Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида
Марказий Осиё минтақаларига доир муҳим янгиликлар шарҳи
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Унда мазкур минтақада жойлашган мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.
Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:
- Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга сафари якунланди;
- 9 минг 407 гектар ерини Хитойга сотди;
- Туркманистон Каспий денгиз бўйича иқтисодий конференция ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда;
- Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган. Президентлар ўртасида қўшма баёнот ҳам имзоланган.
Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Юқори мартабали тожикистонлик делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашиб чегара постлари фаолиятини яхшилаш ва ҳар икки мамлакат чегараларини қўриқлаш заминасидаги алоқаларни кучайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Учрашувда, шунингдек Афғонистондаги вазият, террорчилик гуруҳлар ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон Туркманистон газ қувури линиясини Хитойга тортиш учун Транстожикгаз -Папилайн ширкатига Тожикистоннинг 9 минг 407 гектар ерини 49 йилга бериш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ушбу газ қувури линиясининг узунлиги умумий олганда минг километрдан иборат бўлиб, унинг 400 километри Тожикистон ҳудудидан ўтади.
Айтиш керакки бу газ қувури линияси Хитойнинг бошқа сиёсий ва иқтисодий лойиҳалари ёнида бу мамлакат нуфузини янада оширилиши учун катта бир имкониятни вужудга келтиради.
Бу нуфуз эса Хитой давлатини ўз мақсадларига эриша олиши ва лойиҳаларини амалга ошириши учун ўта қулай ва зарурий эканлиги айтилади. Хитой давлати Марказий Осиё минтақасида ўз нуфузини кенгайтириши билан денгиз йўллари билан таққослаганда, янги тижорат йўналишни яратишни мақсад қилган.
Хитой давлати ўз яқинидаги эркин сувлар ҳамда Хитой денгизидаги мавжуд кескинликларни, мамлакатнинг тижорат ва иқтисодиёт соҳаларига зарар етказишининг эҳтимолини пайқаб, бу ҳатти -ҳаракталарин бошлаб юборган.
Ўтган йиллар ичидаги Хитой давлатининг иқтисодий ва саноат тармоғидаги ўсишлар уни металлургия ва хом ашё маҳсулотларини импорт этувчи мамлакатга айлантирган.
Хитойнинг импорт ва экспорт йўналишидаги муаммолар ва кескинликларни келиб чиқиши бу мамлакатни турли соҳасига таъсир етказиши табиийдир.
Аксинча, Марказий Осиё минтқасида мавжуд бўлган металлургия , хом ашё ва энергетика манбалари Хитойнинг ушбу эҳтиёжларини таъминлашиши ҳамда хитойлик маҳсулотларни экспорт этилиши учун муҳим бир минтақа бўла олади.
Аммо Хитой давлатининг Марказий Осиё минтақалари билан ҳамкорлигида ҳам кўп муаммолар мавжуд. Бундан олдин Ўрта Осиё ўлкалари Хитой экспанцияси ва нуфузига қарши кенг- қамровли эътирозлар ва кўча намойишларига шоҳид бўлганди.
Журналист ва сиёсий эксперт Умида Ҳошимова ҳам ушбу эътирозларга тўхталиб қуйидагича ёзади: Марказий Осиё халқлари мол- мулк қонунларини ўзгартирилиши, хорижий фуқароларни уларнинг сарзаминига нуфуз топишига олиб келишидан хавотирланишади. Шунингдек ,Марказий Осиёдагилар хитойликлари бу сарзаминларга муҳожират қилмасликлари, улар учун иш жойни чекланишини ва ҳатто қолмасликалрини исташади. Ҳақиқатан ҳам Марказий Осиё халқларининг хавотирланиши жуда муҳим масалага айлангани назарга ташланади.
Манфаатлар шаклидаги сиёсий ва иқтисодий лойиҳалар кутилмаган ва кузатилмаган ёмон оқибатларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.Зеро унинг салбий оқибатларини барчадан аввал оддий халқ сезишади. Ҳар ҳолда Хитой давлати ўзининг иқтисодий ва тижорат хавфсизлиги ва Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш лойиҳаларига эътибор бериши билан ўз лойиҳаларининг салбий натижаларини камайтириш мақдсадида бу мамалакатларнинг ривожланишида ҳам ҳисса қўшишни иш дастурида жой берган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон давлати аъзоларининг йиғилишида 2019 йилда Каспий денгиз бўйича биринчи иқтисодий конференцияни ўтказиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан топшириқ берди. Туркманистон президенти ушбу мамлакатда Каспий денгизи бўйича иқтисодий конференция ўтказилиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон давлати аъзоларининг йиғилишида 2019 йилда Каспий денгизи бўйича биринчи иқтисодий конференцияни ўтказиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан топшириқ берди.
Туркманистон президентига кўра, Ашхабодда ўтказиладиган Каспий денгизи бўйича иқтисодий анжуман Каспий денгиз соҳили бўйидаги барча мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтиришда кўмаклашади.
Унинг қўшимча қилишича, Каспий денгиз экологиясини ўрганиб чиқиш ва иқлим ўзгариши ҳамда экологияни қутқариш Каспий денгизи мамлакатларининг биргаликдаги ҳамкорликларида устувор йўналиш ҳисобланади.
Қозоғистон ва Қирғизистоннинг етакчи масъуллари бу икки мамлакат ўрасидаги товар айирбошлаш ҳажмини бир миллиард доллар етказиш ҳақида хабар бердилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Остона шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон ва Қирғизистоннинг давлатлараро кенгаши йиғилишида икки мамлакатнинг товар айирбошлаш ва савдо- иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш қарорига келгани эълон этилди.
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқоли Абулқозиев икки мамлакат алоқаларидаги савдо- тижорат аҳамиятига тўхталиб, тижорат тармоғи Бишкек ва Остона давлатлари ўртасидаги ҳамкорликларида ўта фойдали ва умид бағишловчи соҳадир деб таъкидлади.
Унга кўра, бинобарин икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳамжини бир миллиард долларга етказиш учун барча потенсиаллар ва имкониятлардан фойдаланиш даркор.
Қозоғистон бош вазири Бахитжан Сағинтаев ҳам сўзлаган нутқида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни таъкидлаб, Остона Бишкек билан иқтисодий алоқларании кенгайтириш ва яхшиқўшничиликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беради деб айтди.
Қозоғистон бош вазирининг айтишича, ўтган йил ичида икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорликлар ҳажми 13 фоизга ва жорий йилнинг биринчи 5 ойида ҳам қарийб 10 фоизга кўпайган.
Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.