феврал 02, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби ғалабаси йиллигига махсус \\\
    Ислом инқилоби ғалабаси йиллигига махсус \\\"Фажр 44\\\" (Ислом инқилобининг Ғарбдаги таъсири) иккинчи дастури

1979-йил 11-февралда Эрон Ислом инқилобининг ғалабаси Эроннинг бир неча минг йиллик тарихида бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Бу инқилоб Эрон жамиятининг турли соҳаларида, жумладан, сиёсий, ижтимоий, маданий ва иқтисодий ўзгаришларда туб ўзгаришларга сабаб бўлди.

Бироқ, Эрон ташқи сиёсати соҳасида мисли кўрилмаган янги тенденция ва жараёнларнинг шаклланиши унинг таъсирининг муҳим жиҳатларидан бири бўлди. Эрон Ислом инқилобининг минтақавий ва халқаро оқибатларини инобатга олган ҳолда, ғалабанинг бошиданоқ АҚШ ва унинг минтақавий ҳамкорлари бошчилигидаги глобал ҳукмрон кучлар янги пайдо бўлаётган Ислом Республикасига қарши чиқиш ва унга қарши курашиш ва уни қулатиш ва ағдаришга урина бошлади.

Охирги 40 йил ичида Ислом инқилоби хабарининг чегарадан ташқарида тарқалиши ва Эроннинг минтақавий таъсирининг ривожланиши туфайли АҚШ Ғарб блокининг етакчиси сифатида Эронга қарши душманлик учун катта ҳаракат қилди ва уни ҳар қандай юмшоқ, ярим қаттиқ ва қаттиқ воситалар орқали заифлаштиришга ҳаракат қилди, жумладан ташвиқот ва оммавий ахборот воситаларининг психологик уруши, Эронга қарши энг кенг ва мисли кўрилмаган санкцияларни ва ниҳоят, Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиш таҳдидини кун тартибига қўйди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ва душманона ҳаракатларга қарамай, Эрон Ислом Республикаси ҳозирда минтақавий энг юқори мавқега эга ва ҳатто Ғарбда ҳам минтақавий ва халқаро тенденцияларда жуда самарали ва таъсирли рол ўйнайди. Бу таъсирни Ғарбда исломга мойилликнинг кучайиши, исломий илмлар ва фаолиятларнинг кенгайиши, Эрон Ислом инқилобидан озодлик учун ҳаракатларнинг илҳомланиши ва озчиликлар, айниқса америкалик қора танлиларнинг Эронга эьтибори ва улар учун бу инқилоб таълимотларининг илҳоми беришини эслатиш мумкин.

Ислом инқилобининг Ғарбдаги таъсирининг энг муҳим ҳолатларидан бири Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг Европа ва Шимолий Америкадаги ёшларга йўллаган иккита муҳим ва таъсирли мактуби сўнгги бир неча йил Ислом инқилобининг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Гарчи ғарб матбуотининг унинг янгиликларини бойкот қилишга уринишлари билан бирга бўлса-да, бу икки мактуб халқаро миқёсда турлича акс-садолар келтирди.

Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг 2015-йил январида Франсияда содир бўлган террорчилик воқеалари ва Франсиянинг “Чарлие Ҳебдо” нашрида исломий муқаддасотларни ҳақоратловчи тасвирлар чоп этилиши ва ҳукумат ва Ғарб оммавий ахборот воситаларида Исломга қарши ва исломофобик ҳаракатларнинг авж олгани ортидан ёзган биринчи мактуби 2015-йил 22-январ кунида  тўрт тилда маҳаллий ва хорижий ахборот агентликларининг чиқишларида жойлаштирилди. “Европа ва Шимолий Америкадаги умумий ёшлар”га қаратилган ушбу мактуб Франсиядаги террор воқеаларига ишора қилиб, Ислом олами ва Европани қамраб олган баъзи асосий масалаларга ишора қилди. Оятуллоҳ Хоманаий Ғарб ёшларига йўллаган биринчи мактубида бир қанча масалаларни кўтарган эди. Биринчи масала исломга қаршилик ва “Ғарб ҳукуматларининг дунёнинг бошқа халқлари ва маданиятлари билан инсофсиз ва ёлғончи хатти-ҳаракатлари” эди. Иккинчи масала, минтақадаги терроризмнинг яширин тарафи ва унинг Европа ва Америка давлатлари томонидан яратилганлигини очиб бериш бўлиб, мактубда унга ишора қилиб, “ёлланма террорчилар ўзларини сизга Исломдан вакил сифатида таништиришларига йўл қўйманг" Учинчи масала эса ғарб ёшларини Исломга асосий таълимот ва Қуръон орқали киришга йўналтириш эди.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз мактубида ғарблик ёшларга шундай савол беради: “Сизлар мусулмонлар Қуръони каримига тўғридан-тўғри мурожаат қилганмисизлар?... Ислом хабарини ОАВдан ташқари бошқа манбалардан ҳам олганмисиз?” Ислом инқилоби раҳбари бу борада аниқлик киритади:Ўзингиздан сўранг, нега эски қўрқитиш ва нафрат сиёсати бу сафар мисли кўрилмаган шиддат билан Ислом ва мусулмонларни нишонга олди? Нима учун бугунги дунёда куч тузилмаси исломий фикрнинг чеккада ва пассив бўлишини хоҳлайди? Қандай Исломда қандай тушунча ва қадриятлар борки буюк давлатларнинг режасини бузади ва Исломни ёлғон кўрсатиш соясида қандай имтиёзлар қўлга киритишади? Шундай экан, менинг биринчи илтимосим шуки, Исломга нисбатан кенг тарқалган бу туҳматнинг сабабларини сўранг ва ўрганинг. Иккинчи илтимосим, хурофотлар ва салбий тарғиботлар оқимига жавобан ушбу дин ҳақида тўғридан-тўғри ва дарҳол билим олишга ҳаракат қилинг. ...Менинг фикримни ёки Исломга нисбатан бошқа бир қарашни қабул қилишингизни талаб қилмайман. Аксинча, бугунги дунёда бу динамик ва самарали воқеликни ифлосланган мақсадлар ва ғаразлар билан таништиришга йўл қўйманг, дейман. Ёлланма террорчилар сизга ўзларини иккиюзламачилик билан Ислом вакиллари деб таништиришларига  йўл қўйманг.

Дарҳақиқат, Ислом Инқилоби Раҳбари Ғарбдаги мавжуд шароитларни тўғри англаган ҳолда, Ғарб мамлакатлари ёшларини ҳақиқий Исломга осонликча йўл топишлари учун йўл кўрсатдилар, бу эса "қурьон" таниш ва ўрганиш орқалидир. Хусусан, Қуръонга тўғридан-тўғри кириш орқали Европа ёшлари ва элитасини исломга йўллаганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бу ўринда Эдуардо Агнелли ва Морис Бокай кабиларни қурьон ўқиб мусулмон бўлган кишиларга мурожаат қилишимиз мумкин. Америкадаги Сиракуз университети профессори Деррик Форд шундай дейди: Эрон раҳбарининг мактуби Ғарбда исломга қарши кайфиятни камайтириш учун асос бўлиши мумкин ва Ислом ва Ғарб дунёси ўртасида кўприк қуриш энг ҳозирги даврнинг устувор йўналишларидан биридир. Бу мактубда исломофобияни қўрқув ва даҳшатни тарқатиш тарихий жараённинг бир қисми сифатида тасвирланган. Ислом ва ИШИД ўртасида каттароқ тафовут пайдо бўлишига Эроннинг ҳаракатлари сабаб бўлиши мумкинки, Эроннинг ўзи ИШИДнинг энг ашаддий рақибларидан биридир”. Инқилоб раҳбарининг Европа ёшларига биринчи мактубидан сўнг, #letter4you хештеги қисқа вақт ичида Тwиттер ва Фаcебоок саҳифаларида вужудга келди. Аслида Ислом Инқилоби Раҳбари ушбу хабарни бевосита Ғарб мамлакатлари ёшларига етказиш орқали Ғарбда кенг тарқалган исломга қарши ва исломофобик ёндашувларга қарши туриш учун мусулмонларга асосли ва тўғри жавоблар берди.

Ўшанда ҳатто баъзи исломий давлат раҳбарлари Парижга келиб Чарлие Ҳебдо журнали идорасига қилинган ҳужумни қоралаб, сионистик режимнинг жиноятчи Бош вазири Бенямин Нетаняху билан бирга терроризмни қоралаш деб номланган марш  ўтказган эди. Айни вазиятда Инқилоб раҳбари, айниқса, ўткирлик ва зукколик билан, у киши ўз мактубида такфирчи терроризмнинг моҳиятига эътибор қаратдилар ва терроризмнинг асосий манбаси сифатида ғарбликларни таништирдилар.Бу масала виртуал маконда ва оммавий ахборот воситаларида тўлқин уйғотди, дипломатик маслаҳатлашувлар билан бирга исломга қарши тўлқиннинг олдини олиш мақсадида интернетга кириш имконига эга бўлган мусулмонлар Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг мактубини тарқатиш орқали ҳақиқий Ислом мактабини ҳимоя қилиш йўлида қадам ташладилар.

Ушбу мактубнинг эълон қилиниши кўплаб ғарблик ёшларнинг онгида исломни ўрганиш ва ҳақиқий Исломни билиш зарурлиги ҳақидаги учқунни ёқиб юборди. Америкалик профессор Ричард Фолк Ислом инқилобининг биринчи муаззам раҳбарининг мактуби ҳақида шундай дейди: Бу мактуб гўзал ва инсоний мазмунга эга бўлиб, ёшларга қаратилган бўлсада, барчамиз учун муҳим. Ушбу мактубнинг асосий йўналишларини жамиятларнинг маънавий ва ахлоқий пойдевори деб ҳисоблаш ва бутун инсониятни қамраб олиш мумкин. Мен 84 ёшдаман, лекин бу мактуб менга мурожаат қилгани учун ёшлигимни ҳис қиламан ва Оятуллоҳ Хоманаийнинг мазмунли хабарига жавоб бермоқчиман.

Сара Фландерс, Халқаро Ҳаракат Марказининг юқори мартабали аъзоси Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг биринчи мактубини бойкот қилиш ҳақида шундай дейди: Ҳарбий кучлар назорати ва қўллаб-қувватлаши остида бўлган Америка матбуоти халқни, жумладан, Оятуллоҳ Сеййид Али Хоманаийнинг мактубига мурожаат қилган бу мамлакат  ёшларини, бу қимматли мактубнинг мазмунидан бехабар қолишига ҳаракат қилмоқда. У Ислом душманларининг мақсади исломий мамлакатларга нисбатан тажовузини давом эттириш учун замин яратиш эканлигини таъкидлади.

Ислом инқилоби олий раҳнамосининг 2015-йил 29-ноябр куни Франсияда 2015-йил ноябрида содир этилган терактлар билан боғлиқ “Ғарб давлатларининг умумий ёшларига” сарлавҳали ва #CommonWorry хештеги билан иккинчи мактуби, Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг веб-сайтида 9 тилда нашр этиди. Ислом инқилоби муаззам раҳбари бу мактубда Америка ва Ғарбнинг терроризмга қарши қарама-қарши сиёсатлари, ислом оламига қарши ҳарбий ҳужумлар, Париждаги терактни қоралаш, Фаластиндаги қон тўкиш ва Ироқ ва Суриядаги ИШИД зўравонлиги ва зўравон ғоялар ва терроризмга қарши туриш зарурати  Ислом олами ва Ғарбнинг умумий дарди сифатида янада аниқроқ масалаларга тўхталиб ўтганлар.

  Бу мактуб 2015 йилнинг ноябр ойида Франсия пойтахти Парижда содир этилган терактлардан кейин ёзилганини ҳисобга олсак. Шунинг учун Ислом инқилоби муаззам раҳбари ушбу мактубида терроризм ва унинг келиб чиқиши масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Ислом Инқилоби  Раҳбари иккинчи мактубида таъкидладиларки: бугунги кунда терроризм биз ва сизлар ўртасидаги муштарак дарддир. Лекин шуни билишингиз керакки, сиз сўнгги воқеаларда бошингиздан кечирган хавфсизлик ва хавотир билан Ироқ, Яман, Сурия ва Афғонистон халқлари кўп йиллар давомида бошдан кечирган азоб-уқубатлар ўртасида иккита катта фарқ бор; Биринчидан, жуда катта давр давомида ислом олами  катта ҳажмдаги террор ва улкан зўравонликлар қурбони бўлди. Иккинчидан, афсуски, бу зўравонликларни ҳамиша баъзи буюк давлатлар турли йўллар билан ва самарали қўллаб-қувватлаб келган. Бу тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашдан ташқари, такфирчи терроризмнинг очиқ ва маълум тарафдорлари, энг қолоқ сиёсий тузумларга эга бўлишларига қарамай, ҳар доим Ғарбнинг иттифоқчилари қаторида бўлган ва айни вазиятда минтақадаги динамик демократик давлатлардан келиб чиқадиган энг илғор ва ёрқин ғоялар шафқатсизларча бостирилди. Ғарбнинг Ислом оламидаги уйғониш ҳаракатига қарши  икки томонлама муносабати Ғарб сиёсатидаги зиддиятнинг ёрқин намунасидир. Бу можаронинг яна бир юзи Исроил давлати терроризмини қўллаб-қувватлашда кўринади. Фаластиннинг мазлум халқи олтмиш йилдан ортиқ вақтдан бери террорнинг энг даҳшатли турини бошдан кечирмоқда.

Шундай қилиб, Оятуллоҳ Хоманаий Ғарбнинг исломий уйғониш ва ислом оламидаги сиёсий тизимлар каби сиёсий ва ижтимоий йўналишларга муносабатда бўлган икки томонлама ёндашувини изоҳлар экан, такфирчи терроризм Ғарбнинг бу даҳшатли ҳодисани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва Такфирчи террорчи гуруҳларнинг пайдо бўлиши ва кенгайишида рол ўйнаган минтақавий режимларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши натижаси эканлигини таъкидлайди.

Ушбу мактубнинг нашр этилиши ва унинг кейинги мулоҳазалари унинг ёшлар ва ғарб элитасига катта таъсир кўрсатганини кўрсатди. Ушбу мактубни ўқиб чиққач, Американинг урушга қарши ва пасифист етакчиларидан бири ва Виржиния дефендр нашри муҳаррири Фил Виллато шундай деди: Оятуллоҳнинг (Хоманаий) сўзлари асосли, очиқ ва маърифатли бўлиб, бу мактуб илмий элита ва илмий даражалар орасида ҳам олқишланди.

  Худди шундай, Оттава университети профессори, профессор Деннис Ренcоурт Ислом инқилоби муаззам раҳбарининг мактубини ўқиб чиқиб, шундай ёзади: Мен сизнинг халқаро терроризмнинг келиб чиқишига оид чуқур психологик ва геосиёсий таҳлилингизни жуда қадрлайман. Мен сизнинг талқинингиз тубдан тўғри эканлигига ишонаман ва бу ҳақиқат билан боғланишингиз мени ҳайратда қолдиради. Ғарб ёшлари сизнинг мактубингизни ўқиб, унга танқидий назар билан қарашади, деган умиддаман. Умид қиламанки, бу мактуб ғарбликларнинг қалби ва онгининг уйғонишини тезлаштиради.

Ёрлиқ