декабр 31, 2017 13:49 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди.
  2. Ўзбекистонда Ислом академияси ташкил этилади.
  3. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Афғонистонга сафар қилди
  4. Шавкат Мирзиёев Хитой мудофаа вазирини қабул қилди
  5. Сенат Ўзбекистоннинг мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.
  6. Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупцияда гумон қилинмоқда.
  7. Молия вазири​: ​Ўзбекистон нефтни импорт қилувчи мамлакатга айланиб бўлди
  8. Ўзбекистон Қозоғистон олдидаги қарзини узди
  9. Озарбойжон-Ўзбекистон ўртасида маданий-адабий алоқалар мустаҳкамланмоқда
  10. Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида Қуръон мусобақаси ўтказилади.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

Йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлади. Президент кириб келаётган янги — 2018 йилни Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

 Бу масала бўйича кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. Йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. Иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор йўл йўқ, свет, газ йўқ, ногиронлар қанча, ҳаммасини яшириб юрдикку? Ном қўйишда жуда ўйладим, натижа бериши керак, чиройли қилиб кўчага ёзиб қўйиш эмас бу.

Мен янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили , деб ном беришни таклиф этаман.

Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз, ҳар ҳоким буни билиши керак», деди президент.

ххххххххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида икки йиллик магистратура, уч йиллик таянч докторантура ва уч йиллик докторантура фаолият юритади. Мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади.

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Олий Мажлис Сенати 20 декабрь, чоршанба кунги пленар йиғилишида ҳарбий-саноат комплекси яратилиши ва қуролли кучлар ташкилий тузилмаси такомиллаштирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.   

Ҳужжат дунё ва минтақада вазиятнинг ривожланиш динамикаси, юзага келаётган таҳдид ва чақириқлардан келиб чиқиб тайёрланган.

Янги доктрина мудофаа кўринишига эга ва Ўзбекистон армиясининг мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатлар ва операцияларда иштирок этиши, мамлакат ҳудудида хорижий база ва объектлар жойлаштирилишини кўзда тутмайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқлар ва коалицияларга қўшилмайди.

Ххххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда 2017 йил биринчи ярим йил давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130 та жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Суд органларига 1442 нафар мансабдор шахсга нисбатан 954 та жиноят ишлари юборилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 23 фоизга, қўзғатилган жинойи ишлар сони эса 22 фоизга камайган. Шунингдек, коррупция жиноятлари натижасида етказилган зарарнинг 77 фоизи ундириб олинган.

Коррупцияга алоқадор бўлган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, бу турдаги барча жиноятлар сони камайган. Жумладан, Жиноят кодексининг  мансабга совуққонлик билан қараш — 39 фоизга,  мансаб соҳтакорлиги — 38 фоизга,  ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш — 37 фоизга,  ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 35 фоизга,  ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш — 31 фоизга,  пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш — 13 фоизга камайган.

Хххххххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон БМТда Трампнинг Қуддуси шариф  бўйича қарорини ёқламаганлар тарафида бўлди

Бу ҳақда Тошкентдаги  ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни тинглаймиз

Хххххххххххххххххххх

Ўзбекистонда 2018 йилнинг биринчи ярмида Қуръон мусобақаси ўтказилади

Қуръон мусобақасида иштирокчиларни рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади

.Қуръон мусобақасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқаролар  иштирок этишлари мумкин.