Излаш
-
Jul 20, 2019
Эрон Американинг минтақадаги , хусусан Форс кӯрфазидаги ҳарбий иштирокини оширишга қаратилган сай-ҳаракатига қатъий муносабат билдирди. Воқеалар ривожи Американинг зӯравонлик ҳаракатларини давом эттириб, минтақада ӯз ҳарбий кучлари ва ҳарбий техникасини янада кӯпроқ жойлаштириш тараддудида эканлигини кӯрсатмоқда.
-
Jul 20, 2019
Америка мудофаа вазирлиги жума куни бир баёниясида, бу вазирликнинг раҳбари Марк Эспер Арабистонга Американинг янги тажҳизотлари ва кучларини жўнатишга рухсат берганини эълон қилди.
-
Jul 18, 2019
Америка Конгресси вакиллар палатаси чоршанба куни Бирлашган Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистонига миллиард долларлик қурол-яроқ сотишни ман этадиган лойиҳага овоз берди.
-
Jul 11, 2019
Франция бош прокуратураси Саъудия подшоси қизини бир ишчига қарши қуполлик қилгани айблови билан 6 ой шартли жазога ҳукм қилди ва унга 6 минг евро жарима солди.
-
Jul 10, 2019
Ахборот манбалари 2019 йилнинг биринчи ярмида Саъудия Арабистонида маҳкумларни қатл қилиш икки бараварга кӯпайганини таъкидлашмоқда.
-
Jul 08, 2019
Қатар амирининг акаси ушбу мамлакатга санкция жорий этган тўртта мамлакат, айниқса Арабистонга Доха уруш пайида эмас, аммо лозим бўлган вақтда урушга тайёр,-деб айтди.
-
Jul 03, 2019
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эроннинг Ҳаж соҳаси масъуллари ва хизматчилари билан учрашганида, Саудия Арабистони давлати ҳожийлар хавфизлиги ва ҳурмат- эҳтиромини таъминлаш учун жиддий масъулиятига амал қилиши керак деб айтдилар.
-
Jul 03, 2019
Суд муҳокамалари доирасидан ташқари қатл ва ўлим жазолар вазиятини аниқлашга оид БМТнинг махсус ҳисоботчиси саудиялик танқидчи журналистни қатл этгани туфайли Ол Сауд режимига тетехнлогиялар сотишни таъқиқлаш зарурлигини таъкидлади.
-
Jun 24, 2019
АҚШ президенти Саудия Араистони раҳбарларига қарши ҳақоратли сўзларида Вашингтон давлати улкан бойликка эга бўлган Арабистондан пул ундириш керак деб айтди.
-
Jun 17, 2019
Яманнинг Ансоруллоҳ сиёсий идорасининг аъзоси Муҳаммад Носир Ал-Бухайтий "катта уруш вақти яқинлашиб қолган",-деб эълон қилди.
-
Jun 17, 2019
Яман армияси ва кўнгилли кучлари учувчисиз учоқлар орқали Арабистон жануби ғарбидаги Абҳо аэропортининг нишонга олишганини маълум этдилар.
-
Jun 08, 2019
Яман мудофаа вазири яманлик ҳарбий кучларни Саудия Арабистонининг Нажрон шаҳри ва аэропорти яқинида амалиётлар ўтказаётгани ҳақида хабар қилди.
-
май 26, 2019
Бугун Яман армияси ва кўнгилли кучларининг учувчисиз учоқлари бўлинмаси " Қосиф 2" русумли учувчисиз учоқ билан Арабистон жануби ғарбидаги Жийзон аэропортида жойлашган тажовузкор Ол Сауд режими қирувчи самолётлари тураргоҳини нишонга олганини эълон этди.
-
май 21, 2019
Ямандаги ҳарбий манбалар Арбистоннинг Нажрон шаҳри аэропортини Яман учувчисиз учоқлари томонидан нишонга олинганида ёнғин содир бўлганини эълон қилишди.
-
май 20, 2019
Яман ҳарбий кучлари Арабистон жанубидаги Усайр чегара минтақасига кириб бу мамлакат армиясининг бир нечта ҳарбий базаларини ўз назоратига олишди.
-
май 17, 2019
Саудия Арабистони босқинчи коалицияси қирувчи самолётларининг пайшанба куни Санъо шаҳрига қилган ҳужуми натижасида 6 киши, жумладан тӯрт нафар бола шаҳодатга етказилди. Бу ваҳшиёна ҳужум натижасида 71 нафар яманлик тинч аҳоли жароҳатланди.
-
май 14, 2019
Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари қўмиталари 7 та учувчисиз учоқлари орқали Саудия Арабистонининг муҳим таъсисотларини нишонга олди.
-
Apr 29, 2019
Саъудия Арабистони коалициясининг қирувчи самолётлари Аз-Золеъ вилоятидаги Ал-Уд минтақасига ҳужум қилди ва ушбу ҳужумда яманлик ноҳарбий етти киши, жумладан 4 нафар аёл ва битта бола ҳалок бўлиб, бир неча киши эса тан жароҳатлари олишди.
-
Apr 29, 2019
СИ ЭН ЭН телеканали Ол Сауд режими масъулар иддаоларининг аксича, Арабистонда қатл этилган шахслардан аксарияти бирор жиноят содир этмагандилар балки қийноққа солинганидан кейин содир этмаган жиноятни ўз зиммасига олишга мажбур бўлганлар деб фош этди.
-
Apr 28, 2019
АҚШ президенти яна бир бор Ол Сауд режимини таҳқирлаб, Арабистоннинг пулдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ деб таъкидлади.