июн 21, 2017 13:26 Asia/Tashkent

736-қисм. "Луқмон " муборак сураси 17-19-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Луқмон " муборак сураси 17-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنكَرِ وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ ﴿١٧﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир. (17)

 Бундан олдинги иккита эшитириш давомида ҳазрат Луқмоннинг фарзандига қилган айрим насиҳатларига ишора қилинган эди. Эътиқод масаласини таъкидлагач, Луқмон бу ояти каримада энг муҳим ибодат ва ижтимоий масалага тӯхталиб, фарзандига буюради: тавҳидни қабул қилганингдан кейин сенинг энг биринчи вазифанг оламларнинг парвардигорига намоз  шаклида ибодат қилишингдир. Намоз сени Аллоҳ билан боғлаб туради ва қалбингда иймонни мустаҳкамлайди.

Албатта фақатгина намознинг ӯзи ҳам етарли эмас. Шунингдек инсоннинг фақат ӯзини ӯйлаши ҳам дуруст эмас.Бошқаларни ҳам яхши ишларга даъват қилишинг керак, токим жамиятда эзгуликлар ривож-равнақ топсин. Ёвузликларга қарши курашиш ва  ёмонликларнинг жамиятда илдиз отишига йӯл қӯймаслик керак.

Табиийки,  ижтимоий саҳнада яхшиликларни  тарғиб қилиш ва ёмонликларнинг ривожланишига тӯсқинлик қилишнинг ӯзига яраша қийинчиликлари бор. Зеро, ёвуз кишилар Ҳаққа   турли шакл ва услубда қаршилик кӯрсатишади. Аммо мӯмин кишилар қийинчиликка дуч келгач, саҳнани ташлаб кетмасликлари керак. Балки сай-ҳаракатларининг натижа бериши учун Ҳақ йӯлида устивор қадамлар ташлашлари зарур.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий мақсадга етиш учун мустаҳкам ироданинг бӯлиши Аллоҳга иймоннинг белгиларидан бири бӯлиб, бусиз бирор-бир ишни охирига етказиб бӯлмайди.
  2. Фарзандни намоз ӯқишга буюриш ва унинг доимийлигини кузата бориш ота-онанинг фарзанди наздидаги масъулиятидир.
  3. Фарзандларимизни жамиятдаги муаммолар наздида ӯзларини масъул деб биладиган,   яхши ва ёмон ишлара нисбатан фарқсиз бӯлмаган  бир шаклда тарбиялашимиз керак.

 

 Энди  «Луқмон" муборак сураси  18-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّ اللَّـهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ ﴿١٨﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас. (18)

Бу ояти каримада ҳазрат Луқмон айрим ғайриахлоқий ҳолатларга ишора қилиб, фарзандини улардан қайтаради. Ӯзини бошқалардан устун қӯйишдан келиб чиқадиган  манманлик, ғурур ва такаббур кӯпгина ярамас ижтимоий муносабатларнинг илдизидир. Бу ояти каримада ана шундай ғайриахлоқий муносабатнинг икки ҳолатига ишора қилинган:

Биринчиси ӯзгаларни менсимаслик ва таҳқир қилиш учун уларга эътибор қаратмаслик: Айрим кишилар шон-шуҳрат, сарват ва қудратнининг ортидан қувиб, шундай руҳияга дучор бӯлишади.Улар ӯзларини ростакамига бошқалардан устун деб ӯйлашади.

Ҳазрат Луқмон зикр этган иккинчи ҳолат одамлар орасида юриш чоғи одобга риоя қилишдир. Айрим кишилар йӯл юришда босиқлик ва камтарлик ӯрнига кеккайиб, ғурур билан қадам босишади. Худди улар барчанинг раҳбарию, бошқалар унинг олдида мутеъ ва фармонбардордек...

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Луқмони Ҳаким фарзандига одамлар билан яхши муомала қилишни тавсия қилади. Аллоҳ таъоло бу ҳакимона насиҳатни эслатиш билан барча одамларга  бу эзгу амалга риоя қилишни буюради.
  2. Ота-оналар фарзандларини болалигидан турли ахлоқий хасталиклар, жумладан кибр-ғурурга чалинмайдиган бир алфозда тарбиялашлари лозим.  

 

Энди  «Луқмон" муборак сураси  19-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ ۚ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ ﴿١٩﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир». (Яъни, юришинг ўртача ва мақсадли бўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳаво билан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам эшак бекордан-бекорга бор овози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознинг эшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳам таъкидланмоқда.) (19)

Олдинги ояти каримада Луқмони Ҳаким фарзандини иккита ғайриахлоқий амалдан қайтарган эди. Бу ояти каримада эса уни иккита гӯзал ахлоқий амалга тавсия қилиб, дейди: яшаш тарзида ӯртача меъёрга риоя қил. Ҳаёт йӯлида жуда шошма-шошар ёхуд жуда ҳам танбал бӯлма. Йӯл юришда ҳам жуда тез ёхуд жуда секин юрма, балки муътадил бир ҳолатда қадам бос.

Фақат юриш-туришда эмас, балки сӯзлаган пайти ҳам муътадилликка риоя қил. Бошқалар эшитмайдиган даражада шивирлаб, ёхуд ӯзгаларга озор берадиган бир тарзда шовқин солиб ҳам гапирма. Бақириб гапирсам, одамлар гапларимни қабул қилишади, деб ӯйлама. Одамлар наздида табиий ҳолдан анча баландлиги сабабли эшакнинг овози ёқимсиз овоз ҳисобланади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Фарзандига йӯл юриш ва гапиришда ижтимоий ахлоққа риоя қилишни ӯргатиш ота-онанинг бурчидир.
  2. Барча ишларда муътадилликка риоя қилишни Аллоҳ таъоло ӯзининг китобида таъкидлагандир.
  3. Шовқин солиб гапириш Аллоҳнинг наздида ёқимсиз амал ҳисобланади. Шу сабабли фикримизни дод-фарёд солмасдан, ёқимли, оғир ва босиқ бир тарзда баён этишни
  4. ӯрганишимиз лозим.