сентябр 17, 2020 17:52 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл -- 901

"Зухруф" муборак сураси23-28-ояти карималарининг шарҳи

Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 23-ояти каримаcинингтиловатига қулоқ соламиз:

وَكَذَٰلِكَ مَا أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ فِي قَرْيَةٍ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَىٰ أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَىٰ آثَارِهِم مُّقْتَدُونَ ﴿٢٣﴾

  • ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар. (23)

 Ӯтган дастуримизда Макка мушрикларининг ширк ва бутпарастликлари учун баҳоналари ота-боболарига тақлид қилишдан иборат эди, деб айтган эдик. Бу ояти каримада Аллоҳнинг Расулига қарата буюрилади: Макка мушриклари айтаётган гаплар янгилик эмас. Сиздан олдинги пайғамбарларнинг ҳам даъватига жавобан мушриклар: биз ота-боболаримизнинг йӯлини давом эттирамиз, уларнинг динидан воз кечмаймиз, деб айтишарди.

Бу ояти карималарда ишора қилинган муҳим нукта қавм улуғлари ва масту мағрур бойларнинг пайғамбарлар даъватига қаршилик қилишларидир. Пайғамбарларга мухолифат қилувчиларнинг бошлиғи аксари ҳолларда мағрур ва кибрли бойлар эдилар. Улар қудрат, бойлик ва шуҳратга эга бӯлиб, одамлар ҳадик ё тамаъ юзасидан уларга эргашишарди. Улар анбиёлар қиёми билан ӯзларининг зулм-золимлик даври ниҳоясига етиши ва бечора-мазлумлар чангалларидан қутулиб қолишинияхши билишарди.

Бугун ҳам дунё миқёсида қӯлида қудрат ва сарвати бӯлганлар ихтиёрларидаги барча ахборот ва таблиғот воситалари ёрдамида одамларни алдашга тутинадилар. Ваҳоланки, дунёдаги аксарият фисқ-фасод ишларини шу золимларнинг ӯзлари уюштиришади. Уларнинг истагига қарши ҳаракат қилган кишини йӯлидан қайтариш учун янчиб ташлашади.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯтганларнинг расм-русумлари бугунги ёш авлод ақл-тафаккурига тӯғаноқ бӯлмаслиги керак.
  2. Жамият хавф-хатарни англаб, бошқаларни огоҳлантирадиган кӯзи очиқ одамларга эҳтиёж сезади.
  3. Бойлик ва қудрат назоратга олинмаса, кишини тӯғри йӯлдан адаштириши мумкин. Шу сабабли бойлар, амалдорлар ва эл орасида машҳур кишилар кӯп ҳолларда Ҳақ йӯлининг издошларига қарши чиқишади.

 

  •   "Зухруф" муборак сураси 24-25-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكُم بِأَهْدَىٰ مِمَّا وَجَدتُّمْ عَلَيْهِ آبَاءَكُمْ ۖ قَالُوا إِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُم بِهِ كَافِرُونَ ﴿٢٤﴾ فَانتَقَمْنَا مِنْهُمْ ۖ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُكَذِّبِينَ ﴿٢٥﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

У (огоҳлантирувчи): «Агар мен сизга сиз ота-бобонгизни (эътиқод) устида топган нарсангиздан ҳам ҳидоятлироқни келтирган бўлсам ҳам-а?!» деди. Улар: «Биз сиз ила юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар. (24) Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?! (25)

“Биз ота-боболаримизнинг динини асраб-авайлашимиз лозим”, деган одамларга қарата Расулуллоҳ дердилар: Ота-боболарингнинг диниданда яхшироқ, сизни саодатга етказадиган дин келтирсак ҳам, бизнинг динимизни қабул қилмайсизми? Саодатли ҳаёт орзусида эмасмисиз? Шундай экан, бу мақсадга тезроқ етказадиган ишончли динни танлаш мақсадга мувофиқ эмасми?

Қизиғи шундаки, Илоҳий Пайғамбарлар ӯз йӯлларининг мутлақо ҳақ эканлиги ва мушриклар йӯлининг ботил эканлигини билишсада, мунозара пайти ҳеч қачон “ Нега ботил йӯлни қӯйиб, бизнинг ҳақ йӯлга эргашмайсиз? деб айтишмас эди. Балки бетараф бир инсон каби “Келинг, бизнинг динимизни ӯз динларинг билан солиштириб кӯринг, қайсиси ҳидоятга яқин эканлигини аниқланг, сӯнгра йӯлингизни танланг” дейишарди куюнчаклик билан.

 Баҳслашишнинг бу Қуръоний усули бизга якров ва гап уқмас кишилар билан қандай муомала қилиш кераклигини ӯргатади ва иймон аҳли ӯз мухолифлари билан баҳслашганда инсоф ва адабга риоя қилиши лозимлигини уқтиради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Исломга даъват қилишнинг услубларидан бири бу Илоҳий динни бошқа динлар билан қиёслашдир.
  2. Ҳаёт йӯлини танлаш маҳали ақл ва ваҳий йӯли ота-боболарнинг расм-русумидан афзал эканлигини унутмаслик лозим.
  3. Якровликка айланган таассуб одамизодга тӯғри йӯлни танлаш имкониятини бермайди.

Энди "Зухруф" муборак сураси 26-28-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاءٌ مِّمَّا تَعْبُدُونَ ﴿٢٦﴾ إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي فَإِنَّهُ سَيَهْدِينِ ﴿٢٧﴾ وَجَعَلَهَا كَلِمَةً بَاقِيَةً فِي عَقِبِهِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٢٨﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Эсла, Иброҳим отасига ва қавмига: «Мен, албатта, сиз ибодат қилаётган нарсадан воз кечгувчиман. (26) Магар мени яратган зотдангина (воз кечмасман). Албатта, У зот мени ҳидоят қилур», деган эди. (27) Ва бу(сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар. (Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга ибодат қилмаслик ҳақидаги сўзни, бошқача айтганда, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўзидан кейин келадиган зурриётлари ичида боқий қоладиган қилди. Шоядки зурриётлари куфр ва ширкдан иймонга қайтсалар.) (28)

Бу ояти карималарда ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом саргузаштига ишора қилиниб, Макка мушрикларига қарата буюрилади: Сиз Иброҳимни ӯз аждодингиз деб биласиз. Ота-боболарингизнинг динига эргашмоқчи бӯлсангиз, нега тавҳид ва яккахудолик дини бӯлган бобонгиз Иброҳимнинг динига эргашмайсиз?

Иброҳим алайҳиссалом ҳам уни тарбиялаб вояга етказган Озар ва қавми ширкка берилганларини кӯргач, уларнинг динидан узоқлашди. У эълон қилди: Мен фақат ягона Аллоҳ бӯлган ӯз Яратувчимга сиғинаман. Ундан мени тӯғри йӯлга ҳидоят қилишини сӯрайман. Ва У мени ӯз ҳолимга ташлаб қӯймаслигига ишонаман.

Тавҳид калимаси дунёда абадий қолиши учун ҳазрат Иброҳим бутун сай-ҳаракатини ишга солди. Шу сабабли   ширк ва бутпарастликка қарши кураш ҳамда тавҳид ва яктопарастликка даъвати унинг суннати сифатида кейинги авлодларга ёдгорлик қолди. Ундан кейинги пайғамбарлар ҳам бу йӯлни давом эттириб, уни устивор қилдилар.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қавм-қариндошлик, қабилавий ва партиявий мансублик эътиқодимиз ва турмуш тарзимизни танлашимизга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
  2. Ақл-идрок инсонни яратган Худо уни ёлғиз қолдирмайди, балки ақл ва ваҳий каби ҳидоят воситаси билан таъминлашидан далолат беради.  
  3. Келинг, оила ва жамиятда яхши ва ёқимли анъаналарни яратиш орқали ҳақиқат йўлини барқарорлаштиришга ҳаракат қилайлик.