Эрон бозори
Эрон тери маҳсулоти
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон қолин гиламлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Эрон юртининг хорижий мамлакатларга экспорт қиладиган бошқа маҳсулотлари халқ ҳунармандчилик санъати орқали яратилган маҳсулотлардир.
Халқ ҳунармандчилик санъати инсониятнинг энг қадимий меросларидан бири ҳисобланади. Инсон пайдо бўлиши билан ушбу ҳунар юзага келган ва замон ўтиши билан такомиллашиб, ўзининг хос ўрнига эга бўлган. Бу ҳунар ва санъат инсондаги юксак руҳнинг тажаллий этувчисидир. Унда инсоний фикр, яратувчанлик, маданият ва эътиқод ўз ифодасини топган.
Эрон юртининг ҳар бир гўшасида турли қавмлар яшашади ва уларнинг ҳар бири аждодларидан қолган ҳунармандчилик меросини сақлаб келмоқда. Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Эрон дунёда учинчи ўринда туради. Ушбу соҳада мазкур мамлакатда икки миллиондан ортиқ эронликлар фаолият кўрсатишмоқда.
Эрон ҳунармандчилик санъатида тўқимачилик, тўқув матолари, кийим-кечак тўқиш, серамика, анъанавий кафеллар, ёғоч, металл, тери, тош, сопол, шишадан ясалган буюмлар каби кўплаб ҳунарлар мавжуд. Соҳа масъуллари ушбу ҳунарларни 15 гуруҳ ва 360 бўлимга ажратишган.
Бугунги кунда қўл ҳунармандчилик санъати орқали яратилган маҳсулотлар Эрондан Осиё, Африка, Европа ва Америка мамлакатларига экспорт қилинмоқда ва мамлакат учун бир миллиард долларгача фойда келтирмоқда. Қадимий ва янги усулларни уйғунлаштириб яратилган эронлик ҳунармандларнинг сифатли маҳсулотлари жаҳон бозорларида кўплаб харидорларга эгадир.
Суҳбатимиз давомида дунёнинг қадимий саноатларидан бири бўлган тери саноатининг Эронда қандай ривожлангани бобида маълумот берамиз.Тарихий ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, инсониятнинг ибтидоий даврида одамлар совуқ ва иссиқликдан таналарини ҳимоя этиш учун айрим ҳайвонларнинг териларидан фойдаланишган.
Вақт ўтиши билан одамлар терини қайтадан ишлар, унга яхши сифат ва кўриниш бериш билан тери маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўрганишади. Эронга ўхшаган турли мамлакатларда тамаддун маҳсули бўлган ва қадимдан қолган ҳайкаллар, йирик тарихий нақшлар ва суратлар каби ашёлардан маълум бўлишича, тери маҳсулотлари одамлар ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган.
Эронда тери саноатининг уч минг йиллик тарихи давомида ушбу соҳа мутахассислари теридан турли кийимлар, пойафзаллар, ҳайвонлар учун жилов ва бошқа ялтироқ ашёлар ва ҳатто турли –туман идишлар яратишган.
Энгелферт Каемфер ва Жан Шардинга ўхшаган сайёҳлар милодий 1502-1722 йилларга тегишли бўлган Сафавия даврида Эронга сафар қилишади. Улар ўзларининг сафарномаларида тери бозори Эронда кенг ривожлангани борасида ва ушбу соҳада амалга оширилган қатор фаолиятларга ишоралар қилишган.Франциялик сайёҳ Шардин терини тайёрлаш ҳамда яхши ишлов берилган терилардан маҳсулотлар тайёрлашда эронликлар бошқа халқлардан устунроқ эканликларини таъкидлаган.
Ушбу сайёҳ ўзининг сафарномасида милодий 1665 йилларда Эрондан Ҳиндистон ва Ўрта Шарқ мамлакатларига экспорт қилинадиган соғарий терилар ҳақида кенг маълумотлар берган. Соғарий териси Сафавия ҳукумати даврида Табриз шаҳрида ишлаб чиқарилган махсус тери эди. Ушбу теридан бой одамлар ва давлат ходимлари учун этик ва турли пойафзаллар тайёрланарди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Жилд тайёрлаш, тери устини ялтиратиш каби қўл ҳунармандчилиги ҳам Эронда муҳим аҳамият касб этарди. Теридан ясалган буюмларни турли нақшлар билан безаш ва уларга ялтироқ ҳолат бериш эронлик ҳунармандларнинг катта маҳоратини кўрсатарди.
Эрон тери саноати тарихи давомида Табриз, Шероз ва Ҳамадонга ўхшаган шаҳарлар мамлакатда мазкур саноат турининг марказлари ҳисобланишган. Масалан, милодий 1779-1925 йилларда ҳукмронлик қилган Қожор ҳукумати даврида Эрон тарихининг дарвозаси ва ушбу юртнинг тарихий ва тамаддуний пойтахти бўлган Ҳамадон шаҳрида “Ҳамадон териси” номи билан шуҳрат қозонган махсус терилар ишлаб чиқарилган.
Эрон тери саноати тарихи давомида Табриз, Шероз ва Ҳамадонга ўхшаган шаҳарлар мамлакатда мазкур саноат турининг марказлари ҳисобланишган. Масалан, милодий 1779-1925 йилларда ҳукмронлик қилган Қожор ҳукумати даврида Эрон тарихининг дарвозаси ва ушбу юртнинг тарихий ва тамаддуний пойтахти бўлган Ҳамадон шаҳрида “Ҳамадон териси” номи билан шуҳрат қозонган махсус терилар ишлаб чиқарилган. Ушбу сифатли терилар қўй терисидан олинарди ва ундан тайёрланган юқори сифатли маҳсулотлар Россия, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга эккспорт қилинарди.
Умумий тарзда терини уч гуруҳга бўлишган, яъни енгил, ярим оғир ва оғир. Қўй, эчки ва уларнинг болаларидан олинадиган териларни енгил тери дейишади. Бу каби терилар нозик ва нафис бўлишади ва улардан кийим, қўлқоп ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашади.
Ярим оғир бўлган терилар тимсоҳ ва бошқа шунга ўхшаган ҳайвонлардан олинади. Ушбу терилар ноёб бўлгани боис улардан фақат люкс ва қимматбаҳо маҳсулотлар тайёрлашади.
Оғир тери эса сигир, бузоқ, туя ва шунга ўхшаган ҳайвонлардан олинадиган тери ҳисобланади. Ушбу териларнинг чидамлиги юқори бўлгани боис улардан турли зирҳлар, пойафзаллар, сумкалар, саноат мосламалари учун рементлар ва кўплаб бошқа маҳсулотлар тайёрлашади.
Эронда 20 асрнинг бошларида йирик тери ишлаб чиқариш корхоналари Табриз ва Ҳамадонда йўлга қўйилади. Бугунги кунда эса тери саноати корхоналарининнг сони ошган ва уларнинг бўлимлари Теҳрон, Табриз, Машҳад, Ҳамадон ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ташкил этилган.
Мазкур корхоналар теридан ишлаб чиқарилган турли маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда сотишмоқда. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ мол териларидан тайёрланадиган кийим, сумка, пойафзал, гилам, мебель ва маҳсулотлар хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.
Қўй ва эчкилардан олинадиган енгил териларни ишлаб чиқаришда Эрон дунёда муҳим бўлган уч мамлакатнинг бири ҳисобланади. Ҳар йили бу каби терилардан Эронда қарийб 22 миллион жилд ишлаб чиқарилади ва уларнинг 80 фоизи сифати яхши бўлгани боис хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.