Эрон афсоналари ва қиссалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда Форс Халқ адабиёт жанрларидан бири бӯлмиш ривоятчилик ҳақида сӯҳбатлашган эдик . Бугун эса Эрон қиссалари ва афсоналари дунёсига сайр қилиб “Савдогар ва уч нафар ўғли” номли эртакни нақл этамиз. Биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!
Қадим замонларда бир савдогар уч уғиллари билан ҳаёт кечирарди. У қаригани ва заиф бӯлиб қолгани сабабли ӯз катта уғлини олдига чақриб унга деди: "Энди мен қариб заиф бӯлиб қолдим ва ӯз ишимни сенга топширишни хоҳлайман. Аммо дастлаб сени бу ишга қодир эканлигинингни синаб кӯришим лозим." Савдогар ӯз уғлига юз туман пул берди ва бу пул билан у қийматбаҳо бўйимлар ёки истайдиган буйимларни сотиб олиб савдогарлик қилиши мумкин деб айтди. Уғли ўз отасининг таклифини қабул қилди ва юз туманни олиб йӯлга тушди ва бозорга борди. Йӯлда у бир гуруҳ маишатчи ва ўз вақтларини хушгузаронлик билан ўтказишни яхши кўрадиган шахслар билан учрашиб қолди ва уларга қўшилиб, бор пулини сарфлади. Тонгда у буш қӯли ва буш чунтаклари билан отасининг уйига қайтди. Отаси уғлининг бу ҳол аҳволи ва вазъиятини кўриб, уғли пулларни бекорга сарфлаганига тушуниб етди. Бунга қарамасдан отаси нима юз бергани ундан сӯради. Уғли ҳам қилган ӯз ишини бирма -бир отасига таърифлаб берди. Сӯнгра отаси унга қараб айтди: “Бор ва бошқа ишни топгин ва ӯзинг хоҳлайдиган ишингни бажаргин!"
Сӯнгра, иккинчи уғлини олиб келишни ӯз хизматкорига буюрди.
Иккинчи уғли келганида, отаси унга айтди: “Кеча акангни ўз олдимга чақирган эдим ва унга насиҳат қилиб айтдимки қариб қолдим ва бошқа ишлолмайман. Бирон бир ишни бошлаши учун ва менинг ишимни давом эттириши учун унга бир миқдор пул ҳам бердим. Аммо ор номуси бўлмаган бу аканг пулларини дабдабали харажатлар ва маишатга сарфлади. У ишёқмасдир ва ишнинг юзасидан чиқмайди. Бас, у иш аҳлидан эмас, сенга юз туман пул бераман. Кўрайлик қани сен аканг қаршисида ишлаш юзасидан чиқа оласанми? Агар бу синовдан ўтсанг савдо дўконимни сенга топшираман ва умримнинг охирида тоат-ибодат билан шуғулланаман.”
Иккинчи уғли отасининг таклифини қабул қилди ва пулларни олиб бозор томон йўл олди. Аммо иккинчи уғли ҳам бир неча ёмон ўртоқларининг домига тушди ва улар билан пулларни қимор ва маишатга сарфлади ва тонгда бўш қўллари билан уйга қайтди.
Отаси сўради: “Пулларни қайси ишга сарфладинг?”
Бу уғли ҳам акаси берган жавобни берди. Отаси унга ҳам айтди: Сен ҳам аканга ўхшайсан ва менинг ўрним ва ишимни олишинга лойиқ эмассан. Бор ва бошқа иш пайида бўлгин.”
Отаси ўзининг учинчи уғлини олдига чақирди: “Акаларинг иш ва тижорат учун лойиқ эмасликларини кўрсатишди ва умрларининг охирида албатта азоб чекишади ва бадбахт бўлишади. Энди сен бу юз туманни олиб бозорга бор ва бу пуллар билан истаган кийим кечакларни сотиб олиб бошқа шаҳарга олиб боргин ва савдогарчилик билан шуғуллагин. “
Уғли отасининг таклифини қабул қилди ва юз туман пулни олиб бозор томон борди. Кўрдиким йўлнинг орасида бир неча нафар шахслар ўлган бир шахсни дарахт танасига боғлаб урияптилар. У олдинга бориб улардан сўради: “Нима учун бу ўликни урияпсизлар?”.
Улар унга шундай жавоб беришди: “Ишинг бўлмасин. Бор ва ишингни қил ва бошқалар ишига аралашма! “
У айтди: “Ишингизга аралашганим йўқ. Нима юз берганини таърифлаб беринглар, эҳтимол ёрдам беришим ва муаммоларингизни ҳал этишим мумкин.”
Улардан бири айтди: “Бу ўлган киши биздан юз туман пул қарзи бор эди. Энди у ўлган ва биз уни урияпмиз токим пулларимизни қайтара олсак. “
Ёш йигит айтди : “Ўлган киши ҳеч нимани тушинмайди. Уни зудлик билан ечинг, уни ювиб, кафанга ураб ва дафн этинг. Мен унинг юз туман қарзини сизларга бераман. “.