эдик.

Биз,  Муҳаммаднинг қариндошлари Моликнинг ҳийла –найрангига тушганимиздан афсўсланиб, ўзимизга лаънатлар айтардик.  Бирданидан, гўёки зулмотда бўлган бор вужудимни бир умид нури ёруғлади.

Пайғамбар (с) олдиларига шошилдим ва ул ҳазратга айтдим: Мен Шаймоъман тақдир тақози билан ўзи ва унинг оиласини сизнинг қаршингизда қарор берган Бани Саъд қабиласининг аёлларидан бўлган сизнинг доянгиз Ҳалиманинг қизиман деб айтдим. Сўнгра  йиғладим.

Пайғамбар (с) менинг исмим ва онам Ҳалиманинг исмини эшитганлари билан менга иззат-эҳтиром зоҳир этдилар ва қариндошларим ҳол-аҳволини сурадилар.  Асирликка тушганим ва пушаймон бўлганим ҳақида ул ҳазратга таърифлаб бердим.

Пайғамбар (с) меҳрубонлик билан сурадилар : “Энди нима қилмоқчисан?”

Шаймоъ деди:  “Мен айтдим, ўзим ва асирларни Бани Бакр ва Бани Саъддан озод бўлишларини истайман. Ҳамда Ҳавозин аҳолисининг эркинликларини хоҳлайман.

Пайғамбар (с) дедилар: “Менинг қўлимда ва Бану Абдулмутталиб қавми қўлида бўлган асирлар сеники.

Мен ўзим ва Абдулмуталиб фарзандларининг саҳмидан Ҳавозин асирларини сенга топшираман.  Аммо бошқалар Ансорийлар ва муҳожирларнинг ҳиссаларидир.

Шаймоъ деди: Мен сўрадим: Улар ўз саҳмларидан воз кечишлари учун нима қилишим мумкин?

Пайғамбар (с) жавоб бердилар: Сен ўзинг улар билан муроса қил!.

Шаймоъ деди: Намозни ўқишдан сўнг  Пайғамбар (с) ўргатганларидек, ансорийлар ва муҳожирлар олдиларида туриб улардан сўрайдиган фикрларимни баён этдим. Улар ўз ҳиссаларидан воз кечишди. Шунингдек Ҳавозин ансорийлари Пайғамбар (с) вужудининг баракати билан иккинчи маротаба эркинликнинг таъмини татиб кўришди.