Эрон афсоналари ва қиссалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда бир савдогар ва уғиллари ҳақида эртакни нақл этган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу эртакимизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!
Ўтган эшиттиришимизда айтган эдикки бир савдогарнинг учта уғли бор эди. У қариб қолганлиги сабабли ўз иш ва касбу корини уғилларидан бирига топширишни хоҳларди. Шунинг учун у бирма- бир уғилларини ўз олдига чақирди ва ниятини уларга баён этди ва юз туман пул бериб савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишларини таклиф қилди. У ҳар бирига шундай деди: Агар бу синовдан ўтсангиз савдо дўконимни сизларга топшираман ва умримнинг охирида тоат-ибодат қилиш билан шуғулланаман.”
Аммо икки нафар уғли ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди.
Отаси ўзининг учинчи уғлини олдига чақирди: “Акаларинг иш ва тижорат учун лойиқ эмасликларини кўрсатишди ва умрларининг охирида албатта азоб чекишади ва бадбахт бўлишади. Энди сен бу юз туманни олиб бозорга бор ва бу пуллар билан истаган кийим кечакларни сотиб олиб бошқа шаҳарга олиб боргин ва савдогарчилик билан шуғуллагин. “
Уғли отасининг таклифини қабул қилди ва юз туман пулни олиб бозор томон борди. Кўрдиким йўлнинг орасида неча нафарлар шахс бир ўлган шахсни дарахт танасига боғлаб уни ўрияптилар. У олдинга бориб улардан сўради: “Нима учун бу ўликни ўрияпсизлар?”.
Унга шундай жавоб беришди: “Ишинг бўлмасин. Бор ва ишингни қил ва бошқаларнинг ишига аралашмагин. “
У айтдики ишингизга аралашганим йўқ. Нима юз берганини таърифлаб беринглар, эҳтимол ёрдам беришим ва муаммоларингизни ҳал этишим мумкин.”
Улардан бири айтди: “Бу ўлган киши биздан юз туман пул қарзи бор эди. Энди у ўлган ва биз уни урияпмиз токим пулларимизни қайтара олсак. “
Ёш йигит айтди : “Ўлган киши ҳеч нимани тушинмайди. Уни зудлик билан ечинг, ювиб кафанга ураб ва дафн қилинг. Мен унинг юз туман қарзини сизларга бераман. “.
Улар бу ёш йигитнинг таклифини қабул қилиб ўликни дафн этдилар ва у юз туман пулни уларга берди. Ўзи эса бўш қўллари билан уйга қайтди. Отаси деди: “Пулларни нима қилдинг?”
Уғли жавоб берди: “Бир ўликни озод этдим.”
Сўнг бўлиб ўтган воқеани отасига таърифлаб берди.
Отаси деди: “Сен яхши ишни бажардинг. Энди бу юз туман пулларни олиб савдо-сотиқ учун бўйумлар сотиб олгин.“
Уғли пулларни олиб қийматбаҳо буйумлар ва ўзи хоҳлаган нарсаларни сотиб олди ва отаси олдига қайтди.”
Отаси унинг сайъ-ҳаракати ва иш аҳли бўлганлигини кўриб учта хизматкор сотиб олиш учун унга яна юз туман берди. Уғли бозорга борди ва кўп излаб бирон-бир хизматкорни топмади. У бу ер у ерда юриб охири шаҳарнинг дарвозасига етиб келди. У кўрдиким шаҳар дарвозасига яланғоч бир одам кириб келияпти ва шундай айтияпти: Бирон кишига хизматкор бўламан. Уғил бошқа хизматкор топмаслигини билиб, бу яланғоч хизматкорни ўзи билан отасининг уйига олиб борди. Уни кўргани билан отаси деди: “Нима учун яланғоч одамни олиб келдинг?”.
Кўп изладим ва охири бу яланғоч хизматкорни топдим. Савдогар бу хизматкордан исмини сўради. У исмини Фаромарз деб айтди. У бу яланғоч кишига кийим-кечак берди ва эрта тонгда сафарга чиқишлари учун ўз нарсаларини йиғиш ва нонуштани тайёрлашни буюрди. Қўёш чиқиши билан йўлга тушиш қарорига келишди.