июл 09, 2018 15:13 Asia/Tashkent

Никоҳ оиланинг пойдиворидир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 “Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                              

Турмуш қуриш дунё бўйлаб ўзоқ вақтдан бери давом этиб келаётган анъаналардан бири бўлиб  турли мамлакатларда ўзига хос  урф-одатлар ва расм-русумларга эга.

Ишонч – турмуш қуришнинг муҳим унсурлардан биридир, аммо баъзи одамлар ҳеч кимга тўлиқ ишониш мумкин эмас ва келажак турмуш ўртоғи ҳам бундан мустасно эмас деб тасаввур қилишади. Агар сиз ҳам бундай тасаввурга эга бўлсангиз ўзингизни бир оғир муносабат  ва ташвишли никоҳ маросимига тайёр қилган ,бўласиз. Ишонч, яъни қарши томон билан биргаликда бўлишга ишониш  маъносини англатади. Донишмандларнинг фикрига кўра ҳеч қандай муносабат  ишончсиз бўлиб қолмайди ва одамларнинг энг катта муваффақияти ҳам шахслар ўртасидаги ҳамдиллик ва ҳамроҳриқ хусусиятлари ва тўлиқ ишонч ва бир-бирларини тушуниш каби нарсаларнинг мавжудлигидир.

Турмуш қуриш дунёдаги энг қадимий анъаналаридан бири бўлиб турли мамлакатларда ўз урф-одатларига эгадир. Энг гўзал тўй маросимлардан бири ўзининг одоби ва анъанавий  расм-русумлари билан тўй маросимларига махсус гўзаллик бағишлайдиган никоҳ бу  эронлик никоҳи ҳисобланади. Никоҳ оиланинг пойдиворидир ва муваффақиятли ва ахлоқий жамият унинг натижасидир. Эронда турмуш қуриш ўзига хос аҳамиятга эга. Эрон маданиятида, аёл ёки эркак турмуш қуришдан сўнг ижтимоий бир шахсиятларига айланишади. Турмуш қуриш билан шахсда муҳим  бир ижтимоий масъулият ҳис-туйғуси  шаклланади ва унинг ичида яширинган куч-қудрат ва шойисталигини ривожлантиради ва жамиятда мавжуд бўлган энг оғир масъулиятларни ўз зиммасига олишига кўмак беради. Ҳаётнинг ушбу босқичи турли хил урф-одатлар билан ўтказилади. Бу маросимнинг муштарак бўлиши унинг оддийлиги ва айни пайтда жозибали бўлишидадирким асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Эронда тўй маросими ва келинни бахт ўйига олиб бориш жараёни кўёв зиммасига юклатилади.  Эроннинг турли шаҳрларида ушбу маросим бир-биридан фарқ қилади. Албатта, ҳозирги кунда Эронда келин ва кўёв  тўй куни эрта эрталаб гўзаллик салонига боришади. Кўёв ўз тайёргарлигини кўриб бир даста гул ва безатилган машина билан оқ либос кийган  келиннинг ўйига боради. Сўнг келин ва куёв тўй маросимини барпо этиш маҳаллига боришади ва туннинг яримгача хурсандчилик қилишади. Тўй маросимининг якуниида келин гулдастани қизлар томонига ташлайди ва қадимги эътиқодга кўра кимки биринчи бўлиб  бу гулдастани ушласа уша қиз кейинги келин бўлади. Тўйнинг охирида меҳмонлар келин ва куёвни ўз ўйларигача ҳамроҳлик қилишади ва келиннинг отаси унинг қўлини олиб куёв қўлига бериб уларга бахт саодат ва яхши ва ўзоқ умр кўришларини тилаб қолади. 

Эроннинг аксарият оилаларида оила аъзолари ва қариндошлар тўй маросимини ўтказиш, икки ёшни бирлаштириб қувончли маросимни ўтказиш ва уларга бахт тилаш  учун  тўпланишади. Эҳтимол, ўтмишда тўй маросимлари ва жиҳозлари  бугунги кунга ўхшамасди, аммо Эрон тўйларида меҳмонларни кўтиб олиш учун катта аҳамият қаратишади. Кўпинча гўштли ва қовурилган валима номли овқатлар билан меҳмонларни мизбонлик қилиш  бу маросимларнинг рамзи ҳисобланади. Ҳозирги даврда меҳмонларни турли  ширинликлар, мева ва ичимликлар билан меҳмондорлик қилишади. .

Эрон халқи ўртасида тўй маросимининг урф-одатларидан бири 3-7 кун бу маросимни нишонлашдир. Эроннинг айрим шаҳарларида, жумладан Чаҳор маҳал Бахтиёрий вилоятининг қишлоқларида тўй маросимлар етти кун давом этади. Куёвнинг яқин қариндошлари ва қўшнилари тўйдан етти кун олдин куёвнинг ўйида тўпланишади ва уларнинг ҳар бири  тўй маросимининг ишларини биргаликда бажаришади.  

Қишлоқ тўйларида унинг аҳолиси ўзлари овқат пиширишади ва лойдан катта ўчоқлар ясаб олов қўйиш учун эркаклар ўтин йиғишади. Тўй маросимида барча ишларни бажариш ва тўй анъаналарини хотиржамлик билан ўтказиш учун қариндош аёллари етти кун олдин тўпланиб кўкатлар, боқлажоннни тозалаш ва товуқ гўштини тайёрлаш билан шуғулланишади.

Шу кунларда оддий мусиқа асбобларидан фойдаланишади. Улар  дуҳул ва бошқа оддиқ мусиқий асбобларда чалишади ва хурсандчилик қилишади. Рақсга чиқиш ва хурсандчилик қилиш эронликларнинг ур-одатларидан бири бўлиб ҳамиша гурўҳ шаклида ижро этилади. Эронда мусиқа чалиш учун турли  ананавий мусиқа асбобларидан фойдаланишади ва барча қариндошлар келин ва куёвнинг  тўй маросимида қатнашиш  учун  тўпланишади. Аёллар ва эркакларнинг анъанавий ва ранг-баранг кийим-кечаклар билан бир-бирлари атрофида туришлари ва рақсга тушишлари қадимги Эрон маданиятининг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ҳозирги кунда замонавий мусиқий асбобларнинг кириб келиши билан , қадимий мусиқа асбоблардан камроқ фойдаланишади.

   Шероз шаҳрида ҳам никоҳ ва турмуш қуриш одоб ва урф-одатлари гўзал тарзда ўтказилади. Широзликлар тўй учун келин ва куёв хонасини зеб-зийнат беришади ва ҳоуз атрофида геран гулларини ёнма-ён ўрнатишади. Ҳовлида гилам ёйилади,  сўнгра  барча меҳмонларни кутиб олишларидан кейин биргаликда келин ўйига боришади.

Одатда, аёллар келин ўйига яқинлашиши билан кўй-қушиқ айтишади ва келин қариндошлари ҳам уларни ҳам қизғин кутиб олишади. Сўнгра куёв билан бирга келган катта ёшдаги киши келинни олиб бориш учун ота-онасидан ижозат сўрайди. Келин ўз ота-онасининг қўлларини ўпади ва улар билан хайрлашиб қариндошлар эса келинни Қуръоннининг тагидан ўтказишади. Сўнг келин куёвнинг ўйига келганида куёвнинг қаришдошлари бир лаъли устида Қуръони мажид, бир идишда ширинликлар, бир коса сувда яшил барг ёки бир гул навдаси билан унинг олдига олиб келишади. Келин Қуръонни ўпади ва Қуръон тагидан ўтади. Бошқалар унинг бошига ширишликларни сепишади. Кейин муштарак ҳаётга кириши билан бирга уни  муҳаббат, умид ва қувонч билан бошлаши ниятида косадаги сув ичида яшил барг ёки бир гул навдасини қуйиб  олиб келишади ва келиннинг оёғи олдига қўйишади ва келин бу косанинг устидан ўтади.

Хулоса қилиб айтганда, оила – қутлуғ даргоҳ, ҳар бир инсон муқаддас гўша! Чунки унда эркак-аёл ота-оналик бахти завқини суради, келажагимиз ворислари вояга етади, эзгу қадриятлар, хайрли анъаналар сайқал топиб, авлодлардан авлодларга ўтади.

Намунали оила қуриш, турмуш кечириш, боболаримиз ва момоларимизнинг ҳаёт тарзи биз учун ибрат бўлмоғи керак. Ибрат эса, ҳар қандай ўгиту насиҳатдан устун туради. Улар ҳаётига назар ташласак, оиладаги устуворлик, меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром, вафо ва садоқат бутун борлиғи билан кўз ўнгимизда гавдаланади. Аждодларимизнинг маданияти чиндан-да, ёш авлод характерини шакллантириш, турмуш тарзига, жумладан, юксак оилавий муносабат учун муқаддас мактабдир. Зеро, одам боласи оилада камол топиб, ахлоқий меъёрларни ўзлаштиради ва мустақил ҳаётга ўзини тайёрлайди.