Излаш
-
Oct 01, 2018
Исломий Инқилоб Соқчилар корпусининг Ҳаво ҳужумларига қарши бӯлинмаси бугун тонгда Суриядаги Фурот дарёсининг шарқий қирғоғида Аҳвоздаги теракт ташкилотчилари объектларига ракета зарбаси берди.
-
Sep 30, 2018
Яқин кунларда турли халқаро танловларда қатнашган Эрон мультфилмлари етти халқаро мукофотни қӯлга киритишди
-
Sep 30, 2018
"Араб НАТО"-си мавзусида АҚШ ва унинг араб иттифоқчилари йиғилишидан кейин Вашинтон давлати бу йиғилишда Эронга қарши кураш учун назарга тутилган барча мақсадларига эришганини иддао қилди.
-
Sep 29, 2018
Саудия Арабистон ташқи ишлар вазири Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ва Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга ҳамроҳ бўлиб, Эрон ислом жумҳуриятини терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва Эронни Ўрта Шарқ минтақасида беқарорлик келтириб чиқаради деб иддао қилди
-
Sep 29, 2018
Эрон биринчи бор, тараққий этган ва модерниция қилинган системани лойиҳалаштириб, ишлаб чиқарди. Ўт ўчиришга мўлжалланган самолёт орқали беш сония ичида 18 тонна сувни, аланга ичида қолган майдон ва ҳудудга, тегишли намунага мувофиқ сепади.
-
Sep 29, 2018
Ҳозирга қадар Европанинг еттита марказий банки Эрон билан молиявий махсус иш тартибини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди
-
Sep 29, 2018
Халқаро дзюдо федерацияси рейтингида эронлик спортчи энг юқори ўринга эга бўлди.
-
Sep 29, 2018
Эрон ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури" бўйича мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда ва Москва бу келишувни сақлаб қолиш учун барча ишни қилади, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
-
Sep 29, 2018
Кеча Голландия Бош вазири Нью-йоркда ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси мажлиси доирасида мухбирлар билан суҳбатида Эроннинг ядровий фаолияти халқаро ҳамжамият учун хавфли эмаслигини таъкидлади.
-
Sep 28, 2018
Сиистон ва Балучистон вилоятидаги Саровон туманида террорчилик гуруҳи билан бўлган тўқнашувда 4 нафар террорчи ҳалок бўлди.
-
Sep 27, 2018
Эронлик олим Марям Шоначи томонидан ихтиро этилган ускуна ёрдамида мия тӯлқинларини шарҳлаш имкони вужудга келади. Бу мослама ёрдамида беморларнинг руҳий ҳолати қай даражада эканлиги ва шунга биноан амал қилишларини аниқлаш мумкин.
-
Sep 27, 2018
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти БМТ Бош Ассаблеяси 73- ялпи мажлисида Эрон позициясини очиқ-ойдин баён этилганига тўхталиб, АҚШ давлати бу йиғилишда ҳеч қандай натижага эришолмади, деб айтди.
-
Sep 27, 2018
Шавкат Мирзиёев фармонига асосан, 18 сентябрь Ўзбекистон ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди
-
Sep 27, 2018
Франция президенти Вашингтон Эрон нефтининг сотилишига тӯсқинлик қилиб, жаҳон нефт нархларининг кӯтарилишига сабаб бӯлганини айтди.
-
Sep 27, 2018
Эрон Ташқи ишлар вазири ноқонуний бўлган Америка санкцияларига қарши чора кўриш давом этшини маълум қилди.
-
Sep 27, 2018
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш учун жорий йилнинг 25 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси турк ҳамкорларнинг таклифига биноан Анқара шаҳрига (Туркия) ташриф буюрди.
-
Sep 27, 2018
Муқаддас мудофаага доир санъат асарлари ва филмларни таржима қилиб, жаҳон аҳлига Эрон халқининг қаҳрамонлигини кўрсаташимиз зарур.
-
Sep 27, 2018
Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган мазкур учрашувда, Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Жавод Зариф, Сергей Лавров ва Мавлуд Човуш ўғлу Суриядаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашиб олишди.
-
Sep 27, 2018
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш билан Нью-Йоркда учрашганида, унинг ядровий келишув бўйича тутган позициясини юқори баҳолади ва ижобий деб тавсифлади.
-
Sep 27, 2018
Америка қўшма штатлари президенти яна бир бор Эроннинг музокара столига ўтиришини ва янги келишувга эришиш мумкинлигини иддао қилди.