Излаш
-
Jul 19, 2023
Имом Ҳусайн (а.с.) зиёратгоҳи муборак гумбази байроғини ўзгартириш вақти ва зиёратгоҳлар орасидаги муҳит.
-
Jul 18, 2023
Ўзбекистон Грузиянинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Грузиянинг босиб олинган ҳудудларини тан олмаслик сиёсатини давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ўртасида кеча, 17 июл куни Тблисида бўлиб ўтган учрашувда сўз борган.
-
Jul 17, 2023
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка Қўшма Штатларини Форс кўрфазидаги ҳар қандай ҳаракат ва чоралардан огоҳлантирди.
-
Jul 17, 2023
АҚШнинг яқинда Украинага уруш баҳонасида кассетали ўқ-дорилар юбориш қарорига жавобан Россия президенти Ғарб давлатларини уруш баҳонасида Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш ҳақида огоҳлантирди.
-
Jul 15, 2023
Ислом инқилоби Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳга Мужоҳид олим ва ҳужжатул ал-Ислом вал-муслимин шайх Афиф Наблусийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
-
Jul 14, 2023
Покистон Бош вазири умумий сайловлар ўтказилишидан олдин истеъфога чиқишини маълум қилди ва мамлакат бошқарувини муваққат ҳукуматга топширишини айтди.
-
Jul 14, 2023
Иордания парламентининг собиқ вакили сионистик режим вазирлар маҳкамасининг ҳам босиб олинган Фаластин ичида ва хориждаги инқирозлари жуда кўпайганини айтди.
-
Jul 14, 2023
Россия оммавий ахборот воситалари Курчатов ядровий шаҳрида дрон ҳужуми ва кучли портлаш содир бўлганини хабар қилди.
-
Jul 14, 2023
Хабардор манбалар Россия армиясининг камида 13 нафар юқори мартабали зобити ҳибсга олингани ва Вагнер гуруҳи қўзғолони билан боғлиқ кенг қамровли сўроқлар ҳақида хабар берган.
-
Jul 13, 2023
Эрон Ислом Республикаси алоқа ва ахборот технологиялари вазири ЭКО аьзо давлатларининг алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида ўсиши ва ривожланиши учун максимал даражада ҳамкорлик қилиш зарурлигини таькидлади.
-
Jul 13, 2023
Россия ташқи ишлар вазири ўз мамлакати англо-сакслардан фарқли ўлароқ, доимо тинчликка интилганини таькидлади ва шундай деди:“Украинанинг Ф-16 қирувчиси каби ҳарбий салоҳиятга эга бўлишини Ғарбдан ядровий таҳдид деб биламиз”.
-
Jul 13, 2023
НАТОнинг айрим аьзоларининг Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш тўғрисидаги келишуви эьлон қилинганидан сўнг, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Бош котиби Енс Столтенберг Литванинг Вилнюс шаҳрида НАТО саммити якунланганидан кейинги матбуот анжуманида шундай деди:НАТОнинг устувор вазифаси Украинага илғор қуроллар, ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмларни етказиб беришдир.
-
Jul 11, 2023
Ҳиндистон шимолида охирги кунларда содир бўлган сув тошқини 37 кишининг ўлимига сабаб бўлди, қутқарув операцияси давом этмоқда ва бу рақам янада ошиши кутилмоқда.
-
Jul 11, 2023
Кремл Вагнер қўмондонининг Путин билан қўзғолондан кейин учрашганини эълон қилди.
-
Jul 09, 2023
Ал-Мустафо ал-Аламия университети Қурьон ва ҳадислар умумий кафедраси Тожикистоннинг таниқли халқаро қориси ва ҳаками вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
-
Jul 09, 2023
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Американинг Украинага кассетали бомба жўнатиш қарори Вашингтоннинг Украинадаги урушни давом эттириш ва мураккаблаштириш қарорини кўрсатади.
-
Jul 08, 2023
АҚШ президенти Жо Байден Украинага кассетали бомба юборишни расман тасдиқлади.
-
Jul 06, 2023
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
-
Jul 05, 2023
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Бокудаги Қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида туркиялик ҳамкасби билан учрашиб, суҳбатлашди.
-
Jul 05, 2023
Бугун чоршанба куни эрталаб Бокуда (Озарбайжон Республикаси пойтахти) Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири иштирокида Қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бошланди.