Меҳр-муҳаббат ойи
Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
Бизни тинглаб боринг.
Сиз азизларни тоат ва ибодатларингиз Оллоҳ таоло даргоҳида қабул бўлишини истаган ҳолда, дуо ижобат бўладиган малакутий ушбу лаҳзаларда рамазон муборак ойининг 6-чи кунида айтиладиган дуони биргаликда эшитайлик.
Бугунги дастурда мўмин мусулмон инсоннинг келажакни кўра билиши ва қиёмат кунига аҳамият қаратиши ҳақида сўҳбатлашамиз. Мудирият, яъни бошқариш илмида асосий баҳс-мунозарага айланган муҳим масала бу “Келажакни кўра билиш” ёки “Келажак ҳақида тадқиқот олиб бориш”масаласи ҳисобланади. Дунёдаги кўплаб иқтисодий, маданий, ҳарбий ва хавфсизлик сиёсатлар шунга асосланади.
Айрим мамлакатлар 20 йил, баъзи мамлакатлар ярим аср, бошқа айрим мамлакатлар эса бир аср учун режа ва истиқболларини режалаштиришади. Муҳаммадий салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам пок исломнинг яратувчи ва устувор маданиятида бу нарса муҳим аҳамиятни касб этади. Аммо бу келажакни кўра билиш замон билан чекланиб қолмайди ва “тирилиш”, яъни инсонларни абадий дунёга қайтариш унвонида абадий ва ҳамишалик дунё учун режалаштирилган.
Ислом бу тафаккур ва дунёқарашни инсонга ўргатадиким, сен бу дунёда чекланган ҳолда яратилганинг йўқ ва ушбу йўлни босиб ўтишинг ва абадий дунёда яшаш учун ўзингни тайёрлашинг лозим . Биз қисқа бир муддатли ҳаётимизда ва унинг келажаги учун режа тузсак ва унга муносиб равишда керакли имкониятларни вужудга келтирадиган бўлсак, ўзимизнинг мангу қоладиган ҳаётимиз учун керакли дастур ёки режага эга бўлишимиз мумкин эмасми? Бефарқ қолишимиз, келажакни кўра билмаслик билан ҳаётни ўтказиш ва ўзимизнинг абадий келажагимиз учун бирон бир тажриба касб этмаслик ва имконият яратмаслигимиз мумкинми?
Қуръон ҳаммадан, айниқса тақволи мўминлардан бундай бўлмасликни талаб этади ва уларнинг ҳаётлари мушкулотларга юзмаюз бўлмасдан ўзларининг абадий ҳаётлари учун режа ва дастур тузиш билан асосий сайъ-ҳаракатларни амалга оширишни ҳамда тақвога риоят этиб иллоҳий ҳад-ҳудудларни сақлаш билан ўзларининг ҳамишалик ҳаётлари учун керакли тажрибани касб этишларини истайди. Қуръони карим бу ҳақда Бақара муборак сурасининг 197 ояти каримасининг бир қисмида шундай марҳамат этади. “Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни билади. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!”
Инсонни янада кўпроқ сайъ-ҳаракат қилиш ва интилишга етаклайдиган ва унинг орзуларини мустаҳкамлайдиган муҳим омиллардан бири бу ишни охирга етказиш ва унинг натижаси ҳисобланади. Қанчаки инсоннинг сайъ-ҳаракати самарали бўлса, шу даражада инсонда келажакка умид қилиш руҳиясини мустаҳкамлайди. Аллоҳ таоло тақволи инсонлар ҳақида шундай марҳамат этади:” Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.” Зумар муборак сураси 73 ояти каримаси.
Худо берган неъматлардан миннатдор бўлмоқ ва уни қадрлаш ҳам тақволи инсонларнинг муҳим хусусиятларидан саналади. Улар яхши билишадики, агар Худога иймон келтириш йўлида қадам ташлаган бўлсалар, агар инсоний ва ахлоқий юксак қадриятлар билан зийнат топган бўлсалар ва агар Худога иймон келтириш ва иллоҳий тақво сояси остида ижтимоий, шахсий, амалий ва эътиқодий мушкулотларда инқироз топишдан амонда қолсалар буларнинг ҳаммаси фақат иллоҳий лутф ва иноят билан юзага келади. Шу сабабдан улар иллоҳий абадий жаннатга кирганларида бундай деб айтишади: “«Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди!” (Зумар муборак сураси 74 ояти каримаси)
Азизлар, энди дастуримизнинг охирги қисмида «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли эшитиришимиз давомида солеҳ инсонлар ҳақидаги ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Ушбу нуроний лаҳзаларда энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Оллоҳнинг қутлуғи бўлсин.
Азизлар дастуримиз давомида барча шароитда ҳаёт кечирадиган, ўз ғазабларини тийган ва одамларнинг хатоларини кечирадиганлар ва яхши амалларни бажо келтирганларни Аллоҳ таоло севади.
Бир киши ўз атрофига қаради. У Мадинага етиб келган эди. У ўтиб кетаётган бир йўловчидан Худо Пайғамбари (с)-нинг қаерда эканликларини сўради. У ўзича айтади: “Мен бир бадавийман ва Аллоҳнинг Пайғамбари (с) –ни зиёрат қилиш имконияти мен учун камроқ учрайди. Шунинг учун энди Ул Ҳазрат олдиларига ташриф бўюришимдан фойдаланиб ҳаётим учун лозим бўлган маслаҳатларини сўрашим яхши бўлади деб ўйлади. У киши шундай ўй билан Пайғамбари Акрам (с) олдиларига борди. У деди: “Ё Расулуллоҳ ! Менга насиҳат беринг. Пайғамбари Акрам (с) унга назар ташладилар ва фақат биргина жумла: “Ғазабланма! –дедилар.
У одам ўз қабиласига қайтиб келди. Қабиланинг кўп ёшлари бошқа қабиладан мол-мулкларини ўғирлагани ва улар ҳам шундай жавоб қайтарганлари ва ушбу икки қабила бир-бирларига қарама-қарши туриб урушга тайёр бўлганларини эшитиб қолди. Бу киши вужудга келган бундай шароитдан ғазабланди. Зудлик билан қурол-аслаҳани олиб қабиласининг қаторига қўшилди ва урушга тайёр бўлди.
У икки қабиланинг сафларига қаради ва бир-бири билан урушишга кам вақт қолган бу қуролланган ва ғазабланган одамларни кўрди ва қанча одам ҳалок бўлиши ва ярадор бўлишини ва бу душманлик қанча давом этишини фақат Худо билади. У атрофга назар ташлаб Мадинага боргани ва Расулуллоҳ (с) унга маслаҳат берганларини эсладиким шундай айтгандилар: “Ғазабланма”.
У одам ўйлаб қолди. Нима учун мен ғазабландим? Нима учун мен ўлдириш ва ўзимни ҳам қурбон этишга тайёр бўлдим?
Энди Расули Акрам (с)-нинг маслаҳати билан амал қилиш вақти келди. У қуролини ерга ташлаб қабиланинг оқсоқоллари олдига келиб : “Бу саф тортиш ва урушиш нима учун керак ? –деб сўради.
Агар бу уруш ёш йигитларимизнинг нодонлик ва жоҳилликлари сабабидан ёки уларнинг хато қилганларидан вужудга келган бўлса, мен ўз мол-мулкимдан ўртада йўқ бўлган мол-мулкларини қоплашга тайёрман, деб айтди. Муаммони ўзаро гаплашиб зарарни тўлаш орқали ҳал қилсак, бир-бирларимизнинг қонларимизни тукишимиздан яхшироқдир. Қабиланинг оқсоққоллари : Биз сендан кам эмасмиз, дейишди. Энди эса биз бу даъводан қўл тортамиз ва таклифингни қабул қиламиз”-деб айтишди.
Муборак рамазон ойининг илоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, рўзадорликнинг ифтихорини касб этиш ва Алллоҳ таолонинг маънавий неъматларидан баҳраманд бўлишингизни истаб қоламиз!
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.