Излаш
-
май 22, 2024
Эрон президенти ҳужжатислом вал муслимин Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлганидан кейин бугун Бош Ироқ вазири Муҳаммад Шийоъ Судоний Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари қабулида бўлиб, Ироқ ҳукумати ва халқи номидан Оятуллоҳ Хоманаий ва Эрон халқига ҳамдардлик изҳор этди.
-
Mar 23, 2024
Эрон Ислом республикаси ҳамдардлик мактубида Москва шаҳридаги террорчилик ҳодисасида бир қанча бегуноҳ россиялик фуқароларни қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти, ҳукумати ва халқига ҳамдардик билдирди.
-
Mar 05, 2024
Эрон президенти Иброҳим Раисий Покистоннинг янги Бош вазири билан телефон орқали суҳбатида, Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорлик даражасини анча яхшиланганини олқишлади.
-
Feb 29, 2024
Эрон президентининг биринчи ўринбосари шимол-жануб ўтиш йўлаги ва Рашт-Астара темир йўл линиясини имкон қадар тезроқ якунлашга чақирди.
-
Feb 25, 2024
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудларига қарши кенг кўламли ҳужумларни халқаро миқёсида эътироф этилган қоида ва тамойилардан ташқарида, ўзбошимчалик, авантюристик , Яман суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини бузиш деб баҳолади.
-
Feb 03, 2024
Эрон ТИВ матбуот котиби, АҚШ армиясининг Ироқ ва Сурия ҳудудларига ҳужумларини кескин қоралаб, уруш ва кескинликларнинг кўлами ва ўлчамлари кенгайиб бориши ҳақида огоҳлантирди.
-
Jan 18, 2024
Эрон ТИВ матбуот котиби бугун Покистон армияси томонидан Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг Сароовн қишлоғида уюштирилан ҳужумни қоралади.
-
Сергей Шойгу: Москва ҳукумати Эрон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқдир ва уни ҳурмат қилади
Jan 16, 2024Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу эронлик ҳамкасби Муҳамамдризо Оштиёний билан телефон орқали суҳбатида Москва ҳукуматининг Эрон Ислом республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тўлиқ содиқлиги ва уни ҳурмат қилишини маълум қилди.
-
Jan 12, 2024
Эрон ТИВ раҳбари Носир Канъоний АҚШ ва Британия коалициясининг Яманга қилган ҳужумларини кескин қоралаб буни ўзбошимчалик, Яман суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан -очиқ бузиш, халқаро қонунлар ва қоидаларни поймол қилиш деб баҳолади.
-
Jan 11, 2024
Эрон ТИВ Жанубий Африка ҳукуматининг босқинчи сионистик режим устидан Халқаро судга шикоят қилиш бўйичса ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.
-
Dec 14, 2023
Эрон Ислом республикаси минтақадаги қатор давлатлар жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг кириш визаларини бир томонлама бекор қилди.
-
Dec 06, 2023
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуоо котиби, Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши раҳбарларининг 44-йиғилишининг якуний баёнотининг Эронга нисбатан айрим бандларидан афсусда эканлигини билдириб, уларни қабул қилиб бўлмайдиган ва рад этилган деб топди.
-
Nov 08, 2023
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида АҚШнинг барча иддаолари асоссизлигини таъкидлаб Эрон ҳеч қачон АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий кучларига ҳеч қандай ҳаракат ёки ҳужумга иштирок этгани йўқ деб айтди.
-
Oct 11, 2023
Эрон ТИВ матбуот котиби Европа Иттифоқи ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ТИВнинг қўшма йиғилиши баёнотида айтилган иддаоларни рад этиб, Эроннинг ҳарбий ва мудофаа қудратини яхшилаш ва миллий хавфсизликни сақлаш ҳамда минтақа барқарорлигини мустаҳкамлашга мос келади деб изоҳлади.
-
Oct 07, 2023
Эрон ТИВ матбут котиби Эрон мамлакати БМТнинг асосчиларидан бири сифатида тинчликни холисона амалга оширишга урғу бериш билан бирга тинчлик ва унинг амалга оширилиши суиистеъмол қилинишини ҳеч қачон истамайди деб айтди.
-
Oct 06, 2023
Эрон ТИВ раҳари Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Суриянинг Ҳомс вилоятидаги ҳарбий коллежга уюштирилган терактни кескин қоралади.
-
Oct 04, 2023
Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари Бош штаби раиси Эрон Арманистон ва Озарбойжон республикаси чегараларига кузатувчиларни юборишга тайёр деб хабар қилди.
-
Sep 25, 2023
Россия ТИВ раҳбари АҚШнинг Россия Украинада Эрон ҳарбий дронларидан фойдаланмоқда деган даъвосини асоссиз деб баҳолади.
-
Sep 07, 2023
Қоҳирада бўлиб ўтган араб-япон сиёсий мулоқоти йиғилишининг Эроннинг 3 та ороли ҳақидаги қўшма баёнотига тўхталиб ўтган Эрон ТИВ матбуот котиби, бу ороллар Эроннинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.
-
Sep 06, 2023
Эрон ТИВ матбуот котиби, баъзи исломий ҳукуматларни сионистик режим биан мроса қилиши инқирозга дус келган бу режимни яқинлашиб келаётган қулаш хавфидан қутқара олмайди деб маълум қилди.