апрел 26, 2017 12:35 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                      

Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда айтикки,  

Абу Зарр деди: Бир гуруҳ одамлар уша иссиқ фаслида йўлнинг азоб  машаққатларидан қурқиб ҳар бир кишига уша қуриқчилик ва иссиқ пайтидаги урушишдан огоҳлантирдилар. Иссиқда сафарбарликка борманглар», деб гап тарқатишди.   

Айрим иккиюзламачилик аҳлидан бўлганлар румликлар билан урушишни уша  аслаҳа ва қуролларининг етишмовчилигини баҳона қилиб мусулмонларнинг мағлуб бўлишларини башорат этардилар.

Янада Аллоҳ таолонинг ваҳийси Пайғамбар (с)-га нозил бўлди ва  Расули Акрам (с)-нинг уша Ҳиро ғорида ёлғиз қолганларини мусулмонларга эслатди, токим улар барча нарса  Аллоҳ таолога боғлиқ бўлишни тушуниб етсинлар.

Охирида бир гуруҳ аробийлар ҳам ўзларини ожизлигини ва йўл харажатига қурблари етмаслигини айтиб сафарда қолдирилишини ўтинишди. Пайғамбар (с)-нинг талабини қондирдилар. Оз узрини айтган мунофиқлар ҳам сафардан қолдирилди. Қолганлар Пайғамбар (с)-нинг Мадинада ноиби бўлмиш Али алайҳисалом ёнига бориб уни озор беришини бошладилар.

Мунофиқлардан бири деди:”Сен Пайғамбар (с)-ни бу вазъиятда қолдирадиган шахсларидан жумласи бўлишингга биз ишонмасдик. Румликлар билан тўқнашишнинг ваҳшатидан қурқдингми ёки чўл-биёбоннинг жазирама қўёшидан? 

Абу Зарр деди: Али алайҳисалом уларнинг қилган бу таъналаридан хафа бўлиб уша Пайғамбар (с) Табук сафарига чиққан пайтида ул ҳазратнинг олдиларига келиб шикоят қилди. Али (а) ул ҳазратнинг азизларидан бўлиши учун унга қарата : “Мадинада қолиш учун сен ва мендан бошқа шойиста бўлган одамни тополмайман. Мусо Ҳорунга эҳтиёж сезадигандек,  мен ҳам сенга эҳтиёж сезаяпман. Нима учун хурсанд эмассан? Ҳа билгинким Мадинада қолишинг Пайғамбар билан ҳамроҳлик қилишингдек ажр-мукофоти ҳам бор.”

 

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз. Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

 

Азизлар, дастуримиз давом этади.

Абу Зарр айтади: “Уша вақтда Али Мадинага қайтди ва биз йўлимизни давом этдик. Аммо ҳар гал Пайғамбар (с) –нинг кўзларига қараганимда ул ҳазратнинг хафа бўлишларини сезар эдим. Мен ул ҳазратнинг ҳисс-туйғулари билан яқиндан ошно эдим. Мен, чўл-биёбонда яшайдиган  Бани Ғиффор қабиласининг қароқчиларидан бири эдим. Ва Пайғамбар (с)-нинг бу кўзлари пок қалби мени мафтун айлади. Менга одоб ўрганди ва мени қафасдан озод этди. Мен Пайғамбар (с)-ни таниган эдим ва ул ҳазратнинг қалб садосини  ул ҳазрат кўзларидан сезар эдим.

Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган бир водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса Ғифорликларнинг даромад манбалари ҳам йўқ эди. Улар ўша вақтнинг одати бўйича қароқчилик қилиб, ўғрилик қилиб ва шунга ўхшаш турли йўллар билан ҳаёт кечирар эдилар.

Ғифорийларнинг эътиқодлари ҳам ўзига яраша ўша вақтнинг мушриклик эътиқоди асосида эди. Улар ҳам бошқаларга ўхшаб турли бидъат хурофотларга кўмилган эди.
Жундуб ибн Жунода Ғифорий ғифорликлар ичида ўзининг мулоҳазаликлиги, ақлининг ўткирлиги ва узоқни кўра билишлиги билан ажраб турар эди. Унинг куняси Абу Зарр эди. У Маккада пайғамбарликни даъво қилаётган одам чиққанини эшитди. Бу гапни эшитдию унга қизиқиб қолди.