ноябр 27, 2023 15:19 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Европа тройкасининг Эроннинг Комплекс ҳаракатлар режасидаги мажбуриятлари бузганлиги ҳақидаги баёнотига тўхталиб, бу баёнотга Эрон делегацияси Венада жавоб берди, бизнинг позиция ва қарашларимиз ҳам баён қилинди деб айтди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Носир Канъоний  Комплекс ҳаракатлар режаси бўйича музокаралар  ўзаро мажбуриятларга асосланади чунки ўзаро келишув халқаро ҳуқуқда таниқли принсипдир деб таъкидлади.

У шунингдек Комплекс ҳаракатлар режаси бўйича музокаралар фақат ўзаро ҳаракат билан барқарор бўлиб қолишига тўхталиб Эроннинг ядровий фаолияти бутунлай тинч ва  NPTга мос келади ва бизнинг фаолиятимиз ҳам МАГАТЭ / Халқаро атом энергияси агентлиги/ назорати ва текшируви остида деб изоҳлади.

Бугун Ғазо бўлгасида гуманитар оташкесимнинг сўнгги куни эканлигини ҳисобга олиб Эрон сиоинстик режим жиноятлари такрорланмаслигини ва сулҳ давом этишини кутмоқда деб эълон қилди, Эрон ТИВ матбуот котиби.

Носир Канъоинй ўз нутқида халқаро ҳамжамиятнинг талаби аниқ ва тажовузга чек қўйиш кераклигини ҳам таъкидлаб муваққат сулҳнинг доимий бўлиши учун Қатар билан музокаралр ва ҳаракатлар давом этмоқда деб аниқлик киритди.

Эроннинг ушбу расмийси АҚШ кемаларининг минтақада мавжудлигига билдирган муносабатида,  АҚШ ҳукуматининг роли доимо минтақада беқарорлик ва ишончсизликка олиб келган. Ҳудудда АҚШ кемаларининг мавжудлиги сионистик режимни қўллаб-қувватлаш сифатида қабул қиланади деб эслатди.

Эрон минтақада хавфсизликка доимо амал қилган ва самарали рол ўйнаган деб маълум қилди Канъоний.

Эрон ТИВ матбуот  котиби, сўзлари давомида Эрон ўзининг қўллаб-қувватлаш сиёсатини шароит ва эҳтиёжларига кўра амалга оширади. Эндиликда Фаластин масаласи Эрон Ислом ҳукуматларини ташвишга солмоқда ва бу масала тури даражаларда давом  кузатиб бормоқда деб айтди.

Носир Канъоний сўзларининг бошқа қисмида, Эрон мамлакати Фаластин масаласини турли йўллар билан ва БРИКС, ЭКО /ИҲТ/ , ШҲТ ва БМТ доирасида давом эттирди ва саъй-ҳаракатларини олдингидек давом эттиради деб баён этди.

Ёрлиқ