Меҳр-муҳаббат ойи
Расули Акрам (с) шундай буюрмишлар: “ Кимки тӯқ ётсаю қӯшниси оч қолишини у билса менинг пайғамбарлигимга иймон келтирмаган.”
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, «Меҳр-муҳаббат ойи» дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздамиз.
«Меҳр-муҳаббат» ойининг дастурига биноан қулларимизни осмон томон кўтариб ягона яратгувчининг даргоҳига Рамазон муборак ойининг ўн учинчи кунида ўқиладиган дуони биргаликда замзама этайлик.
Бугунги дастурда “қавли садид”, яъни мантиқий, туғри ва қатъий сўз ҳақида сўҳбатлашамиз. Шуни зикр этиб ўтган эдикки, текшириб айтилган сўзга қатъий тўриш бизнинг хатти-ҳаракатларимизни ислоҳ этиш заминаси яратади. Бу баҳс-мунозаранинг давомида сизнинг диққат-эътиборингизни Қуръоннинг тарбиявий кўрсатмаларидан бошқа айрим нуқталарига жалб этамиз. Устувор сўзга жозибалик бағишлайдиган хатти-ҳаракатлардан бири бу яхши сўзлаш ҳисобланади. Шу сабабдан Қуръон Бақара муборак сураси 83 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз. (Мулоҳаза қилинса, Аллоҳ таоло Бани Исроилдан аҳду паймон олган ишлар Ислом дини ҳам буюрган ишлардир. Шундан ҳамма самовий динларнинг бирлиги келиб чиқади. Тавҳид ақидасининг асоси–Аллоҳдан бошқага ибодат қилмаслик–аҳду паймон олинган ишларнинг бошида саналяпти. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Қариндошларнинг қариндошлик ҳаққи бор, уларга ҳам яхшилик қилиш лозим. Етимлар–боқувчисиз қолган ёш болалардир. Жамиятда уларнинг ҳам ҳаққи бор. Шунингдек, мискинлар ҳам турли сабабларга кўра, ҳаёти ноқулай ҳолларга тушиб қолган шахслардир, уларга ҳам яхшилик кўрсатиш инсоннинг инсонийлик бурчи ҳисобланади.)”
Ахлоқнинг тимсоли бўлмиш имом Сажжод алайҳиссалом сўз айтишнинг эзгў ютуқлари ҳақида шундай марҳамат этади: “яхши сўз ризқни кўпайтиради , ўлимни орқага суради ва инсонни Худонинг наздида меҳрубон қилади ва инсонни жаннатга олиб боради.” Бинобарин яхши сўз ҳам дунёда натижа беради ва ҳам охиратда инсонни жаннатга етаклайди. Қуръони мажид Исро муборак сурасининг 53 ояти каримасида бу заминада шундай марҳамат этади: “
Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир.”
Аллоҳ таоло ислом дини суюкли пайғамбари саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга ўз бандаларимга чирой сўзлашинлар деб фармон бериши яхши сўзнинг фавқулодда аҳамиятидан далолат беради ва ўзини Худонинг бандаси деб биладиган одам иллоҳий ушбу фармонни ўз жони билан қабул қилиши ва унга итоат қилиши лозим.
Қуръони карим яхши сўз айтишни таъкидлашига қўшимча, бошқалардан эшитадиган сўзларнинг энг яхши ва энг афзалига пайравлик қилишни таъкидлайди. Ва шундай марҳамат этади: “ Тоғутдан, унга ибодат қилишдан четда бўлганларга ва Аллоҳга қайтганларга хушхабар бор. Бас, бир бандаларимга хушхабар бер.
Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир. (Ушбу жумладан билинадики, одамлар икки тоифа–Аллоҳга ёки тоғутга ибодат этадиган бўлади. Учинчи хили бўлиши мумкин эмас. Аллоҳга ибодат қилмаган одам, албатта, тоғутга, яъни, Аллоҳдан ўзгага сиғинган бўлади. Мен динсизман, ҳеч нарсага ибодат қилмайман, деганлар ёлғон гапирадилар. Улар, ҳеч бўлмаса, ҳавои нафсига ёки ўзи аъзо бўлган жамиятнинг урф-одатига бўйсунадилар–ибодат қиладилар.)
(Зумар муборак сураси 17-18 оятлари)
Юқорида келтирилган ояти каримада бир нечита нуқта диққатни ўзига жалб этади. Биринчиси бу олдинги оятдек Худо пайғамбарга башорат бергин деб буйруқ беради. Худо муҳим мавзў вужудга келган жойда ушбу дастурни беради. Акс ҳолда уни ишлатиш зарурий назарга ташланмайди. Иккинчи нуқта шундан иборатким, олдинги оятдек Худо шундай марҳамат қилади: “Менинг бандаларимга башорат бергин. Бу таъбир махсус аҳамият қаратишнинг нишонасидир ва эҳтимол айтиш мумкинки, барча инсонларга тегишли бўлмаса, балки барча инсонлар ўртасидан Худо бу гуруҳни “менинг бандаларим” деб танлаган бўлса керак. ” Шундай савол вужудга келадиким, бу гуруҳ одамлар қандай хусусиятларга эгаларким, бундай аҳамиятга қарор олишган? Қуръон бу заминада учта хуссусиятга ишора этади: Бу гуруҳнинг биринчи хусусияти бошқаларнинг нуқтаи назарлари ва айтилган сўзларига доим эҳтиром кўрсатишади ва ҳеч қандай нуқтаи назар билдирмасдан уни эшитишади. Бу шундан далолат берадиким, улар бошқаларнинг сўзларини эшитишга чидаш имконига эгалар ва албатта аксуламал кўрсатишмайди.
Бу гуруҳнинг бошқа хусусиятларидан бири шундан иборатким, бошқаларнинг сўзларини эшитганларидан кейин уни таҳлил этишга киришади ва диққат билан уларнинг айтган энг яхши ва мантиқий сўзларига пайравлик қилишади ва “фаяттабиуна аҳсанаҳу” таъбири унинг нишонасидир. Қуръони карим ушбу гуруҳ учун баён этган бошқа хусусият бу “Худо уларни ҳидоят этган” таъбиридир. Бу таъбир шундан далолат берадиким, бу гуруҳ Аллоҳ таолонинг махсус диққат-эътиборига қарор олишган. Айниқса Худо оятнинг бошида шундай буюради: “Менинг бандаларим ” бу ерда эса “Худо уларни ҳидоят этган”-деб марҳамат этади., Оятнинг охирида диққат-эътиборни ўзига жалб этадиган муҳим нуқта шундан иборатки, улар билим ва андешанинг эгаларидир деган каломни ишлатганидир. Шунга асосан Худонинг махсус эътиборига қарор олган бандаларнинг хусусиятларидан бири билим ва андешага эга бўлишларидир. Яъни мантиқ ва кўркўрона таассублардан узоқда бўлиб нутқ баён этишади. Мантиқий ва синаб кўриб бошқаларнинг айтган сўзларини таҳлил этадилар ва бу эса Муҳаммадий (с) пок ислом ва ҳақиқат издошларининг хусусиятларидан ҳисобланади. Бинобарин ҳеч қандай мантиқсиз ва андешасиз жиноят содир этадиган ИШИД ва такфирий гуруҳлар каби, фирқалар, оқимлар ва қанотлар шайтон бандалари ва америкалик исломнинг хизматчилари ҳисобланишади.
Азизлар, энди дастуримизнинг «Ўттиз кун, ўттиз ҳикоят» унвонли қисмида “Қўшни ” номли бир ҳикоятни ҳамкоримиз Адиба Қодирий эътиборингизга ҳавола этадилар. Марҳамат тингланг!
Ассалому алайкум, азиз рўзадорлар! Илоҳий зиёфатнинг қадрли меҳмонлари! Бу нуроний зиёфатнинг маънавий соатларида ва Оллоҳ таоло билан унс ва улфат олиш лаҳзаларида ўз хайрли дуоларингиз билан бизларни ҳам дуо қилишни унутманг!
Азизлар, бугун сиз билан биргаликда “Қўшни” номли бир ҳикояни биргаликда эшиттамиз.
Мифтоҳул карома китобининг муаллифи ва ташайюъ мазҳабининг машҳур фақеҳшуноси Сайид Жавод Омули Лубноннинг Жабалун Омил қишлоқларидан бирида туғилган. Бу олим кечки овқатланиш пайтида бирданидан эшикнинг садосини эшиттди. Эшикнинг олдида устоди Сайид Маҳдий Баҳрул Улумнинг хизматкори эди. Устоди нима паём юборганини билиш учун шошилиб эшик томон югурди. Хизматкор айтди: Устод сизни уз ҳузрларига чақирияпти. Кечки овқат устоднинг олдида тайёр турипти, аммо сиз бормагунингизча овқатланмай кутиб утирадилар. Сайид Жавод Омули кечикмасдан ӯз устодининг ӯйига шошилди. Устоднинг кӯзи Сайид Жавод Омулига тушиши биланоқ собиқаси бӯлмаган тарзда ғазабланиб айтди: “Сайид Жавод Худодан қурқмайсанми? Худодан уялмайсанми?-деб айтди.
Сайид Жавод Омули ҳайратда қолди. Ӯзича, нима бӯлиши мумкин, деб айтди. Мендан қандай хатога йӯл қӯйдим?
Бу вақтгача бундай танбеҳга юзмаюз бӯлишининг собиқаси йӯқ эди. Устодидан сӯради: Устод мендан нима хато утганини айтасизми?
Сайид Баҳрул Улум айтди: Сенинг қушнинг Шайх Муҳаммад Нажм Омули ва унинг оиласи етти кундан бери буғдой ва гуружсиз қолишган. Бу вақтгача ӯз маҳалласидаги дукондан хурмони насияга олишган ва ана шу хурмо билан кун утказишган. Бугун яна хурмони насияга олмоқчи бӯлганида ҳали у сӯз очмасдан дуконнинг эгаси сизнинг насиянгиз кӯп бӯлган деб айтган. У ҳам бу сӯзларни эшитгани биланоқ иккинчи маротаба хурмони насияга олишдан хижолат тортган. Шу сабабдан буш қӯли билан ӯйига қайтган. Улар бу кеча овқатсиз қолишган. Сайид Жавод хавотирланиб айтди: Худога қасамки мен бу можародан хабарим йӯқ. Билганимда албатта уларга ёрдам берардим.
Сайид Маҳдий Баҳрул Улум айтди: Менинг ғазабим ва дод фарёдим ҳам шундаки нима учун сен ӯз қушнинг аҳволидан бехавар қолипсан. Нима учун етти кундан бери қушнинг оғирликда ҳаёт кечирадию сен бӯлсанг бундан хабаринг йӯқ. Агар хабаринг бӯлганида уларга кумак бермаганингда асло мусулмон бӯлмасдин.
Сайид Жавод Омулий хижолат тортиб устод айтинг нима қилай, деб сӯради.
Сайид Баҳрул Улум айтди: Менинг хизматкорим бу овқатни олади. Биргаликда қушнинг ӯйига боринг. Менинг хизматкорим қайтади, сен бӯлсанг ӯйига кириб бугун биргаликда овқатланамиз деб, илтимос қилгин. Бу пулни ҳам ол. Унинг гилами тагида қуйиб қилган эътиборсизлигинг учун узр сурагин.
Сайид Баҳрул Улум айтди: Мен шу ерда утираман. Сен қайтиб келмагунингча овқатланмай тураман.
Хизматкор овқатни олди ва Сайид Жавод билан бирга қушнисининг манзилига боришди.
Хизматкор қайтди. Сайид Жавот ижозат олиб ӯйга кирди. У ӯз қушнисидан узр сӯради ва ундан бу ғазони татиб кӯришни илтимос қилди.
Сайид Жаводнинг қушниси бу овқатдан озгина еди. Овқат маззали эди, аммо бу овқат Сайид Жаводнинг хонасидан эмаслигини билди. Чунки бу овқатни араб пиширмаган эди.
Шу сабабдан Сайид Жаводга айтди: Бу овқат сенинг ӯйингда пиширгани йӯқ. Бу овқат қаердан эканлигини айтмасан мен емайман. Сайид Жавод қанчаки уринмасин қӯшнисини овқатни ейишга кундира олмади. Ночор қолиб можаронинг аслини қӯшнисига нақл этди.
Қӯшниси можарони эшитганидан сӯнг овқатни еди. Аммо ажабланиб Сайид Жаводга айтди: мен ӯз гирифторлигим ва асроримни ҳеч кимга айтмаган эдим. Ҳатто ӯзимнинг яқин қӯшниларимдан ҳам яширган эдим. Лекин Сайид Баҳрул улум бу можародан қандай бохавар бӯлишини билмайман.
Расули Акрам (с) шундай буюрмишлар: “ Кимки тӯқ ётсаю қӯшниси оч қолишини у билса менинг пайғамбарлигимга иймон келтирмаган.”
Азизлар, иллоҳий даргоҳга яқинлашиш тавфиқига эришган ва ушбу қадрли ойда Парвардигорнинг неъмат ва файзу баракотидан баҳра олган рўзадорларга таҳсинлар бўлсин деймиз. Ҳамда бу муборак ойда ўзларимизни қайта тарбиялаш, ўзимизни англаш ва бандаликнинг синовининг тавфиқига мушарраф бўлиш учун шукроналар айтамиз. Гуноҳлардан узоқлашишга сайъ-ҳаракат қилайлик ва Парвардигор даргоҳидан ўз гуноҳларимизни кечиришини сурайлик.
Ҳамкоримиз Адиба Қодирийга ўз мазмунли ва тарбияли ҳикояни нақл этганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Қадрли тингловчилар, Муборак Рамазон ойига бағишланган " Меҳр-муҳаббат ойи " унвонли эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Барча мусулмонларнинг тоат ибодатларини Аллоҳ Таоло қабул айласин.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Ушбу қутлуғ кунларда улуғ Парвардигор ёру мададкорингиз бўлсин.