август 10, 2017 11:46 Asia/Tashkent

741-қисм« Сажда " муборак сураси 7-9 ояти карималарининг шарҳи

Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм

Азиз тингловчилар ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с)нинг пок руҳларига салому салавотлар йўллаб, Қуръони каримнинг осон ва равон таржима ва шарҳига бағишланган "Нур томон йўл" дастуримизнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сажда " муборак сураси 7-8 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз

الَّذِي أَحْسَنَ كُلَّ شَيْءٍ خَلَقَهُ ۖ وَبَدَأَ خَلْقَ الْإِنسَانِ مِن طِينٍ ﴿٧﴾ ثُمَّ جَعَلَ نَسْلَهُ مِن سُلَالَةٍ مِّن مَّاءٍ مَّهِينٍ ﴿8)

 

Бу ояти карималарнинг таржимаси қуйидагича:

У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир. (7)Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди.(8)

 

 Олдинги эшиттиришларимизда  Қуръони карим оятларида  Худованд томонидан еру осмонларни яратилганлиги ва коинот ишларида Парвдигорнинг тадбирлари борасида таъкидлангандик. Аммо ушбу оятлар иккита муҳим масалага ишора этади:

Биринчиси: Парвадигори олам барча мавжудотлар яъни жамодот, наботот, ҳайвонот  ва инсонларнинг барчаси  энг эзгу ва яхши шаклида яратган ва яратилишида ҳеч қандай камчилик ва халал -нуқсон мавжуд эмас.

Иккинчиси  бу ояти карималарда барча яратилган мажудотлар орасида инсон  мавзусига алоҳида тўхталиб, ўтади.

 Чунки Парвардигор биринчи инсонни сув ва тўпроқдан яратди, ҳамда унинг насли ва авлодини  тўғилиш-нуфта  орқали кўпайтирди.

Қайд этиш жоиздирки,  инсон нутфаси ҳақир сувга ўхшасада, аммо энг муҳим ва ўта лозим ҳужайралардан ташкил  топган  бўлиб, жуда мураккаб ва фавқулодда нозикдир. Бу эса Худованд азамати ҳамда илм ва қудратидан далолат беради.

Бошқа масала эса шудирки,  инсонни шимпанзенинг ривожланган тури деб иддао қилган  Дарвиннинг эволюция фарзиясининг аксича бу ояти каримада қуйидагича буюрилади:

Биринчи инсон билвосита сув ва тупроқ яъни лойдан  яратилган, шу жиҳатдан у ва унинг авлоди орасида фарқ мавжуд.

Чунки одам ўзи тупроқдан яратилган аммо унинг аводи нутфанинг ҳосилидир.

Ҳолбуки  Дарвиннинг эволюция теорияси асосида  биринчи инсон ҳам ота онаси бор ва улар нутфадан яратилган.

Бу ояти кариманинг нафақат 7 -чи ояти каримаси, балки Қуръоннинг бошқа оятларида ҳам  бу масала алоҳида таъкидлаб ўтилган. Яъни Қуръони каримнинг бер нечта оятларида  биринчи инсоннинг ота -онаси бўлмагани айтилади.

Мисол учун Ол Имрон муборак сураси 59 чи оятида  ҳам қуйидагича буюрилган:

"Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди. (Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.)

Сажда муборак сураси 7-8 чи ояти  карималардан қуйидагиларни  урганиб оламиз:

  1. Биринчидан, дунёдаги мавжуд тузум энг афзал ва эзгу бир тузум ва системадир, чунки  Парвардигорнинг чексиз илм, ҳикмат ва қудрати асосида яратилган  ва унга ҳеч қандай нуқсон -камчилик мавжуд эмас.
  2.  Иккинчидан, Парвардигор  бу инсонни  сув ва тупроқ ҳамда нутфадан яратган буюк бир ҳунарманд зотдир, инсон ҳам ғурур, кибр, ҳаво ва манманликка берилиб кетмаслиги лозим.

     

  3.  Азизилар энди эса эътиборингизни  Сажда муборак сураси 9 чи ояти каримасининг тиловат ва таржимасига жалб этамиз.

ثُمَّ سَوَّاهُ وَنَفَخَ فِيهِ مِن رُّوحِهِ ۖ وَجَعَلَ لَكُمُ السَّمْعَ وَالْأَبْصَارَ وَالْأَفْئِدَةَ ۚ قَلِيلًا مَّا تَشْكُرُونَ ﴿٩

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:.

Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади. У сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Камдан-кам шукр қилурсизлар.

Бу ояти каримада одам ва унинг авлодини яратилишига ишора қилиб буюрилади:

 Худованд инсонларнинг тана аъзоларини ўта нозик ва муносиб тарзда яратди ва уларга мустаҳкам жисм ато этди.

Сўнгра уларнинг жисмига руҳ -жон ато этиб уларни бошқа жонзотларга нисбатан фарқли улароқ,  азиз ва мукаррам этиб яратди. Одам (а) қотган лойдан яратилганидан кейин, Худованд иродаси билан руҳ- жонга эга бўлди  ва махсус турмуш ҳаёт кечира бошлади. Бугунгача давом этаётган унинг авлоди ҳам аввалда она раҳмида эмбрион шаклида бўлиб 9 ойининг ўртасида махсус ҳаётга эга бўлади.

 Бир нарсага эътибор қаратиш керак,  Худога нисбат берилган бу оятдаги руҳ масаласи уша махсус ҳаётдир ва Худованд бу ҳаётни инсонларга армуғон этиб, уларни бошқа жонзотларга нисбатан фарқли улароқ мукаррам этиб яратгани таъкидланади.

Аммо Худованд инсон вужудига кирган деган сўзларга асос йўқ.

Бошқа жонзотлар ҳам  кўз ва қулоқга эгадир, аммо Парвардигор инсонга ато этган руҳ инсонни бошқа жонзотларга нисбатан фарқ қилиши ҳамда сезги органларини фаол бўлишига сабаб бўлган.

 Чунки Парвардигор  кўз ва қулоқдан ташқари инсонга  ақл ва идрок ҳам ато этган. Инсон ҳам ушбу  сезги органлари  кумаги билан  кўрган ва эшитган нарсаларини таҳлил этиб яратиш борлиқидаги қонунлари кашф эта олади.

 Инсонни физика, химия, экология  ва бошқа илмлар қолабида  бу қонунларни тузиши ва улар асосида  турли кашфиёт ва ихтироъларга эришиши табиий бир ҳолдир.

Зеро инсон ҳардоим ривожланиш ва тараққиёт сари йўл олади.

 Ҳолбуки бошқа жонзотлар ҳаётида ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермайди.

Мисол учун бугунги  асал ари  минг йил олдинги  асал аридан ҳеч қандай фарқи йўқ,  бир шаклда уясини қуради  ва бир хил асал  ишлаб чиқаради.

 Бу ояти каримада инсоннинг  муҳим  органлари- кўзлари, қулоқлари ва ақлига ишора этилади.  Буларнинг айримлари зоҳирий ва бошқа баъзилари ботинийдир.

 Тажрубий  идрок ва била олиш албатта кўз ва қулоқ  орқали қўлга киритилади, умумий  ва далилий идроклар ҳам ақл -заковат орқали инсонга муяссар бўлади.

 Парвардигорнинг ушбу буюк неъматлари шукроналарга айтиш ҳам табиийдир. Аммо афсус билан айтганда  аксар инсонлар ўз Парвардигор - холиқи яктосини эсдан чиқарадилар. Унинг барча неъматларига шукроналар айтишмайди.

 Шукроналар айтадиган инсонларнинг ушбу шукроналари ҳам Парвардигор неъматлари билан қиёсланганда ўта кам ва арзимасдир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни  урганиб оламиз:

1. Инсон  каромати ва шарофати  илоҳий  руҳнинг пуфлагани ва  Парвардигор томонидан махсус ва фарқли бир ҳаётни ато этганлигининг  натижасидир.

2.  Шукрона айтишнинг  муқаддимаси  ўз- ўзини ва Парвардигорни яхши таниша олишдир. Ўзг ўзлигини била олмайдиган шахс  Худони ҳам таниша олмайди ва  Парвардигорни танимайдиган шахс шукроналар ҳам айтишдан маҳрум қолади.

Инсон иккита хусусиятга эгадир. Биринчиси у моддий бир мавжудотдир ва иккинчи томони маънавий  жиҳатидир.

 Албатта ҳар икки шакли ва томони ҳам жуда муҳим ҳисобланади.

 Шарофатли ва фазилатли инсонлар моддий  хусусияти ва жиҳатини  маънавий жиҳатиининг  хидматида ишга солишади.

 Аммо фазилатли бўлмаган инсонлар  маънавий жиҳатидан воз кечиб, фақат моддий эҳтиёжларга  машғул бўладилар.

Азизлар! янаги пайшанба Қуръоний суҳбатимизни давом этириш ниятида сизларни Парвардигор паноҳига топшириб, хайрлшамиз. Икки дунё саодати барчаларингизга насиб айласин.

 

Ёрлиқ