Раисий: Сионистик режим Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик ривожидан норози
Эрон Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ислом давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таькидлаб, қўшимча қилди:Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик ривожидан фақат мусулмонлар душманлари ва уларнинг бошида турган сионистик режим норози.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саййид Иброҳим Раисий шанба куни кечқурун Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон билан учрашувда шундай деди:Сионистик режим нафақат фаластинликларнинг душмани, балки бутун мусулмонлар учун таҳдиддир ва айрим давлатларнинг бу режим билан алоқаларини нормаллаштириш нафақат хавфсизликка, балки Ислом умматининг фикрига ҳам зиддир.
Ислом оламининг икки муҳим ва нуфузли давлати ўртасида алоқалар йўлга қўйилганини олқишлар экан, ҳаж мавсуми ва бутун дунё мусулмонларининг ваҳий юртида борлигига ишора қилиб, шундай деди:Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликда исломий эьтиқод, яхши қўшничилик ва икки халқ манфаатлари бор.
Раисий минтақамизда ислом умматининг азоб-уқубатларига сабаб бўлаётган турли масала ва муаммолар мавжудлигини таькидлаб, шундай таькидлади:Минтақа давлатларининг ҳамкорлиги ва мулоқоти билан бу мусибат ва муаммоларни енгиб ўтиш мумкин, бу йўналишда бегоналар аралашувига ҳожат йўқ.
Эрон Республикаси Президенти Эрон Ислом Республикасининг терроризмга қарши кураш ва такфирий гуруҳларни йўқ қилиш борасидаги муваффақиятли тажрибасига ишора қилиб, қўшимча қилди:Ушбу муваффақиятли курашнинг натижалари ва тажрибалари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг диққат марказида бўлиши мумкин бўлган масалалар сирасига киради.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ҳам икки ислом давлати ўртасида алоқалар йўлга қўйилганидан ва Теҳронга сафаридан катта мамнуният изҳор этди:Биз қадрлашимиз керак бўлган олтин босқичда турибмиз ва Эрон Ислом Республикаси билан ҳамкорлик томонлар ва минтақа учун ушбу шароитлардан фойдаланиш имкониятини беради.
Файсал бин Фархон бу давлат подшоҳининг Эрон билан алоқаларни ривожлантириш учун турли ишчи гуруҳлар тузиш ҳақидаги буйруғига тўхталар экан, ўз мамлакатининг муносабатларни стратегик даражага кўтариш борасидаги саьй-ҳаракатларига ишора қилиб, қўшимча қилди:Иқтисодий, тараққиёт ва маданий ҳамкорлик Теҳрон ва Ар-Риёднинг кун тартибида.
У, дунёнинг айрим давлатлари минтақамиз тинчлик ва тараққиётга эришишини истамаслигини баён қилиб, айтди:Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳозирги ўзаро алоқаларнинг барча исломий давлатлар даражасида кенгайиши билан чексиз ютуқлар юзага келади ва бу ҳеч бир хорижий давлат минтақамизга аралашмаслигининг кафолатидир.